Репост из: Тарихий карточка. Футбол
Наманган жамоасини вилоят ҳокими қўллаб-қувватлаяпти. ПФЛ бундан манфаатдор, ҳокимлар футболга қизиқса, футбол ривожланади, қизиқмаса, шу ҳудудда футбол “ўлади” (ҳозирча шундай, идеалда клублар ўз пул топиши шарт). Қачонлардир Наманганнинг ҳозирги ҳокимини Нуриддин Зайниев каби эслаб қолишса ёмонми?
Қўқон клуби эса йўқдан бор қилиш орқали пул топадиган жамоа. Айтайлик, клубга "ғойибдан ёрдам берилиши" унга бўлган муносабатингизни манфий томонга буриб юбориши катта эҳтимол. Бироқ клубнинг молиялаштирилиши ўша муносабатни мусбат тарафга ҳам қайтариши мумкин.
Қўқондаги спирт заводи буғдойдан ўзига керакли маҳсулотни олгач, ундан чиқинди ажралиб чиқади (адашмасам, барда дейиларди). Бунгача мана шу чиқинди ташлаб юборилган. “Қўқон-1912” футбол клуби эса спирт заводи билан ҳамкорлик имзолаган бўлиб, ҳозирда мана шу чиқиндиларни сотиб олади. Яъни, спирт завод клубни тўғридан-тўғри молиялаштирмайди. Заводнинг ёрдами — бардани бошқа харидорга эмас, айнан Қўқондаги футбол клубга беради.
Футбол клуб ўз навбатида мана шу чиқиндини фермерларга сотиш орқали пул қилади. Яна бир жиҳатга қаранг, шу иш билан клуб шуғулланади, де факто клуб пул топади.
“Қўқон-1912” жамоасининг офиси автовокзалда жойлашган. Айтишларича, клуб ўз маблағлари ҳисобидан автовокзални таъмирдан чиқарган. Эндиликда шу автовокзал топадиган даромад ҳам клуб ривожи учун ишлатилади. “Қўқон-1912” клубига қарашли стадион ҳам айтилиши бўйича айнан клубники, ҳокимиятники эмас.
Бу маълумотларни албатта қайта текшириб олиш керак. 2019 йил учун футбол клубларини лицензиялаш талабларида бу жиҳат кўрсатиб қўйилган, ҳаммаси ўрганилади. Клубнинг даромад манбаи ПФЛ учун ўта муҳим, йўқса Про-лигада даромад манбаи фақатгина тотализатор бўлган клублар бор деган хавотиримиз ҳам йўқ эмас.
Юқоридагилар футбол клубларининг ҳаммаси ҳам товуқ эмаслигини билдириш учун. Ҳаракат қилган бир нима тишлаяпти. Тўғри, “Қўқон-1912”да пул кўп эмас. Аммо майдон яхши бўлса, яхши футбол бўлади. Яхши футболда сифатли футболчиларни етиштириш имконияти бор. Академиядан етишиб чиқаётган (шуни ҳам тезлаштириш керак) бирор футболчини шу майдонда яхшилаб реклама қилиб, Сардор Рашидов ёки Одил Аҳмедовга ўхшаб сотиб юборишса, клубнинг бир йиллик сметаси тайёр чиқиб турибди-да. Биров уришиб берадими қайсидир клуб ҳар йили 1-2 шундай трансферни амалга оширса?