УСТОЗЛАР

@ustoz_uz Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Устоз ва мураббийлар учун махсус канал.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Образование
Добавлен в индекс
17.07.2017 23:02
реклама
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
3 118
подписчиков
~715
охват 1 публикации
~168
дневной охват
~2
постов / нед.
22.9%
ERR %
66.41
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
9751 упоминаний канала
2 упоминаний публикаций
144 репостов
Помощник русоведа
TA'LIM FIDOYILARI
TA'LIM FIDOYILARI
inavatsion maktab44
Pedagoglar
Pedagoglar
Kerakli 🍶🇺🇿KIMYO
🎓INSITUTLAR🎓
Videodarslar(rasmiy)
ATTESTATSIYA TEST| UYDA QOLING!
ATTESTATSIYA TEST| UYDA QOLING!
ATTESTATSIYA TEST| UYDA QOLING!
⭐СУПЕР ЎҚИТУВЧИ⭐️
darslik_kutubxona _life
Zamonaviy ustozlar
🎅 BAYN - CASH 🎅
Т А F A K K U R
Yurakdan_Sevaman ❤️
Sardor Tairov || РАСМИЙ КАНАЛ
Tik Tok Likee
💲BOYLIK.UZ
Nova music
Т А F A K K U R
Yurakdan_Sevaman ❤️
🎅 BAYN - CASH 🎅
💲BOYLIK.UZ
Sardor Tairov || РАСМИЙ КАНАЛ
Tik Tok Likee
Telmarketuz
Nova music
Yurakdan_Sevaman ❤️
Каналы, которые цитирует @ustoz_uz
Talim yangiliklari 🎓☑️
Maktab menejeri
Maktab menejeri
XTV Matbuot kotibi
News namangan city uyda qoling
Xalq ta'limi xodimlari | UYDA QOLING!
Xalq ta'limi xodimlari | UYDA QOLING!
Xalq ta'limi xodimlari | UYDA QOLING!
Xalq ta'limi xodimlari | UYDA QOLING!
Xalq ta'limi xodimlari | UYDA QOLING!
Nam.Vil.BABM.online darslar
Bahor davlat raqs ansambli
Bahor davlat raqs ansambli
Huquqiy axborot
Angren shahar XTB | Rasmiy kanal
Bolalar uchun
Гуманитар фанлар
Гуманитар фанлар
Bahor davlat raqs ansambli
ONA TILI -- MILLAT RUHI
ONA TILI -- MILLAT RUHI
ONA TILI -- MILLAT RUHI
ONA TILI -- MILLAT RUHI
Bahor davlat raqs ansambli
Bahor davlat raqs ansambli
Т А F A K K U R
Bahor davlat raqs ansambli
Bahor davlat raqs ansambli
📚📚📚Kutubxona 📚📚📚
📚📚📚Kutubxona 📚📚📚
Bahor davlat raqs ansambli
Т А F A K K U R
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
УСТОЗЛАР 18 Jan, 07:25
УСТОЗЛАР 23 Sep 2020, 07:56
УСТОЗЛАР 22 Sep 2020, 07:44
2020 йил 22 сентябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Алифбе
8:46 ― Ёзув
9:02 ― Математика

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

10:29 ― Ўқиш
10:46 ― Математика
11:04 ― Рус тили

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

12:09 ― Ўқиш
12:26 ― Математика
12:46 ― Рус тили

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

13:57 ― Ўқиш
14:12 ― Математика
14:28 ― Рус тили

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:43 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Инглиз тили
8:45 ― Математика
9:03 ― Француз тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:07 ― Математика
10:27 ― Информатика
10:46 ― Француз тили

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

11:48 ― Инглиз тили
12:06 ― Алгебра
12:23 ― Информатика
12:38 ― Кимё

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

14:00 ― Инглиз тили
14:14 ― Алгебра
14:34 ― Кимё

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:27 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Алгебра
8:48 ― Физика
9:06 ― Информатика
9:23 ― Немис тили

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

10:42 ― Биология
10:59 ― Геометрия
11:17 ― Жаҳон тарихи
11:28 ― География

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”


12:59 ― Рус тили
13:16 ― Информатика
13:32 ― Жаҳон тарихи
13:47 ― Француз тили
14:04 ― Алгебра

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Читать полностью
УСТОЗЛАР 21 Sep 2020, 07:04
✅ 2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг ижара дарсликлари нархлари

➖1 –синфлар учун – бепул;

➖2-синфлари учун 12 та дарслик – 23 200 сўм;

➖3-синфлар учун 10 та дарслик – 25 800 сўм;

➖4-синфлар учун 11 та дарслик – 18 300 сўм;

➖5-синфлар учун 13 та дарслик – 13 000 сўм;

➖6-синфлар учун 15 та дарслик – 15 800 сўм;

➖7-синфлар учун 16 та дарслик – 20 000 сўм;

➖8-синфлар учун 16 та дарслик – 40 700 сўм;

➖9-синфлар учун 16 та дарслик – 38 500 сўм;

➖10-синфлар учун 17 та дарслик – 27 200 сўм;

➖11-синфлар учун 19 та дарслик - 34 700 сўм

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Читать полностью
УСТОЗЛАР 21 Sep 2020, 07:02
🔜🔊 1 – ОКТЯБР – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” муносабати билан байрамона акция!

👩‍🏫: Сиз билан "Muallim/Учитель/Teacher" журнали

🗽Электрон илмий-услубий журнал ўзининг Байрам муносабати билан махсус сонга қабул бошлади. Мақола ва дарс ишланма беринг ва Бепул тезис чиқариш имконини қўлга киритинг. Талаб фақат ҳар бир муаллифга қўлланилади. 🚸Ҳаммуаллифлар сони 2 тадан ошмаслиги керак.

🌎 ISSN(Online): 2181-0850

🇺🇿 DOI: 10.26739/2181-0850

📚: Ўзбек, Рус, Инглиз

📝: Ҳар бир журнал сони учун алоҳида DOI(Crossref) рақами берилади!

📌 Мақола, тезис ва дарс ишланма талаблари билан Ахборот хати орқали танишишингиз ва @MUALLIFLAR га жўнатишингиз мумкин:

👇Мурожаат учун:
📱 +998 999 53 88 88 (@MUALLIFLAR)

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Читать полностью
УСТОЗЛАР 21 Sep 2020, 06:57
2020 йил 21 сентябрь куни ўқувчилар учун эфирга узатиладиган телевизион ДАРСЛАР ЖАДВАЛИ

👉 1-синф
Телеканал: “National Geographic”

8:30 ― Алифбе
8:46 ― Ёзув
9:02 ― Математика

👉 2-синф
Телеканал: “National Geographic”

10:21 ― Ўқиш
10:38 ― Она тили
10:54 ― Математика

👉 3-синф
Телеканал: “National Geographic”

11:56 ― Ўқиш
12:14 ― Она тили
12:29 ― Математика

👉 4-синф
Телеканал: “National Geographic”

13:37 ― Ўқиш
13:52 ― Она тили
14:10 ― Математика

Изоҳ: 1-4-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:43 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 5-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

8:30 ― Она тили
8:53 ― Тарих
9:15 ― Биология
9:27 ― Немис тили

👉 6-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

10:47 ― Она тили
11:07 ― Тарих
11:26 ― Биология
11:48 ― Немис тили

👉 7-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

13:07 ― Она тили
13:29 ― Жаҳон тарихи
13:48 ― Биология
14:02 ― Немис тили

👉 8-синф
Телеканал: “Eurosport”, “ТВЦ”

15:22 ― Она тили
15:40 ― Жаҳон тарихи
16:01 ― Биология
16:22 ― Немис тили

Изоҳ: 5-8-СИНФЛАР телевизион дарслари 18:07 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

👉 9-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

8:30 ― Она тили
8:50 ― Биология
9:06 ― Инглиз тили
9:22 ― Рус тили

👉 10-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

10:48 ― Физика
11:05 ― Алгебра
11:26 ― Француз тили
11:42 ― Ўзбекистон тарихи

👉 11-синф
Телеканал: “Охота и рыбалка”, “Fashion TV”

13:01 ― Она тили
13:21 ― Физика
13:38 ― Адабиёт
13:58 ― Инглиз тили

Изоҳ: 9-11-СИНФЛАР телевизион дарслари 15:32 дан бошлаб такрорий эфирга узатилади

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Читать полностью
УСТОЗЛАР 21 Sep 2020, 06:56
#электрон_дарсликлар
#тарқатинг

Ҳурматли ота-оналар! Барча синфлар учун дарсликларнинг электрон шакли тақдим этилди!

💻 Aксарият дарсликлар ҳажми 10 МБ`дан ошмайди. Китобларнинг 7 та тилдаги (ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз, қозоқ) варианти бор:

📚 1-sinflar uchun
📚 2-sinflar uchun
📚 3-sinflar uchun
📚 4-sinflar uchun
📚 5-sinflar uchun
📚 6-sinflar uchun
📚 7-sinflar uchun
📚 8-sinflar uchun
📚 9-sinflar uchun
📚 10-sinflar uchun
📚 11-sinflar uchun

‼️Хабарни ота-оналарга етказинг!

Уйда онлайн таълим олишингиз учун қулай имконият!!!

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Читать полностью
УСТОЗЛАР 5 Sep 2020, 19:38
УСТОЗЛАР 23 Aug 2020, 09:44
(БОШИ👆👆👆)
Маълумот учун:
коронавирус пандемияси даврида айрим тизим ходимлари тўланмайдиган меҳнат таътилга чиқарилган бир пайтда, халқ таълими тизими ходимларига, жумладан, барча ўқитувчиларга кафолатланган ойлик маошлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланиб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли қарори асосида Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар тўхтатилган бўлсада, ўқитувчилар меҳнат таътили учун пулларини тўлиқ тўлаб бериш учун ушбу жамғарма ҳисобидан тўловлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, халқаро тажрибага таянадиган бўлсак таълим тизими ривожланган давлатларда 1 ставкада ишловчи бошланғич синф ўқитувчисининг ҳафталик ўқув юкламаси, жумладан, Финляндияда – 18 соат, Францияда – 24 соат, Грецияда – 21-24 соат, Германияда – 26 соат, Белгияда – 20-22 соат, Данияда – 18 соатни ташкил этади.

Бундан ташқари, бошланғич синф ўқитувчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори асосида синф раҳбарлиги, дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча тўловлар, 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори талаблари асосида белгиланадиган ҳар ойлик устама тўловлари ҳамда малака тоифа даражаларини ошириш орқали ойлик иш ҳақларини оширишлари мумкин.

Шу ўринда,
ҳурматли ўқитувчилар, Сиздан мактабда асосий эътиборни ўқувчининг дарсларни сифатли ўзлаштириши ҳамда соғлом таълим-тарбия олишига қаратишингизни сўраймиз.
Эндиликда, халқ таълими тизимида асосий эътибор фанларга ажратилган соатларга эмас, балки уларни ўқитиш методикаси
ва сифатига қаратилади.

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Читать полностью
УСТОЗЛАР 23 Aug 2020, 09:44
Блогер Исроил Тиллабоевнинг “Ставка” номли мақоласига жавобан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич синф ўқитувчиси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар методикаси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий иш”, “Педагогика ва бошланғич синфлар ўқитувчиси” каби ихтисосликлардан бири берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология” фанларидан дарс бериши мумкин. Бунда, 1-синф ўқитувчисининг ҳафталик юкламаси 17 соатни, 2-4-синф ўқитувчиларининг ҳафталик ўқув юкламаси 16 соатни ташкил қилади.

Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчисининг дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин. Бунда, 1-синф ўқитувчисининг ҳафталик юкламаси 18 соатни (1 ставка), 2-4-синф ўқитувчиларининг ҳафталик ўқув юкламаси 17 соатни ташкил этади.

Мазкур ўқув соатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 8-мҳ, 28, 124/1-сон қарори билан тасдиқланган умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3271) 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида ўқитувчиларга дарс соатлари тақсимланади.

Шу билан бирга, 2018 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан тасдиқланган 0341 - 16 (1) - сон санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида бошланғич (1-4) синфларга рухсат этилган максимал ҳафталик юклама жами 88 соат этиб белгиланган.

Бугунги кунда бошланғич синфларнинг ҳафталик юкламалари амалда жами 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган.

Шу сабабли, бошланғич синфларнинг максимал ҳафталик юкламаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Маълумот учун:

1-синф учун максимал ҳафталик юклама амалда 22,5 соат (меъёр - 21 соат) бўлиб, меъёрдан 1,5 соат (7,1%) ошиб кетган;

2-синф учун максимал ҳафталик юклама амалда 24 соат (меъёр - 22 соат) бўлиб, меъёрдан 2 соат (9,1%) ошиб кетган;

3-синф учун максимал ҳафталик юклама амалда 26 соат
(меъёр - 22 соат) бўлиб, меъёрдан 4 соат (18,2%) ошиб кетган;

4-синф учун максимал ҳафталик юклама амалда 26 соат (меъёр - 23 соат) бўлиб, меъёрдан 3 соат (13%) ошиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 159-бандида умумий ўрта таълим Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш, бунда ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисоботлар ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан озод қилиш ҳамда педагогиканинг мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ўқитувчиларнинг педагог юкламасида синф журналнидан бошқа ҳисоботлар юритилиши бекор қилинган.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бир ставкада ишловчи бошланғич синф ўқитувчининг ҳафталик ўқув юкламасини 18 соатдан 16 соатга туширилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда таҳминий ҳисоб-китобларга кўра бир триллион сўмга яқин қўшимча маблағ талаб этилишига олиб келади. Бу эса ҳозирги коронавирус пандемияси даврида бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади.
(ДАВОМИ👇👇)

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Читать полностью
УСТОЗЛАР 23 Aug 2020, 09:21
Namangan shahar 24-maktab boshlang'ich sinf o'qituvchisi Najmidinova Zulfiyaning Mustaqillik darsi uchun tayyorlagan video roligi

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
УСТОЗЛАР 23 Aug 2020, 09:20
ЖУМА КУНИ СИНФ РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН БЕШИНЧИ СОАТДА ЎТИЛАДИГАН “МАЪНАВИЯТ СОАТИ” ДАРСЛАРИ ЭНДИ БИРИНЧИ СОАТДА ЎТИЛАДИ

Хабарингиз бўлса Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июль куни “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақида”ги 180-сонли буйруғи қабул қилинди.

Ушбу буйруқ билан Халқ таълими муассасаларида “Маънавият куни”ни ташкил этиш тўғрисида”ги 2012 йил 6 декабрдаги 350-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди.

Мазкур буйруққа асосан ҳафтанинг жума кунлари синф раҳбарлари томонидан ўтиладиган “Маънавият соати” дарслари энди “Синф соати” деб номланадиган бўлди.

Шунингдек, 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб 1-11-синфларда ҳафтанинг жума кунидаги биринчи дарсни синф раҳбарлари ва тегишли мутаҳасисслар томонидан “Синф соати” сифатида йўлга қўйилиши белгилаб қўйилди.

Ушбу буйруқ билан умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган синф соатларининг 2020 - 2021 ўқув йилига мўлжалланган намунавий мавзулар режаси ҳам тасдиқланди

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Читать полностью
УСТОЗЛАР 8 Jul 2020, 03:21
Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Тарбия фанини жорий этиш тўғрисида

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Attached file
УСТОЗЛАР 8 Jul 2020, 03:21
“Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди
(3058-I-сон, 29.06.2020 й.)

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.

Мактаб ўқитувчилари томонидан синф журнали электрон тизим орқали ҳам юритилиши мумкинлиги белгиланди.

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Attached file
Читать полностью
УСТОЗЛАР 14 Jun 2020, 13:28
2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ).

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Attached file
УСТОЗЛАР 14 Jun 2020, 13:28
2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг КЕЧКИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ).

https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng
Attached file
УСТОЗЛАР 9 Jun 2020, 13:30
УСТОЗЛАР 8 Jun 2020, 12:45
СИНФ ЖУРНАЛЛАРИ ҚАЙ ТАРТИБДА ТЎЛДИРИЛАДИ?

«Коронавирус пандемияси сабабли 4-чорак ўқув жараёнлари масофавий шаклда олиб борилди.

Кўплаб ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, ҳамда карантин шароитида ўқувчиларга енгиллик яратиш мақсадида ўқув йили якунида босқичли имтиҳон ва якуний давлат аттесатцияси ўтказилмади.

1. Карантин даврида ўқитувчилар синф журналларини қай тартибда тўлдиради?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил
20 майдаги 130-сонли буйруғида карантин чекловлари бекор қилинганидан сўнг санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда йиллик баҳоларини ҳамда 4-чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзуларни синф журналида қайд этиш белгиланган.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, карантин чекловлари жорий йилнинг 8 майидан бошлаб 3 та ҳудудга (“яшил”, “сариқ” ва “қизил”) ажратилиб, босқичма-босқич карантин чекловлари юмшатиб борилмоқда.

Шунингдек, биринчи навбатда битирувчи синф (9-11-синф) ўқувчиларини ўз вақтида таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш мақсадида жорий йилнинг 8 июнидан, қуйи синфларда жорий йилнинг
15 июнидан бошлаб қуйи синфлар (синфлар кетма-кетлигида) жадвал асосида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда синф журналларини тўлдириш тавсия этилади.

Бунда синф журналларини тўлдиришга жалб этилган педагогларнинг меҳнат таътили даврида фойдаланмай қолган кунлари 2020 йил август ойида белгиланган тартибда қўшимча таътил бериш билан қопланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан “қизил” худуд этиб белгиланган туман (шаҳар)ларда синф журналларини тўлдириш учун жалб этиш тавсия этилмайди.

2. Журналга ўз иш режасидаги мавзулар бўйича ёзишадими ёки теледарс мавзулариними, теледарс кам бўлган кўп фанларда, ўз иш режамиз бўйича ёзамиз деса, эртадан кейин "КРУ" келиб карантинда бу мавзуларни ўтмагансан, деб "қирқишга" тушса-чи?

Маълумки, “Online-maktab” лойиҳасида эфирга узатилган дарслар телевизион каналларнинг эфир вақтини инобатга олиб, 17 та фандан 3 та тилда (ўзбек, рус ва қорақалпоқ) тилларида эфирга узатилди. Ўқитувчиларга масофавий шаклда фаолият олиб боришлари ва унда “Online-maktab” лойиҳасида телевизион дарсларни ўзлаштиришда ўқувчиларга кўмаклашиш ҳамда телевизон дарсларда эфирга узатилмаган фанларни қўшимча равишда масофавий шаклда ўқувчиларга тушунтириб бориш тавсия этилган.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 28 мартдаги баёнига мувофиқ, ўқитувчиларнинг ўз иш фаолиятини масофавий тарзда иш ҳақи сақланган ҳолда давом эттиришлари белгиланган.

Шу боис, ўқитувчилар фанлар бўйича йиллик тақвим мавзуий режасида 4-чоракда белгиланган мавзуларни синф журналларида қайд этишлари тавсия этилади.

3. Синф журналига 31-мартдан ёзиладими ёки 1-апрелданми,
31-мартда ҳамма “меҳнат таътили”да бўлган-ку? 2019-2020 ўқув йилининг 3-чорак охирги 3 куни ва 4-чорак бошидаги 2 кундаги мавзуларни нима қилиш керак, дастур бажарилмай қоладику уларни журналга ёзилмаса...?

Ўқув йилининг 4-чораги жорий йилнинг 30 мартидан-25 майга қадар “Online-maktab” рукни остида телевизион дарслар эфирга узатилди ва ўқитувчилар фаолияти масофавий тарзда давом эттирилди.

Ўқув режада белгиланган ўқув дастурларни бажариш мақсадида ўқув йилининг 4-чорагидаги мавзулар жорий йилнинг 30 мартидан бошлаб синф журналларида қайд этилади.

4-чоракда белгиланган дарслар дам олиш (таътил) кунларига тўғри келган тақдирда бошқа дарс мавзуларига сингдирилган ҳолда синф журналида ёзиш тавсия этилади.

Масофавий шаклда ўз фаолияти давом эттирилган педагогларнинг меҳнат таътили даврида фойдаланмай қолган (30 ва 31 март) кунлари 2020 йил август ойида белгиланган тартибда қўшимча таътил бериш билан қопланади.»

@ustoz_uz
Читать полностью
УСТОЗЛАР 7 Jun 2020, 11:34
2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Халқ таълими вазирининг таълим муассасаларида янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил қилиш тўғрисидаги буйруғи.

Мазкур буйруқда таълим муассасаларини янги ўқув йилига ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш бўйича қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.


@ustoz_uz
Attached file
УСТОЗЛАР 7 Jun 2020, 11:33
2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИДА ҲАМ “ОNLINE-MAKTAB” ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

“Оnline-maktab” лойиҳаси доирасида 2020 йил 1 августдан бошлаб, 2020-2021 ўқув йили учун телевизион видеодарсларни тасвирга олишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

“Оnline-maktab” лойиҳасини давом эттириш ҳамда янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва regulation.gov.uz сайтига муҳокама учун эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра телевизион видеодарслар ҳар ўқув йили давомида эфирда намойиш этиб борилади.

Шуниингдек, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият оғирлашиб, карантин қоидалари кучайтирилган тақдирда “online-maktab” рукни остида телевизион видеодарсларни тасвирга олиш жараёни Республика махсус комиссия томонидан белгиланадиган тартибда амалга ошрилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар телевизион видеодарслардан фойдаланишда ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида www.maktab.uz платформаси яратилади ва умумтаълим муассасалар тизимида ягона марказлашган виртуал (онлайн) мактаб сифатида татбиқ этилади.

2020 йил III чоракдан ва келгусида ҳар календарь йилида “Оnline-maktab” лойиҳасини доимий тарзда амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига қўшимча маблағ ажратиб борилади.

Ҳозирда “Оnline-maktab” лойиҳаларга жалб этиладиган ўқитувчиларга ҳар бир телевизион видеодарс ва видеомашғулотлар учун (асосий иш ҳақидан ташқари) базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида, муҳаррир ва сурдопедагогларга ҳар бир ишлаган куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш таклиф этилмоқда.

@Ustoz_uz
Читать полностью