#Бугун
Ҳар йили 15 - март санаси бутун дунёда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади.
Шундай тадбирлардан бири туманимизнинг Ғўслик маҳалласида жойлашган 89-умумтаълим мактабида ўтказилди.
Унда Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти Ургут туман бўлими раиси Жалол Дўстов ва ушбу ташкилот фаоли Салим Раупов иштирок этишди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчиларига истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, бозор иқтисодиёти шароитида тўғри харид қилиш ва товар сифатини баҳолаш юзасидан тушунчалар берилди.
Ташкилот раҳбарияти мактаб маъмурияти бир неча йиллардан буён жамиятга аъзо эканлигини эътироф этиб, ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, ёш авлодга билим ва маърифат улашаётган фидойи устозлар, мактаб жамоаси ҳамда аълочи ўқувчилар эсдан чиқарилмади.
Тадбир давомида уларга қимматбаҳо совғалар, ўқув қуроллари ва турли хил китоблар тақдим этилди.
© Urgut sadosi gazetasi
@urgut_xabarlar