#Сўраган_эдингиз
Учинчи синф мактабда рус тилида ҳафтада 4 та дарс, математикада 5 та дарс, ўқишда 3 та дарс. Телевизор орқали намойиш этиладиган Онлайн мактаб лойиҳасида ушбу фанлар бўйича камроқ дарслар намойиш этади. Бунинг сабаби нимада?
ЖАВОБ: Онлайн мактабда синфлар ва фанлар сонини кўплиги, дарслар икки тилда (ўзбек ва рус) эфирга берилаётганлиги натижасида айрим синфлар дарс соатларини эфирга узатиш вақти кеч бўлиб кетмоқда. Шу сабабли, барча синфларда фанлар бўйича дарс соатлари анъанавий дарсга нисбатан қисқартирилган ҳамда бир соатлик анъанавий дарслар учун 45 дақиқа ажратилган бўлса, онлайн дарслар учун 15 дақиқа ажратилади.
Шу билан бирга, пандемия туфайли ўқув йили бошида дарслар икки ҳафта кейин бошланди. Онлайн мактабда ушбу икки ҳафтадаги дарслар 1-2-чоракда тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилмоқда яъни ушбу қолиб кетган дарсларни ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида бажариш режалаштирилган. Дарс соати кўп бўлган ва тиғизлаштириш имкони бўлмаган айрим фанларнинг 1-чорак дарс соатлари 2-чоракда ўтказилган.
Шу сабабли, мактабда берилган уй вазифалар билан онлайн дарсда берилган вазифалар бир-бирига мос келмаган.
Маълумот учун: Онлайн мактабда таълим рус тилида бўлган 3-синфлар учун 2-чоракдан рус тили ҳафтасига 4 соат, математика 4 соат, ўқиш 3 соат эфирга берилмоқда. Бунда, 3-синфда фақат математика 1 соат кам ўтилмоқда.
Шунингдек, телевизион дарс жадвали ва анъанавий дарс жадвали бўйича ўтилган мавзулар ўртасида фарқ бўлиб қолган тақдирда, фан ўқитувчиси ушбу мавзулар юзасидан масофавий таълим олаётган ўқувчиларга телеграм орқали тегишли маълумотлар бериб боради.
@uzedu