УНУТИЛМАС САЁҲАТ БЎЛДИ
23 январь куни туман марказидаги Маданият саройида вилоят прокурори С.Самадов билан бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида туманимиз ёшлари томонидан билдирилган таклиф ва истакларни инобатга олган ҳолда вилоят прокурори ва туман ҳокими томонидан келаётган дам олиш куни Тошкент тумани ёшларининг Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор масканларга саёҳатини ташкиллаштирилиши билдирилиб, бу ташаббус ёшлар томонидан илиқ кутиб олинган эди.
Бугун туманимизнинг 100 нафардан зиёд ёшлари туман ҳокими ўринбосари Таваккал Жўраев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Баҳром Қўчқоровлар бошчилигида Тошкент шаҳрида жойлашган Абдулла Қодирий ижод мактаби ҳамда музейи, Муҳаммад Ал-Хоразмий Ахборот технологиялари мактаби ва бошқа масканларга ташриф буюрдилар.
Саёҳат жараёни фотосуратларда...
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@toshkenttumanihokimligi