Жорий йилнинг ноябрь ойи "Энергетика хавфсизлиги ойлиги" деб эълон қилинганлиги муносабати билан Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Самуков, вилоят прокурори ўринбосари Э.Инамджанов томонидан Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳрида ўрганишлар ўтказилди.
Хусусан, Оҳангарон шаҳри жойлашган ижтимоий объектлар, урувват уйи, Тиббиёт бирлашмаси ва таълим муассасалари ҳамда Олмалиқ шаҳридаги 16-сонли мактаб биноларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилди.
Ўрганишларда ишчи гуруҳлари аъзолари, ҳокимликлар, қурилиш ва уй-жой коммунал бошқармаси, шаҳарлар газ ва электр таъминотчи корхоналари, бошқарув сервис компаниялар раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Бундан ташқари, ўрганишлар натижалари бўйича куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиниши ҳолатларини фош этиш, дебитор қарздорликларни қисқартириш ҳамда бошқа зарурий чоралар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube