#Ҳамдардлик
Бешафқат ўлим ажойиб инсон, умрини жамият тараққиётига бағишлаган Омонулла Исматуллаевни 74 ёшида орамиздан олиб кетди.
Мутахассислиги олим-агроном бўлган О. Исматуллаев меҳнат фаолиятини 1972 йилда Тўрақўрғон туманидаги "Соҳибкор" жамоа хўжалигида агрономликдан бошлаган. Сўнгра Ўзбекистон мева-сабзавотчилик вазирлигига қарашли Наманган агросаноат бирлашмасида, вилоят ижроия қўмитасида турли раҳбарлик лавозимларида давом эттирган. 1990 йилдан Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгаши ижроия қўмитаси раиси, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, 1992 йилдан Тўрақўрғон тумани ҳокими, "Соҳилобод", "Ўзбекистон" ширкат хўжаликларида, туман машина трактор парки акциядорлик жамияти раиси сифатида меҳнат қилган.
Омонулла Исматуллаев қаерда ишламасин, жамоани аҳилликка чорлаб, самарали натижаларга эришган. Барчага меҳрибон, ҳақгўй ва қатъиятли раҳбар бўлган.
Омонулла Исматуллаевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди.
Наманган вилояти ҳокимлиги, Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги.