⚡️
Журналист Юрий Подоляк 22.02.25. Холатига Россияни МҲО бўйича қисқа:
⚡️ Болшая Новоселка йўналиши: (Харитадаги кўк халқа) 1-ХаритаКеча қўшинларимиз бу ерда, авваллари бузилган “1” ва “3” мудофаа чизиқлари орасида аҳоли пунктлари йўналиши бўйича олдинга силжишда давом этди. Биз Приволное ва Бурлатское йўналишида ҳужум қилдик. Биз иккинчи қишлоқнинг чеккасига етиб келдик.
Шунингдек, “Новоочеретиное”ни ўз қўлига олганимиздан кейин “Скудное”га ҳужум қилиб, унинг чеккасида мустаҳкам ўрнашиб олишга муваффақ бўлдик.
Шундай қилиб, бизнинг бу ердаги ҳужумимиз анча муваффақиятли ривожланмоқда. Аста-секин, биз "3" мудофаа чизиғига (бу ерда 2023 йилда қурилган асосий мудофаа чизиғи) етиб боришимиз керак ва унинг заиф томонларидан фойдаланиб, биз уни ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Ва агар биз муваффақият қозонсак, душман жуда катта муаммоларга дуч келади. Чунки УҚКни Днепропетровск вилоятигача бу ерда бошқа истеҳкомлари йўқ.
⚡️ Новопавловск йўналиши (Харитада яшил халқа) 2 Харита:
Бизнинг бўлинмаларимиз Константинопол ва Разлив аҳоли пункти ҳудудида душманга босим ўтказишда давом этмоқда, бу ерда УҚК бизнинг бўлинмаларимизнинг ушбу чизиқда кейинги олдинга силжишини тўхтатишга ҳаракат қилиш учун барқарор мудофаани қуришга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозиргача бу ерга ташланган захиралар туфайли, 79-бригада бўлинмалари мағлубиятга учраганига ва 46-чи бўлинмаларнинг қочишига қарамай, улар муваффақият қозонмоқда. Гарчи катта қийинчилик билан.
Тўғри, жануби-ғарбий (Болшая Новосёлка ҳудудида) ва шимолдаги (Волчя ва Солена оралиғида, биз яна кучли ҳужумларни бошладик) муаммолар билан боғлиқ ҳолда, яқин келажакда ушбу мудофаа чизиғи УҚК бўлинмалари учун яна бир тузоқ бўлиши мумкин. Бу ерда илгари кўп марта содир бўлганидек.
⚡️ Солная ва Волчя дарёларининг қўшилиши томон (Харитада қизил халқа) 3 ХаритаБу ерда нисбатан қисқа муддатли оператив паузадан сўнг Успеновка, Новоалексндровка, Преображенка, Запорожье аҳоли пункти ҳудудларида фаол жанглар қайта бошланди.
Бундан ташқари, биз Успеновка ва Новоалександровка ўртасида айниқса фаол ҳаракат қилмоқдамиз. Бу ерда вазифа Удачний ҳудудида ҳужумнинг чап қанотини мустаҳкам таъминлашдан иборат. Ва иложи бўлса, ушбу қишлоқни озод қилиш ва Днепропетровск вилоятининг маъмурий чегараларига етиб боришда ёрдам бериш.
Иккинчи фаолият жанубда, Андреевка ва Запороже ўртасида содир бўлади. Бу ерда бизнинг бўлинмаларимиз Волчя дарёсидаги жангда муваффақият қозониб, бу ерда олдинга силжиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун фронтни текислашга ҳаракат қилмоқдалар.
⚡️
Покровск йўналиши: (Харитада қизил халқа) 4 ХаритаКеча бизнинг бўлинмаларимиз душманни Лисовканинг кўп қисмидан ҳайдаб чиқаришди ва шу билан душманнинг олдинги барча юришларини тўсиб қўйишди. Ва кўпроқ - кечаги кунгача ўзимизга тегишли бўлмаган нарсани ўз назоратимизга олишга муваффақ бўлдик. Бироқ, бу ерда вазият жуда хавотирли. Душман ёриб ўишга тайёргарликни тўхтатгани йўқ, бу унинг авиациясининг бу ерда кескин ошганидан далолат беради. Улар бизнинг позицияларимизда парвоз бомбалар билан ишламоқда. Бундан ташқари, Покровск-Мирноград агломерацияси ичида УҚКни катта кучлари борлиги маълум ва шунинг учун (эҳтимол Селидово ёки шаҳар ғарбида) зарба бериш хавфи жуда юқори бўлиб қолмоқда.
Покровская булғасининг шимолий юзидаги бўлинмаларимиз, маҳаллий ютуқларга қарамай, одатда мудофаа режимига ўтди ва душманнинг эҳтимолий ҳужумини кутмоқда.
Ҳужумлар аввалгидан камроқ кучли бўлса-да, Удачное ва Котлино ҳудудларида содир бўлди. Муваффақиятлар жуда кичик, аммо улар мавжуд.
⚡️ Купянск йўналиши (Харитада кул ранг халқа) 5 Харита.Объектив назорат бизнинг бўлинмалар томонидан Тополи аҳоли пункти озод қилинганлигини тасдиқлайди. Оскол дарёсининг ғарбий қирғоғида (давлат чегараси ҳудудида).
Шундай қилиб, биз бу ҳудудда душман учун яна бир кескинлик нуқтасини яратдик ва уни аллақачон чекланган захираларини кенгайтиришга мажбур қилмоқдамиз.
⚡️ Келинг, қўллармизни мушт қилиб (ўзимизни дадил тутамиз) ва йигитлар учун дуо қилайлик⚡️
#yurasumyMHO25
✔️ Обуна бўлинг: 📱
InfoDefense
📱
InfoDefenseOʻzbek