CLAAS технологияси фермерларни забт этмоқда: Ўзбекистонда савдо ҳажми 1,5 баробар ошганДастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йил Uz CLAAS Agro учун жуда яхши ўтмоқда. Барча тоифадаги техникалар сотувининг ҳажми 1,5 баробар ошган, бу эса Ўзбекистон фермерлари орасида CLAAS машиналарига талаб юқори эканлигини кўрсатади.
Бугунги кунда фермерлар, муваффақиятнинг асосий омили бўлган, CLAAS компаниясининг энг яхши ечимларидан фойдаланиш имкониятига эга.
Uz CLAAS Agro томонидан ишлаб чиқарилган техникалар орасида CLAAS комбайнлари алоҳида ўрин тутади. Булар юқори унумли, ихчам ғалла ўриш комбайнлари синфида етакчи бўлган DOMINATOR 260, шунингдек, турли шароитларда турли экинларни йиғиштиришда юқори кўрсаткичларни намойиш қилувчи янги TRION 530 комбайнларидир.
CLAAS тракторларининг кенг ассортименти ҳам машҳур: кучли AXION 850, кўп функсияли ARION 630C, шунингдек, кичик ва маневрли AXOS 340 3W HC. Бундан ташқари, компания оддий, лекин айни пайтда ишончли ва самарали MARKANT 650 тойлаб-зичлагич техникаларини ишлаб чиқарди.
Ҳамкорлар – «O'ZAGROLIZING» АЖ, «AUTOSANOAT AGRO LIZING» МЧЖ ва «MIKRO LEASING» МЧЖ ХК томонидан мослашувчан лизинг дастурлари орқали молиялаштиришнинг мавжудлиги муҳим жиҳатдир. Бу омиллар савдо ҳажмининг сезиларли ўсишини таъминлади ва Uz CLAAS Agro компаниясининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси бозоридаги мавқеини мустаҳкамлади.
Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice