Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кимё ва биология бўйича миллий сертификатга эга ўқувчилар ОТМга киришда тестдан озод бўлади
“Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
🏫 Қарорга мувофиқ, республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 та таянч ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.
✅ Шунингдек, республика туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар ташкил этилади.
➡️ Ихтисослаштирилган мактабларда кимё ва биология фанларини самарали ўқитишни мувофиқлаштириш учун уларга ОТМларнинг 55 та кафедралари бириктирилади.
💰 Ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрларининг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизгача оширилади.
⏳ Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади.
📋 Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга мактаб, лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга максимал балл берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot