🔴🟦🟦🟦
❗️Ҳайъат йиғилиши: Унда қандай масалалар муҳокама қилинди?
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
✅
Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб борди.
🟣 Тадбирда вазир ўринбосарлари,
“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси масъуллари, вазирлик марказий аппарати ходимлари, шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти,
ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.🔴 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланди.
✅
Бундан ташқари, йиғилишда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси шўъба мудири Рустам Жумаев ҳам қатнашди.📝 Тадбир аввалида
вазир А. Худаяров сўзга чиқиб, вазирлик Ҳайъатининг шу йил январь ойида бўлиб ўтган мажлис қарори ижроси бўйича қилинган ишларни танқидий таҳлил қилди.
🖥 — Тиббиётни аҳолига яқинлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш – олдимизда турган муҳим вазифа. Буни соҳани рақамлаштирмай туриб, амалга оширишнинг имкони йўқ. Шу боис айни пайтда тизим фаолиятига рақамли технологиялар жадал татбиқ қилинмоқда.
✅ Бироқ жойлардаги масъуллар ҳали-ҳануз электрон тиббиётнинг аҳамиятини тўла-тўкис англаб етаётгани йўқ. Шу сабабли бу йўналишда белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва лозим даражада бажармаган масъулларга қатъий интизомий жазо чоралари қўлланилади, — деди вазир.
⌨️ Қолаверса, маърузада
Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш, ЭДО ахборот тизимига маълумотларни киритиш борасидаги ишлар
жиддий танқид остига олиниб, айрим раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди.💰Кун тартибидаги навбатдаги масала – соғлиқни сақлаш соҳасида
бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ҳамда назорат ўрнатиш бўйича қилинган ишлар хусусида
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси шўъба мудири Рустам Жумаев маъруза қилди.
📎Шундан сўнг
“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси раҳбари Э.Одилов сўзга чиқиб, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, истиқболда амалга ошириладиган муҳим масалалар хусусида айтиб ўтди.
🔬 Шу билан бирга, тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б.Юсупалиев, вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи У.Газиевалар маъруза қилди.
💻 Унда юртимизда юқумли касалликлар билан боғлиқ эпидемик вазият, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва галдаги режалар,
бирламчи бўғинда тиббий хизмат сифатини ошириш борасида сўз юритилди.
‼️
Йиғилиш якунида соҳани янада ривожлантириш бўйича бир қатор масалалар ва уларнинг амалий ечимлари ўртага ташланиб, бу бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram