#нимадир.
ОНАЛАР
Оналар уч хил бўлар экан.
Биринчиси боласига бир пайпоқ ёки қанд олиб берганида, “қани айтчи, болам, буни сенга ким олиб берди?” деб сўрар, шу тариқа боласини ўзига йўналтирар, ўзини кўрсатар экан.
Иккинчиси, ҳар совға олганида, “болам, буни мен олиб бердим, лекин даданг соғ бўлсин, унинг пулига олдим. У ишлаб пул топмаса, ололмасдик” деб болани отасига боғлар экан.
Учинчиси, “буни мен олган бўлсам ҳам, пулини даданг ишлаб топган бўлса ҳам, аслида Аллоҳ бизни, сени шу билан ризқлантирди. Ҳаммаси унинг марҳаматидир” деб, Аллоҳни эслатар экан. Миннатни, шукрни ёлғиз Аллоҳга қолдирар, иймон ва тақво учун жиддий бир пойдевор қўяр экан.
Биринчиси, онадир, иккинчиси вафоли ва ақлли онадир, учинчиси эса, вафоли, ақлли ва исломий онадир. У ҳам она, ҳам тарбиячи, ҳам ўқитувчидир.
Аллоҳ бизларни болаларимизга учинчи тоифадаги ота-она бўлмоқликни насиб этсин.
@ummuzaynabummuijodi