Туман ҳокимлигида туман Давлат солиқ инспекцияси ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари ва солиқ тўловчи юридик шахслар вакиллари учун “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда сўзга чиққан туман ҳокими Акбар Сулаймонов, туман прокурори Эркин Санақулов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Хатамов, Давлат солиқ қўмитаси малака ошириш маркази катта ўқитувчиси Содиқ Боймуродов, қўмитанинг Камерал назорат бўлими бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Ибрагимов, “E-Invoice” дастури бошлиғи Баходир Давлатовлар Солиқ кодекси янги таҳрирининг умумий қисмига киритилган қўшимчалар, солиқ турлари бўйича киритилган асосий ўзгартиришлар, шунингдек соҳадаги муҳим янгиликлар тўғрисида иштирокчиларга батафсил ахборот бердилар.
Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимларига бу борада мунтазам ўз малакаларини ошириб боришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@toshkenttumanihokimligi