Инвестиция ва экспорт йўналишида тажриба алмашиш мақсадида Учкўприк туманига ташриф буюрган ҳокимлар “Меҳригиё” корхонасида тиббиёт ва экотуризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда янги лойиҳалар билан танишишди.
Доривор ўсимликлар етиштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада шифобахш гиёҳлардан юздан зиёд тиббий ва косметик маҳсулотлар тайёрланмоқда.
Ўзбекистон туризм объектлари рўйхатига киритилган корхонада айни кунларда лаванда, годжи, папайя, мушмула, қаҳва, киви, банан каби цитрус мевалардан тортиб, резавор ўсимликлар, турли доривор гиёҳлар етиштирилмоқда.
Ҳокимларга маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, тиббиёт туризми ҳақида батафсил маълумот берилди.
👉
@Uchkuprik_news 👈