Репост из: TSUOS Talks🎉
#2766 4 yil o’qib pora berishga usta bo’ldik. Bu illat institut kafedralaridan yotoqxonasigacha ildiz otgan. Yotoqxonada juda rivojlangan. Komendant osmonda! Nafs bilan kibrga berilgan. Nima sababdan 25 ming so’m berishimiz kerak?! Dalolatnomaga shunaqa pul berish qayerdan chiqqan gap?!
Quyidagi gaplar sizlar uchun, (hurmatli) komendant:
ПОРАХЎРЛИК
Аллоҳ таоло айтади:
"Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!" (Бақара сураси, 188-оят).
Яъни, бошқаларнинг ҳақини сизларга ўзлаштириб беришлари учун ҳокимларга пора берманглар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳукмда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар" Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти.
Яна бир ривоятда: "Ўртадаги кишини ҳам", дейилган.
Умму Салама розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аллоҳ бирорта ҳукмда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатласин" Имом Табароний ривояти.
Уламолар айтганлар: "Агар пора берувчининг мақсади мусулмонга озор етказиш ёки ҳақи бўлмаган нарсани қўлга киритиш бўлса, малъндир. Борди-ю ўзининг ҳақини қўлга киритиши ёки ўзидан зулмни даф қилиш учун пора берса, малъун бўлмайди. Ҳокимнинг пора олиши ҳаромдир. У бирор бир ҳақни бекор қиладими ёки зулмни даф қиладими фарқи йўқ. Ўртасидаги киши эса пора берувчи каби мақсадига қараб баҳоланади. Агар нияти яхши бўлса, малъун бўлмайди. Борди-ю нияти ёмон бўлса, малъундир".
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: "Ҳукмдаги пора куфрдир. Одамлар орасидаги эса ҳаромдир" Имом Табароний ривояти.
"Гуноҳи кабиралар" китобидан.
@mehrobuz