Turna.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


• Turna.uz расмий Telegram канали
• Тезкор хабарлар
• Реклама учун @yattnouz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇭🇳 Гондурас президентини олиб кетаётган вертолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди

Президент Сиомара Кастро бўлган вертолёт мамлакат шимолидаги об-ҳаво шароити туфайли шундай йўл тутди жабрланганлар йўқ дейилган хабарда.

👉 @turnauz


🇺🇸🇺🇦 АҚШ қатъий талаблардан воз кечганидан кейин Украина у билан минераллар бўйича келишувга эришдиFinancial Times

Бироқ келишувда Киев шартномага розилик бериш эвазига талаб қилган АҚШ хавфсизлик кафолатлари ҳақида гап кетмаган. АҚШ Украина ресурсларидан олиниши мумкин бўлган 500 млрд долларлик даромаддан воз кечгани айтилмоқда.

Зеленский яқин ҳафталарда Трамп билан ҳужжат имзолаш маросими учун Оқ уйга ташриф буюриши кутилмоқда.

👉 @turnauz


Трамп Россия нодир металларидан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Вашингтон «Россиянинг нодир металларидан фойдаланиш бўйича келишувга эришмоқчи», — дея Reuters агентлиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

👉 @turnauz


🇺🇸🇺🇦 АҚШ қатъий талаблардан воз кечганидан кейин Украина у билан минераллар бўйича келишувга эришдиFinancial Times

Бироқ келишувда Киев шартномага розилик бериш эвазига талаб қилган АҚШ хавфсизлик кафолатлари ҳақида гап кетмаган. АҚШ Украина ресурсларидан олиниши мумкин бўлган 500 млрд долларлик даромаддан воз кечгани айтилмоқда.

Зеленский яқин ҳафталарда Трамп билан ҳужжат имзолаш маросими учун Оқ уйга ташриф буюриши кутилмоқда.

@turnauz


Муборак туманига янги ҳоким тайинланди

Туманга 2023 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Мухтор Ҳайитмуродов ўрнини Ғолиб Муродов эгаллади. У бунгача «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали директори лавозимида эди.

👉 @turnauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇱🇻Латвия компанияси Ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринларини таклиф этмоқда. Ойлик маош 2000 еврогача.

Номзодларга қандай талаблар бор?

▪️18-55 ёш оралиғида;
▪️рус тилини мулоқот даражасида билиш;
▪️Ўзбекистондан чиқишга таъқиқи бўлмаслиги;
▪️камида 1 йиллик иш тажрибага эга бўлиши;
▪️судланмаган.

👉 @turnauz


🇺🇦🇪🇺🇷🇺 Агар Европа бор-йўғи 30 минг тинчликпарвар аскарини тақдим этса, улар Россиянинг янги ҳужуми содир бўлган тақдирда биринчи бўлиб қочиб кетишади, – Депутат Костенко

👉 @turnauz


🇺🇸🇺🇦 Илон Маск яна Украинада сайлов ўтказишга чақирди

Трамп жамоаси аъзоси Украина Олий Радаси томонидан Зеленскийни қўллаб-қувватловчи резолюция қабул қилинишини шарҳлар экан, Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида: "Сайловларни ўтказинг", деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Олий Рада иккинчи уринишда Володимир Зеленскийнинг президентлик ваколатлари Украинада ҳарбий ҳолат тугагунига қадар давом этишини тасдиқлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилган эди.

👉 @turnauz


🇬🇧 Британия 2027 йилгача мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2,5 фоизигача оширади

Мудофаа харажатларининг оширилишини мамлакат вазири Кир Стармер эълон қилди. У узоқ муддатли истиқболда Буюк Британия ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 3 фоизигача оширишга интилишини таъкидлади, ҳозирда бу кўрсаткич 2,3% га тенг.

Шу билан бирга, Лондоннинг ривожланаётган давлатларга ажратиладиган ёрдами эса ЯИМнинг 0,5% дан 0,3% гача қисқартирилади.

Reuters маълумотларига кўра, Британия охирги марта 1993-94 йилларда мудофаа учун ЯИМнинг 3 фоизини сарфлаган.

Кир Стармер пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши кутилмоқда, у НАТО иттифоқчиларини мудофаа учун ЯИМнинг 5% ни сарфлашга чақириб келмоқда.

👉 @turnauz


Қозоғистонда илк АЭС учун майдон тасдиқланди

«Атом электр станцияси» АЭС қурилиши ҳудуди — Олмаота вилоятининг Жамбил тумани бўйича қарор қабул қилинди», — дейилади Қозоғистон ҳукуматининг қарорида.

Ушбу ҳудуд Қирғизистон билан чегарадош. Тошкентдан тақрибан 550 км узоқликда жойлашган.

@turnauz


🇸🇰🇺🇦 Словакия АҚШдан ўрнак олиб, Украинадан унга сарфланган маблағларни қайтаришни талаб қилиши мумкин

Бу ҳақда Словакия парламенти вице-спикери Андрей Данко маълум қилди. Унга кўра, Братислава Киевга ёрдам бериш учун 3,5 миллиард евро юборган.

@turnauz


🇺🇸 Америка ҳарбийларининг Европа бўйлаб жойлашуви:

🇧🇪 Белгия
🇧🇦 Босния ва Герцеговина
🇧🇬 Болгария
🇪🇪 Эстония
🇩🇪 Германия
🇬🇷 Греция
🇮🇸 Исландия
🇮🇹 Италия
🇽🇰 Косово (Сербиянинг бир қисми)
🇳🇱 Нидерландия
🇳🇴 Норвегия
🇵🇱 Полша
🇵🇹 Португалия
🇷🇴 Руминия
🇪🇸 Испания
🇹🇷 Туркия
🇬🇧 Буюк Британия

@turnauz


🇮🇷🇺🇸 Эрон Исроил ва АҚШ ҳужумидан қўрқиб, ядровий иншоотлари атрофидаги мудофаасини юқори шай ҳолатга келтирди.

👉 @turnauz


🇹🇲 Туркманистонда 8 март муносабати билан барча аёлларга пул берилади

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатдаги аёлларга 60 манат (220 минг 549 сўм) пул беришни буюрди. Бу ҳақда “Turkmenistan Today” хабар берди.

Хабарга кўра, пуллар мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларнинг аёл ходимлари, нафақахўрлар, талабалар, ўқувчи қизлар ва ҳатто боғча ўқувчиларига ҳам берилади. Ушбу пул миқдори 1 мартдан 6 мартгача тақсимланиши кўзда тутилган.

@turnauz


🇵🇱🇺🇦 Opinia24 сўрови натижасига кўра: Полшаликларнинг қарийб 60% Украинани Россия билан тезроқ тинчлик шартномаси тузишга чақирмоқда.

👉 @turnauz


🇺🇿 Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади

- 2025-йил 1-мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

- 2025-йил 1июндан ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календар ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

@turnauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇺🇦 Оқ уй матбуот котиби Левитт Трампнинг Путин ва Зеленский билан учрашуви ҳақида:

"Биз бу учрашувлар тез орада, айниқса президент Зеленский билан бўлишини кутамиз. Президент айтганидек, у нодир металлар бўйича шартнома имзоламоқчи. Бу биз Украина мудофаасига сарфлаган Америка солиқ тўловчиларининг юзлаб миллиард долларларини қоплайди.

Трамп президент Зеленский битимни имзолашини кутмоқда. Америка солиқ тўловчиларининг Украина учун қилган ишларини ҳисобга олсак, бу тўғри бўларди. Агар америкаликлар бўлмаганида, Украина мамлакат сифатида мавжуд бўлмас эди."

@turnauz


Bitcoin қуламоқда

Bitcoin ҳозирда 89000 долларгача тушиб кетди

👉 @turnauz


🇪🇺🇺🇦 Евроиттифоқ Украина учун нодир ер металлари бўйича АҚШ таклифига нисбатан янада фойдалироқ шартнома таклиф қилди.

Politico нашрига кўра, Украина Европа битими доирасида Европа учун зарур бўлган 30 та муҳим материалнинг 21 тасини етказиб беради.

👉 @turnauz


Ҳозирча камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималар 12 баллик тизимга қўшиб ҳисобланмайди

Ҳайдовчилар учун 12 баллик жарималар тизими фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади. Кўчалардаги техник воситалар орқали тузилган далолатномалар бундан мустасно.

👉 @turnauz

Показано 20 последних публикаций.