Репост из: QIBRAY SADOSI / Расмий канал
МИБНИНГ ҚАТОР ВАКОЛАТЛАРИ ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАРГА ЎТКАЗИЛАДИ
Хабарингиз бор, “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони қабул қилинди. Адлия вазирлиги хабарига кўра, фармонга мувофиқ 2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади. Бу ҳақда МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари Алишер Худойберганов қуйидагилар ҳақида маълумот берди:
Хусусан, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб:
➡️ Электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олиш ва маиший чиқиндилар учун тўловлар бўйича вазифа ва ваколатлари – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига, шунингдек, "Тоза ҳудуд" корхонасига;
➡️ электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;
➡️ электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖга;
Маълумот учун: МИБ туман бўлимида шу пайтгача ушбу соҳада фаолият юритган ишчи-ходимлар жорий йилнинг 1 августигача МИБ туман бўлимида фаолият олиб боришади, 1 августдан бошлаб ҳудудий электр тармоқлари, ҳудудий газ таъминоти корхоналари ва "Тоза ҳудуд" корхоналарига ишга ўтказилиши режалаштирилган.
🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг
Каналга уланиш:🔽
https://t.me/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1Khk