Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21февралдаги 84-сонли қарори ижроси юзасидан Тошкент вилояти ОИТСга карши курашиш маркази мутахассислари томонидан Ўртачирчиқ туманида Хусусий ДПМларда, гўзаллик салонларда, савдо дўконларда, масжид ва МФЙларда аҳоли ўртасида ОИВ/ОИТСни олдини олиш мавзусида учрашувлар ўтказилмоқда. Унда ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ва олдини олиш чоралари ҳақида тушунчага эга бўлишди. Тадбирда уларга мавзуга оид кўргазмали материаллар тарқатилди.