📚
#Марғилон_алломалари❗️
УЛУҒЛАР СИЙРАТИГА НАЗАР СОЛСИН! Орифжон қори дадага шариатдан сўз айтишга ижозат берилган бўлсалар-да, барибир, устозлар хизмати ва суҳбатини тарк қилмаганлар. У зотга кўра, чинакам толиб ҳеч қачон илм излашдан тўхтамаслиги керак. Зеро, ўз мақомига рози бўлиб, талабни тарк қилиш жоҳилликдир. Шунинг учун у зот талабни тарк қилгани холда, комиллик даъвосини қилувчилар билан чиқиша олмас эдилар. Ўзлари ёзадилар: «Абу Ҳафс Ҳаддод айтадилар: «Ким салафлар сийратига назар солса, ўзининг қосирлигини кўради ва ҳақиқий эрларнинг даражасидан орқада қолганини билади»
(Жомий, Нафаҳотул унс, 55-саҳифа).
Орифжон қори дада шаҳарнинг қаерида улуғ уламо борлигини билсалар, дарҳол ҳузурларига бориб зиёрат қилиб дуоларини олганлар. Бунда у зотга масофанинг эътибори бўлмаган. Ўзлари ёзадилар:
«Бир киши Шомдан ҳазрат Умар розияллоху анхунинг ҳузурларига келди. Ундан, сени нима олиб келди, деб сўрадилар. Ташаҳҳудни таълим олиш учун келдим, деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу йиғладилар ҳатто соқоллари ҳўл бўлди. Сўнгра дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен Аллохдан сени ҳаргиз азоб қилмайди, деб умид қиламан
(Бадойеъ, 2-саҳифа.26.12.83)».
Киши ҳар қанча билганида ҳам талабни тўхтатмаслиги борасида Орифжон қори дада Бадриддин Айнийнинг: «Икки тоифа одам илмдан бебаҳра қолади: савол беришдан уялган ва кибр қилган киши», деган иборасини келтирганлар
(Бадриддин Айний. Шарҳу Саҳиҳул Бухорий, 623-саҳифа).
Шунингдек, киши билмаган нарсасини билмайман, деб айта олиши керак, бу камол саналади. Ўзи билмаган холда олимлик даъвосини қилган киши аслида жохилдир. Қори дада шундай келтирадилар: «Ким «Мен олимман», деса бас, у жоҳилдир
(«Жомеъус сағир», 2-ж, 175-саҳифа)».
У зотга кўра, киши билмаган нарсасини билмайман, деб айта олган одам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йулини тутган бўлади.
«Ким билмаган нарсаси ҳақида билмайман деса, фиқҳда Абу Ҳанифага эргашибди. Зотан, у зот саккизта масалада Имом Абу Ҳанифа таваққуф қилганлар: хатна ёши, эшакдан қолган қолдиқ сув, пайғамбарларнинг фаришталардан афзалликлари, даҳр сўзининг муддати, хунасайи мушкил ҳақида, ўргатилган ит масаласи, савоби ва жаннатга киришлари (Куллиёти Абул Бако, 125-саҳифа)».
У зот яна келтирадилар: «Ҳазрат Умар розияллоху анҳуга илмда бирор хатоларини айтилса, шундай дуо қилар эканлар: «Менга хатоларимни ҳадя қилган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!»
(Кашфул асрор, 154- саҳифа.) Мазкур маънолар у зотни мудом талабда бўлишга ундаб турган. Қори дада шогирдлар учун устознинг ўрни қанчалик муҳимлиги, устоз бўлмаса, гўё у ҳаётда йўқ бўлиб қолишини куйидаги ибора орқали уқтирадилар:
«Бир гал Имом Аъзам Абу Ҳанифа икки шогирдлари Имом Муҳаммад ва Зуфар раҳимаҳумаллоҳлар билан бирга кетишаётганда Имом Зуфар шундай дейдилар:
«Устозуна ка нунин лана».
Яъни: «Устозимиз биз учун «лана» сузи (лом, алиф, нун ҳарфлари) ўртасида келган «нун» кабидирлар».
Бунга жавобан Имом Муҳаммад:
«Лав да нунун лана лакунна ла».
Яъни: «Ҳа, агар биз учун нун бўлмаса биз йўқ бўлар эдик».
📖 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг:
"ДУРРУЛ ОРИФИН (ёхуд Орифжон қори Марғилоний маноқиби)" китобидан.
✈️
Telegram |✅
Facebook🌐 Instagram |📹
YouTube🌐 Umma life |
✅ Tik tok