Trening-kitob


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Курсы и гайды


Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар!
Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари китоби ҳақида батафсил маълумотлар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Курсы и гайды
Статистика
Фильтр публикаций


Хулосалар қандай бўлди?
Опрос
  •   Менда йўқ деб айлаган қарашлар менда бор экан
  •   Менда бор деб ўйлаган қарашлар менда йўқ экан
49 голосов


«Агар мен бой бўлсам, бузилиб кетаман.» «Мен бой бўлиб қолсам, болаларим наркоман, дангасага айланади, уларнинг хулқи бузилиб кетади.» «Пул - бу кураш» Бу қарашларни қанчалик тўғри аниқлабсиз?
Опрос
  •   3 тасини тўғри топибман
  •   2 тасини тўғри топибман
  •   1 тасини тўғри топибман
  •   Ҳеч бирини тўғри топа олмабман
51 голосов


Бу қарашларнинг сизда бор ёки йўқлиги ҳақида берган овозларингизни "Маятник" усулида текшириб кўринг. Натижада ўзингизни қанчалик билишингиз маълум бўлади.

Хулосаларингизни изоҳларда қолдирсангиз кўпчилик учун фойдали бўлган бўларди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Юқоридаги қўлланмада келган "Маятник" усулининг бажарилиши.


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу қўлланмада келган усуллар ёрдамида кечаги вазифада келган қарашларингизни текшириб кўринг.


Ўзингизни биласизми?.pdf
201.9Кб
Ўзингизни биласизми?
Ёхуд қандай қарашларга ишонишинингизни текшириш усуллари.

Бизнинг канал: @trening_kitob


Ўзингизни биласизми?
Ёхуд қандай қарашларга ишонишинингизни текшириш усуллари.


Агар қўлингизга чекловчи қарашлар рўйхати берилса улардан қай бири сизда бор ва қай бири сизда йўқлигини аниқлай оласизми?

Гап шундаки кўпинча биздаги қарашлар биз тўғри деб ўйлайдиганларга нисбатан буткул тескари бўлади. Масалан сиз "ҳалол йўл бойиш мумкин" деган қарашга ишонаман деб ўйлашингиз мумкин, лекин аслида ич-ичингиздан бунинг иложи йўқлигига, яъни "Ҳалол йўл билан бой бўлиб бўлмайди" деган қарашга ишонишингиз мумкин. Натижада ўзингизни алдаб юраверасиз.
Бу қанчалик даҳшат эканлиги тасаввур қиляпсизми?

Мана шу муҳим маслани ечишни, ўзингизни яхшироқ билишни, нимага ишонасиз-у нимага ишонмаслигингизни текшира олишни ўрганишни истасангиз бу қўлланмани албатта ўқиб чиқиб ундаги усулларни ўрганиб олинг. Марҳамат!

Каналимиздан ушбу ажойиб қўлланмани БЕПУЛ юклаб олинг! 😃

Бизнинг канал: @trening_kitob

Дўстларга ҳам улашганларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Раҳмат!


«Пул - бу кураш»
Опрос
  •   Бу қараш менда бор
  •   Бу қараш менда йўқ.
340 голосов


«Мен бой бўлиб қолсам, болаларим наркоман, дангасага айланади, уларнинг хулқи бузилиб кетади.»
Опрос
  •   Ҳа, бу қараш менда бор.
  •   Йўқ, бу қараш менда йўқ.
320 голосов


«Агар мен бой бўлсам, бузилиб кетаман.»
Опрос
  •   Бу қараш менда бор
  •   Бу қараш менда йўқ
308 голосов


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Келинг энди бирор бир чекловчи қарашнинг ўзингизда бор ёки йўқлигини аниқлашни ҳақиқатдан ҳам биласизми ёки йўқми текшириб кўрамиз.

Ҳозир сиз қуйидаги қарашларнинг ўзингизда бор ёки йўқлигини белгилиб чиқинг. Кейинроқ эса Сизга буни тўғри аниқлаш усулини берамиз ва у усуллар ёрдамида ўз жавобларингизни текширишингиз мумкин бўлади.


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! Агар сизга бир нечта чекловчи қарашлар ёзилган рўйхат беришса сиз улардан қайсилари сизда бор ва қайсилари сизда йўқ эканлигини аниқлай оласизми?
Опрос
  •   Ҳа, аниқлай оламан
  •   Йўқ, аниқлай олмайман
  •   Аниқлашим мумкин, лекин 100% лик ишонч билан эмас
129 голосов


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

Агар Сиз кимлигингизни ва Сизга нималар мумкинлигини, нималарга ҳаққингиз борлигини ҳал қилмасангиз, ўзингиз хоҳлаган нарсага куч сарфлаб эришган тақдирингизда ҳам, агар у Сизнинг ички қиёфангизга мос келмаса, онгсиз равишда ундан қутулишга ҳаракат қиласиз. Шунинг учун ишни аввал бу муҳим жиҳатларни ҳал қилиб олишдан бошланг.

573 0 1 12 15

Университетда олган билимлар ҳаётга тўғри келмайди деган гапни ўзим учун бошқача шаклда кашф қилдим.

Мактаб, университетларда ўтиладиган билимлар билан ўзингиз хоҳлаган ҳаёт тарзини қуриш ҳақидаги билимлар бир биридан бутунлай фарқ қилар экан. Демак биз мактабда ҳам, университетда ҳам умуман ҳаётга тайёрланмас эканмиз.

Ҳамма ўзи билганича, оиласида, яқинларида кўрган-кузатганидан келиб чиқиб яшар экан.

Ёки сиз мактаб ёки университетда қандай қилиб бахтли оила қуриш, қандай қилиб ўз орзу-истакларига эришиш, қандай қилиб соғлом яшаш, қандай қилиб яхши ота-она бўлиш, қандай қилиб молиявий эркинликка чиқиш ҳақидаги билимларни ўтилганини кўрганмисиз?

Шахсан мен мактаб ёки университетларда бундай билимлар берилганини кўрмаганман. Аммо бу билимлар ҳаёт учун энг керакли билимлар-ку!? Бу билимларсиз қолган барчаси аҳамиятсиз бўлиб қолади. Тушуняпсизми!?

Энг қизиғи ёки ачинарлиси биз университетни тугатсак ҳаёт учун яхши тайёргарликка эга бўламиз деб ўйлаймиз. Бунга чин дилдан ишонамиз. Аслида бу шунчалик аҳмоқана фикрки нега буни аввалроқдан англамаганимдан жаҳлим чиқяпти.

Ахир кучли мутахассис бўлди дегани (агар бўла олса) ҳаётда ўз ўрнини топа олади, бахтли оила қура олади, молиявий мустақил бўла олади, орзу-истакларига эриша олади дегани эмас-ку!? Тўғрими?

Ҳаттоки университетда ўтилган мутахассислик билимлари ҳам шу соҳанинг ўзига тўғри келавермаганидан одамлар орасида "иш бошқа ўқиш бошқа" деган ибора пайдо бўлган.

Бу гапларни мен ҳеч қаерда ўқимаган инсон сифатида эмас, балки техника фанлари номзоди сифатида айтаяпман.

Бу ҳақда сизнинг фикрларингиз қандай?


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ - ИЙДУЛ ФИТР БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Меҳрибон Аллоҳ таоло Рамазон ойида иймон билан, савоб умидида қилинган барча амалларимизни Ўз даргоҳига қабул қилган бўлсин! Рамазон ойида хулқимизда ҳосил қилинган гўзал ўзгаришлар, ҳимматимиз ва тақвоимизни барчамизга умримиз давомида ҳамроҳ қилсин!


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Бизга ёшлигимизда агар кўп ишласанг, тиришиб ишласанг, кўп билим олсанг муваффақиятли бўласан деб уқтиришган. Аммо мувафақиятнинг асл сабабларини ўрганганим сари бу гаплар шунчаки ташқи қобиқ ҳақида эканлигини, муваффақиятнинг асл сабаблари бошқа жойда эканлигини кўрдим.

Сиз кўп ишлаганингиз учун, бошқалардан кўп ишлаганингиз, кўпроқ фаол бўлганингиз учун муваффақиятли бўлиб қолмайсиз. Сиздан кам ишласада аммо сиздан муваффақиятлироқ бўлган инсонлар бор. Шунинг учун кўп ишлаш, тезроқ ишлаш, тиришиб ишлаш сизнинг муваффақиятга эришишингизни таъминлайдиган кўрсаткичлар эмас.

Сиз билимингиз кўп бўлгани, бирор касбда маҳоратли бўлганингиз учун муваффақиятли бўлиб қолмайсиз. Чунки сиздан кўра билими кўп бўлмасада, маҳорати кучли бўлмасада аммо сиздан кўра муваффақиятли бўлган инсонлар бор.

Инсон қабул қилган қарорларининг СИФАТИ туфайли муваффақиятли бўлади. Қанча кўп тўғри қарорлар қабул қилсангиз мақсадингиз сари шунча яқинлашасиз. Қанча кўп нотўғри қарорлар қабул қилганингиз сайин мақсадингиздан шунчалик узоқлашасиз.

Тўғри ва сифатли қарорлар қабул қила оладиган инсон бўлиш учун эса энг аввало ўзингиз ҳақингиздаги чекловчи қарашлардан халос бўлишингиз керак. Чунки сифатли ва тўғри қарорлар ўзи ҳақида сифатли ва тўғри қарашларга эга бўлган инсонлардан чиқади. Бизда эса бундай инсонга айланишнинг энг самарали ечими бор - бу "Табиий ишонч" курсидир.

Ҳаётингизни ўзгартирувчи тўғри ва сифатли қарор қабул қилинг - "Табиий ишонч" курсини олинг ва ўзингизда ҳақиқий ўзгаришлар қилинг.

"Табиий ишонч" курсини олиш учун қуйидаги манзилга мурожат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Рамазондан сўнг курсимиз нархини оширамиз. Қулай нархда тўғри ва сифатли қарорлар қабул қила оладиган инсон бўлишни ва янги даражага чиқишни истасангиз ҳозироқ мурожаат қилинг.




Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ТРЕНИНГЛАРНИ СОТИБ ОЛАВЕРАМИЗ, ТЕХНИКАЛАРНИ БАЖАРАВЕРАМИЗ АММО НАТИЖА БЎЛМАЯПТИ.


Сизда бошқа вариант борми? Бундан кейин ҳам шундай бўлишда давом этаверасиз. Яна курслар сотиб олаверасиз, яна техникаларни бажараверасиз ёки бажармасдан эриниб ташлаб қўясиз ва яна ҳеч қандай натижасиз ўтираверасиз. Ва шу тарзда такрор-такрор давом этаверади.

Агар сизда бошқа вариант бўлганида аллақачон уни танлаган бўлардингиз. Аммо сизда бошқа вариант йўқ. Чунки бир иш қилмоқчи бўлсангиз ўзингизга ишонмайсиз. Ўзингизга ишонмаганингиздан кейин натижа келтирадиган иш қила олмайсиз.

Бирор нарсани хоҳлаётган бўлсангиз ҳам аслида ўзингиз чин дилдан хоҳлаганингиз учун эмас, балки бошқаларга ёки ўзингизга ниманидир исботлаш учун хоҳлаётган бўласиз. Чунки сиз бирор нарсага эришган ёки эришмаганлигингизга қараб ўзингизга баҳо берасиз. Агар "каттароқ" натижага эришмаган бўлсангиз ўзингизни ҳеч киммас деб биласиз.

Шунинг учун ҳам сиздаги хоҳишларингиз ҳақиқий эмас. Ҳақиқий хоҳиш бўлмагани учун амалга ошмайди. Тасодифан амалга ошиб қолган тақдирда ҳам сиз кутган хурсандчилик ва эътирофни олиб келмайди.

Натижада бошқаларга ниманидир исботлаш учун яна янги мақсад - яна бошқа нимагадир эришиш хоҳиши пайдо бўлади ва сиз ҳаммасини бошидан бошлайсиз.

Бундай бўлишдан чарчаган бўлсангиз ишни аввал ўзингиз ҳақингиздаги қарашларни тўғрилашдан бошлашингиз керак.

Қачонки сиз ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашингиз шарт эмаслигини, бирор муваффақиятга эришмасангиз ҳам, миллионер бўлмасангиз ҳам, яъни ҳозир қандай ҳолатда эканлигингиздан қатъий назар муҳим, яхши ва лойиқ эканлигингизни англаб етсангиз ана ундан сўнг ўзингиз хоҳлаганларга бемалол эриша оласиз, ана ундан кейин техникаларни бажарсангиз сизда ҳам иш бераверади.

Чунки бундай ҳолда бирор нарсани истасангиз уни бировга ниманидир исботлаш учун эмас, балки шунчаки ўзингизга ёққани учун, ўзингиз хоҳлаётганингиз учун истаётган бўласиз. Ва бу ҳақиқий истак бўлади. Ҳақиқий истаклар эса албатта амалга ошади.

"Табиий ишонч" курсимиз мана шундай инсон бўлиш ҳақида. Натижа ололмайдиган инсондан натижа ололадиган инсонга айланиш ҳақида. Бундай инсон бўлиш сизга қизиқ бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ТЕХНИКА МУЪЖИЗАСИНИ КЎРГАНМАНУ, АММО БУНАҚАСИНИ ...

Чекловчи қарашлар устида ишлашнинг кўплаб усулларини қўллаб кўрганман. Аммо Морти Лефко усулидек кучли ва тез натижа берадиган усулни ҳали кўрганим йўқ. Устига устак ушбу усулнинг ишлаш принципи ҳам содда ва тушунарли. Тушуниш ва қўллаш учун супер мияга эга бўлиш шарт эмас.

Бу усулда ақл, ҳис-туйғу ва мантиқ даражасида шундай дид билан ишланадики натижадан лол қоласиз. Ҳозиргина мутлоқ ҳақиқат дея ишониб турган қарашингиз кўз олдингизда қуёшда қор эриганидек йўқ бўлиб кетади.

Бунинг учун сиз қирқ кунлаб аффирмация ёзишингиз ёки сизда нима ўзгариш қилаётгани сизга мавҳум бўлган медитациялар эшитишингиз шарт эмас. Ҳаммаси тушунарли ва ақл тан берадиган тарзда амалга оширилади.

"Табиий ишонч" курсмизда айнан шу кучли усул ёрдамида сиздаги чекловчи қарашлар устида ишланади.

Ўзингизда кафолатланган ўзгаришлар қилиш ва янги даражага чиқиш завқини ҳис қилишни истасангиз қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги даражага чиқиш нима дегани?

Мен учун янги даража - бу қачонки сиз олдинлари сиз учун имконсиз бўлган ҳаракатларни қила олишингиздир. Ва бу янги ҳаракатларга жавоб тариқасида сизнинг ҳаётингизда янги натижалар туғилади.

Қачон сиз олдинлари сиз учун имконсиз бўлган, мен қила олмайман, мен учун қийин деган ҳаракатларни қила оласиз? Ҳеч қачон! Ҳа, тўғри ўқидингиз ҳеч қачон.

Чунки сиз бу ҳаракатларни қилишга ҳаракат ҳам қилмайсиз. Ахир бу ҳаракатлар сиз учун имконсиз-ку. Ёки бу ҳаракатларни қийин деб ўйлаб юрганингиз учун доимо улардан қочиб юрасиз.

Шунинг учун сиз доимо қўлимдан келади, мен қила оламан деб ўйлаган ишларнигина қилиб юрасиз. Агар бу ишларингиз сиз кутган натижани берса ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳаммаси ажойиб. Аммо сиз кутган натижани бермасачи?! У ҳолда нима қиласиз?

Нима ҳам қилардингиз тақдирга тан бериб кўникиб яшайсиз. Чунки сиз хоҳлаётган натижалар мен қила олмайман, мен учун қийин, мен учун имконсиз деб ўйлаётган ҳаракатлар ортида бўлади.

Энди эса тасаввур қилиб кўринг. Сиз ишониб юрган ҳақиқатлар ёлғон бўлсачи? Мен учун имконсиз деган ишлар сизнинг қўлингиздан келсачи? Мен қила олмайман, менга ким қўйибди деган ишлар сиз учун осон бўлсачи?

"Табиий ишонч" курсимиздаги машғулотларни бажариш мобайнида сиз ўзингиз ишониб юрган ҳақиқатлар аслида ҳақиқат эмаслигини аниқ кўрасиз, ҳис қиласиз. Бу шундай усулда амалга ошириладики ақлингиз тан бериб юборади.

Янги даражага чиқиб янги натижаларга эришиш қизиқ бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: тез орада курсимиз нархини оширамиз. Қулай нархда янги даражага чиқишни истасангиз ҳозироқ мурожаат қилинг.

Показано 20 последних публикаций.