#5_факт
🔰 ДУНЁНИНГ "ҚОВУН ТУШИРГАН" 5 СИЁСИЙ ПАРТИЯСИ
1️⃣
1994 йил Россияда
"Пивони севгувчилар" партияси ташкил топган. У, ҳатто, давлат сайловларида қатнашган бўлиб,
400 000 овозга эга бўлган. Бундай номга эга партия ёлғиз эмас, Польша, Беларусь ва Украинада ҳам шундай партиялар мавжуд.
2️⃣ Даниялик комедик актёр Якоб Хаугаард
1979 йили "Виждонан ишдан бўшаган эринчоқлар" партияси раиси бўлиб тайинланган. Кўп йиллар давомида парламент сайловларида қатнашган партия охири кўзлаган натижаларига эришади, яъни Хаугаард депутат мандатлигини қўлга киритади. Лекин унинг эринчоқлиги кўп ўтмай ишдан кетишига сабаб бўлади.
3️⃣
Швецияда 800 тача (жуда кўп) партиялар бор. Бироқ уларнинг орасида
Жонглёрлар партияси яққол ажралиб туради. Уларнинг сайловолди дастурлари оддий: нега кўп гапириб ўтириш керак, агар бемалол жонглёрлик қилиш мумкин бўлса?
4️⃣ Швецияда
"Қароқчилар" партияси ҳам мавжуд. Аммо қўрқишга ўрин йўқ, улар шунчаки, муаллифлик ҳуқуқига қарши.
5️⃣
1983 йили Буюк Британияда "Ақли заифлар" партияси ташкил топган. Партия вакиллари ўзларининг абсурд ҳаракатлари билан машҳур. Умумий ғояларни кенг тарғиб қилиш учун улар ҳайвонларни ўз партияларига аъзо қилишади,
1999 йилдан 2002 йилгача эса партия раиси мушук бўлган.
📌 t.me/fikrat