"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
⚡️ Umra ziyoratchilarini meningitga qarshi emlash bo‘yicha
XABARNOMA


🇸🇦 Saudiya Arabistoni Podshohligi Sog‘liqni saqlash vazirligi tomonidan 2025-yilda mamlakatga tashrif buyuruvchilar, jumladan “Umra” ziyoratchilari uchun meningitga qarshi emlanish majburiy etib belgilangani ma’lum qilindi.

🔹 Jahon Sog‘liqni saqlash tashkiloti ma’lumotlariga ko‘ra, ayni davrda dunyoda meningokokk bilan kasallanish holatlari ko‘payishi kuzatilmoqda.

▪️Soha mutaxassislari bildirishicha, ushbu infeksiya havo orqali yuqadigan kasallik bo‘lib, unga chalingan shaxs aksirsa yoki yo‘talsa infeksiya butun atrofga tarqaydi. Meningit istalgan yoshda uchrashi mumkin.

▫️Shu bois, ziyoratchilar odamlar gavjum joylarda himoya niqoblaridan foydalanishlari, shaxsiy gigienaga rioya qilishlari va kasallikdan saqlanish ehtiyot choralarini ko‘rishlarini tavsiya etamiz.

📌 Saudiya Sog‘liqni saqlash vazirligi joriy etgan tartib-qoidaga ko‘ra, emlanish podshohlikka kirishdan kamida 10 kun oldin amalga oshirilgan bo‘lishi lozim. Emlanganlik sertifikatining amal qilish muddati 3 yilni tashkil etadi.

🏥 Umra safarini niyat qilgan fuqarolarimiz respublikamizning barcha markaziy poliklinikalari yoki vaksinasiya markazlarida meningitga qarshi emlanishlari mumkin.


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Репост из: Muslim.uz
🤲 "Ас-Сомад" исмини 125 марта айтсангиз

💬 Фазилатли Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳдан: "Аллоҳ таолонинг "Ас-Сомад" исмини зикр қилишда адад борми?" деб сўрашди. У зот: "Ҳожатларни раво бўлиши учун саҳарда (125) бир юз йигирма беш маротаба зикр қилинади", деб жавоб бердилар.

☝️ Аллоҳ таолонинг "Ас-Сомад" исмининг маъноси: "Барча маҳлуқотлар Унга юзланадиган ва бандалари барча диний ва дунёвий муҳим ишларида Уни қасд қиладиган Зотдир. У улуғ сифатлари кенгдир. Барча маҳлуқотларни Унга ҳожати тушадиган, бутун борлиқ Уни қасд қиладиган Зотдир. Уларнинг барча ишларида ундан ўзга Робб йўқдир", демак.
 
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Жоҳиллик инсонни нималарга етаклайди?

Жоҳиллик фақатгина жоҳилнинг ўзигагина эмас, балки атрофидагиларига хам зарар беради.

Шу расмдаги бир мисол.

Бир Қори қироат қилган Муборак Қуръони Каримнинг оятларини ўзининг видеоларига жойлаб, гўё тиловат қилаётгандай имитация қилароқ, хароба жойлардан тасвир олиб,
видео жойлаб боради.

Буни қилган иши (гўё ўзи тиловат қилаётгандай имитация қилиши) биринчидан ёлғон, иккинчидан эса, Қуръон одобларига мутлақо зид.

Учинчидан бунақа рўдапо кийимда ва хароба жойда муборак Мусҳафни тиловат қилиб видео олиши беҳурматлик ва жоҳилликнинг ўзи.

Қолаверса, миллион-миллион инсонлар кўрадиган (доим TOP да кўриладиган) рилсларда Қуръони Карим тиловатини на виқор билан, на одоб билан, ўқилган жойи нопок бўлса хам жойлайвериш бу жуда катта беодоблик.

Жумладан, унутмаслигимиз лозим-ки, Каломуллоҳ бу каби кўз-кўз видео учун ёки PR учун нозил қилинмаган.

Қуйида Қуръон тиловат қилувчининг одоблари хақидаги мақолани қолдираман.

Қуръони Карим қорисининг одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим оятларида баъзан кофир ва мушрикларнинг куфрий ва ширкий маънодаги сўзлари нақл қилинади. Яъни, мазкур сўзлар уларнинг ботил даъвоси ўлароқ ибрат сифатида ҳикоя қилинади. Қуръон ўқувчи мазкур сўзларга келганда уларни товушни пасайтириброқ, кишини ўзига ром этадиган шаклда улуғвор оҳангларга солмасдан, жимжима бермасдан, тезроқ ўқиб ўтиб кетиши мақсадга мувофиқдир. Бу Қуръони Карим қорисининг одоблари доирасига киради. Шунингдек, кишини йиғлатиши лозим бўлган, жаҳаннам васфларини ўз ичига олган ёхуд инсонларнинг қалбига, виждонига хитоб қилиб, тадаббурга чорлайдиган, маъноси қалбларни эритадиган ояти карималарни тантавор ва шўх-шодон тарзда ўқимасдан бироз мунгли ва ҳазин оҳанг билан ўқиш ҳам қорининг илму маърифатининг даражасини белгилаб беради. Баъзи оятлар бўлади, Аллоҳ таолонинг Қаҳҳорлиги, Жалолий сифатларини намойиш этади. Уларни ўзгача улуғворлик ва ўктамлик билан ўқиш мақсадга мувофиқ. Баъзи оятлар бор, Парвардигорнинг марҳаматидан баҳс этади, мўмин бандаларига тайёрлаб қўйган абадий неъматларига қизиқтиради, Жамолий сифатларини изҳор қилади. Бундай оятларни ҳам ўзига хос гўзалликда қироат қилиш аҳамиятлидир. Айниқса, хатм ва бошқа ҳолатларда бўлгани каби Қуръони Каримдан узунроқ миқдор тиловат қилинадиган вақтларда оятлар ва маънавий бўлаклар (мақтаъ)нинг мазмунига қараб, юқоридаги нукталарга риоя қилинса, Аллоҳнинг каломи қалбларга зилол сувдек етиб боради. Унинг маънавий мўъжизаси бор-бўйи билан намоён бўлади ва оятлар ҳидоятидан сомеълар баҳраманд бўлади.

Алишер Султонходжаев




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Videomurojaat

❗️Farzandlaringizni turli buzg‘unchi g‘oyalar ta’siridan asrang


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НАЗР РЎЗАДА КЕТМА-КЕТЛИК ШАРТМИ?
#назр #рўза

❓1530-CАВОЛ: Ниятим амалга ошса, уч кун рўза тутишни назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, ниятим амалга ошди. Рўзамнинг учинчи кунида ҳайз кўриб қолдим. Энди бошқатдан уч кун тутаманми ёки учинчи куннинг ўзини тутиб бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Уч кун рўза тутиш деганда кетма-кетликни ният қилинган бўлса, назр қилинган уч кундаги кетма-кетлик бўлиниб қолгани учун 3 кун рўзани қайтадан тутилади. Агар кетма-кетлик ният қилинмаган бўлса, юқоридаги ҳолатда фақат учинчи куннинг рўзасини тутади (“Фатавои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 21-кун  сешанба
милодий 2025-йил  21 январь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

❓1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ҲАҚИҚИЙ БАХТ БУ - МУСУЛМОН ҲОЛДА ЯШАШ ВА ВАФОТ ЭТИШ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar


БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ

Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга бир қур кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ эди. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга маҳлиё бўлиб қараб турарди. Бир муддат шундай турди. Дўкондан узоқлашганди, сотувчи ташқарига бош чиқариб:
- Болакай! - дея овоз берди. - Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
- Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди. - Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
- Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди. - Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
- Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
- Тушунмадим? - деди.
- Шундай, болажон! - деди сотувчи. - Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз муаммо бўлмайди. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари эҳтимол.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи эркак пештахтага ишора этиб:
- Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? -деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
- Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
- Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
- Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
- Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
- Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: - Мактабга борасанми?- дея сўради.
- Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
- Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди.  Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахталар болакайга ёққан пойабзал билан тўла эди. Аммо сотувчи кўргазмада турган пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
- Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. - Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
- Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
- Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар нарсалардан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай шок ҳолатга тушган каби эди. Гўё туш кўраётганди у. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
- Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
- Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дейдилар. Бугун биринчи маротаба нуксонимдан уялмадим. деди кулиб
Ҳаста кўнгилни шод қилиш Каъабани обод қилишдан афзал.....


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 20-кун  душанба
милодий 2025-йил  20 январь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...




Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🌱КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИНГ САЛОМАТЛИККА ТАЪСИРИ

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти талабаси

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ⚖️ ИЙМОН ВА ГУНОҲ

    🌙 МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ

    🗣 РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 19-кун  якшанба
милодий 2025-йил  19 январь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...




📝 ҚАЙТАР ДУНЁ

Қадимда бир заргар бўлиб, усталикда номи етти иқлимга тарқалган эди. Узоқ-яқиндан келган мижозларнинг кети узилмасди. У художўйлиги ва адолатпарварлиги билан ҳам ном қозонган тақво аҳлидан эди. Аёлларнинг парда ортидан узатилган бармоқларини ип билан ўлчаб, узук ясарди. Иш жараёнида бирорта бегона аёлнинг юзига қиё боқмас, бармоқларига қўлини текизмасди.

Кунларнинг бирида парда ортидан бир нозик бармоқ узатилди. Шу пайт иблис алайҳилаъна унинг оппоқлигини кўз-кўз қилиб, заргарни васваса қилди. Заргар ҳеч ким кўрмаяпти-ку деган гумон билан бегона бармоққа секин тегиб қўйди. Аммо шу заҳоти қилган ишидан пушаймон бўлиб, қаттиқ тавба ва истиғфорга киришди.

Кечқурун уйига келса, хотинининг кўзлари йиғлайверганидан қизариб кетган. Заргар қўрқиб кетиб, сабабини сўраган эди, аёли шундай деди: «Ҳар куни бўш челакни эшик олдига чиқариб қўярдим. Хизматчи унга сув тўлдириб келиб, эшикни секин тақиллатиб кетарди. Мен бориб челакни ичкарига олиб кирардим. Бугун ҳам одатдагидек челакни эшик олдига қўйдим. Бироздан кейин эшик тақиллади. Челакни олмоқчи бўлиб чиқсам, хизматкор пойлаб турган экан, қўлимдан маҳкам ушлаб олди. Лекин Аллоҳдан қўрқди шекилли, қўйиб юборди. Шундан бери йиғлаб ўтирибман. Илтимос, мени кечиринг» деб, йиғлашда давом этди.

Заргар шу заҳоти бугунги хатосини эслади. Агар ўшанда ўзини қўлга олмаса, хотинига ҳам худди шундай муомала қилиниши мумкинлигини ўйлаб, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлди.
Зино қарз ким қарз бўлса албатта бошқа фарзанлар бўлса ҳам узади
Хулоса сиздан...


Нафсингни разилликлардан ҳамда ғазаб, адоват, ҳасад, ман-манлик, риё, фахрланиш, дунёга ўчлик, тамаъ, бахиллик ва унвонга интилиш каби қалб касалликларидан покла...
Бас бу нарсаларни билиш ҳамда уларнинг сабаб ва даволарини ўрганиш фарз айнлардандир.
Қалбни улардан ва яна шайтон васвасасидан тозалашда ғайрат қил. Чунки тозалаш бўлмаса тананг бузилади. Агар тананг бузиладиган бўлса зиён кўрувчилардан бўлиб қоласан.

Мулло Умар Рамазон Бутий ўз ўғлига ёзиб қолдирган насиҳатларидан 9.

Абдуллоҳ Ғуломов.


МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ
#Ҳаж_умра

❓1231-CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қилмай, дам олиб ёки бошқа ишлар туфайли кейинроқ умра қилса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зиёратчи Мадинадан ёки бошқа томондан Маккага умра ёки ҳаж қилиш учун эҳром боғлаб борса, юкларини меҳмонхона ёки тайин бир жойга қўйгандан кейин тўғри Каъбага боради ва тавофни бошлайди. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Қолаверса, зиёратчининг Маккага боришдан асосий мақсади Масжидул ҳаромга бориб, Байтуллоҳни тавоф қилишдир. Асосий мақсадидан бурилиб, урзсиз бошқа ишлар билан банд бўлиши яхши эмас. Чунки умрани кечиктириш сабабли эҳромда тақиқланган ишларни қилиб қўйиш эҳтимоли кўпаяди. Фиқҳий китобларимизда қуйидаги иборалар келган:
فَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ ابْتِدَاءً بِالْمَسْجِدِ... ما فِي الصَّحِيحَيْنِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَوَّلَ شَيْءٍ بَدَأَ بِهِ حِينَ قَدِمَ مَكَّةَ أَنَّهُ تَوَضَّأَ ثُمَّ طَافَ بِالْبَيْتِ
“Зиёратчи Маккага кирганда зиёратни масжиддан бошлайди. Чунки Имом Бухорий ва Муслим китобларида Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоят келтирилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида биринчи қилган ишлари таҳорат олиш бўлди. Сўнг байтни тавоф қилдилар”, дейилган” (“Фатҳул қодир” китоби).
فيبدأ بالمسجد بعد حط أثقاله وقبله أفضل إن تيسر ولا يؤخر لتغيير الثياب ونحوه إلا لعذر بأن يخشي علي أهله وماله الفتنة والضياع
“Зиёратчи юкларини қўйгандан кейин зиёратни масжиддан бошлайди. Агар имкони бўлса, юкни қўйишдан аввал масжидга бориш афзалдир. Кийим алмаштириш каби ишлар учун кечиктирмаслик керак. Аммо оиласи ва нарсаларига фитна ёки йўқолиб қолиш хавфи бўлса, (уларни хавфсиз жойга жойлаш учун бироз кечикишнинг зарари йўқ)”. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Роббингга қараб:
''Менинг буюк дардим бор'' - дема, дардингга қараб:
''Менинг буюк Роббим бор'' - дегин...

Жалолиддин Румий...


🌱Ҳисобини Аллоҳ қиладиган ҳақсизликлар учун маҳзун бўлманг балки табассум қилинг, жаннатга сармоя йиғиб қўйибсиз…

Жазосини Аллоҳ берадиган ғийбат, бўхтон, тухмат учун ғамга ботманг аксинча табассум қилинг, қиёмат куни гуноҳларингизни ортиб оладиган ҳаммоллар тайин бўлибди…

Мукофотини Аллоҳ жаннат билан адо этадиган синовлар учун йиғламанг балки сабр қилинг, сабрингиз сабаб қиёмат куни жаннатингиз калитини навбатсиз қўлга киритишдек олий бахтга сазовар бўларсиз…

Эгсалар эгилинг, буксалар букилинг, эзсалар эзилинг, аммо зинҳор синманг ва асло эгган, буккан, эзган бўлманг.

Сизнинг улардан фарқингиз марҳаматингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз табассумингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз сабрингиз-матонатингиз бўлсин.
Сизнинг улардан фарқингиз минг урунсалар ҳам синмаслигингиз, бошдан бошлашни билишингиз бўлсин.
Ахир сиз улардек эмас, фарқлисиз.
Аслида сиз Аллоҳ суйган бандасиз чунки имтиҳон яҳши қулларда бўлади ҳудди темир оловда тоблангани каби охир оқибат яҳши бир нарса бўлади сабр қилиб иншааллоҳ мақсадга етасиз..........

Показано 20 последних публикаций.