Давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги фарқ...Аризаларни хохлаганича ёпишади, сенинг номингдан ёзади, имзо қўяди ва сенга ўхшаш бўлмаган шахс расмини жойлайди...https://
t.me/UDDU_channel/9079Хужжат сохталаштириш, Жиноят кодексининг 209-моддаси. Мансаб сохтакорлиги.
Мана тахминан бир ой бўлди, лекин давлат органларига келганда Қонун устуворлигини таъминланиши жуда қийин бўляпти.
Шу каби муаммолар, Қонун нормалари четлаб ўтилиниши мумкинлигини инобатга олиб, ариза биринчи бўлиб (назоратга олинади деган фикр билан) ДХХга қилинди, барча факт ва далиллар тақдим этилди.
Бухоро вилоят ДХХ ваколатига кирмаслиги боис тегишлигигача Бухоро вилоят прокуратурасига юборди.
Бухоро вилоят прокуратураси Бухоро шаҳар прокуратурасига юборди.
Бухоро шаҳар прокуратураси Бухоро шаҳар ИИБсига юборди.
Бухоро шаҳар ИИБси 4-гом (қуйи бўлинма)га юборди.
4-гом масъуллари эса профилактика инспекторига юборди.
Агар шу ишни оддий шахс-фуқаро қилса-чи? Нима бўлади? Ариза шунча айланадими?
Аризачининг номидан Ким ёзди? Ким имзо қўйди? У ерда кимнинг расми? Экспертиза қилиндими? Нега терговга қаратилмади?
Президент қабулхонаси орқали юборилган мурожаат хужжат сохталаштириш орқали ёпилган бир пайтда аризачи адолат излаб яна қаерга мурожаат қилиши керак???
Масъуллар ўз масъулиятини эсдан чиқардими?
Ахир мурожаат муддати ва унинг назорати Қонун билан тартибга солинган-ку!?
Бухоро вилоят ДХХси,
Бухоро вилоят Прокурори ва Бухоро вилоят ИИБ раҳбари, ушбу мурожаатни қатъий назоратга олишларингизни ва ушбу ишга алоқадор бўлган барча масъулларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини таъминлашларингизни сўрайман.
Мурожаатчи Б.Бахранов.
🛡
@UDDU_channel