#Хотира
Саъдулла Ҳакимовни хотирлаб...Мамлакатимиз журналистика соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган таниқли ижодкор Саъдулла Ҳакимов ҳаёт бўлганида бугун 73 баҳорни қарши олган бўларди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси масъуллари ва бир гуруҳ ОАВ вакиллари, ёшлар Саъдулла Ҳакимов яшаб, ижод қилган уйда бўлиб, устоз журналистни хотирлади.
Тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан устоз журналистларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг намунали ҳаёти ва ижоди билан ёшларни яқиндан таништириш, дунёдан ўтган ижодкорларни хотирлаш ва номини абадийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Дарҳақиқат, хотира билан инсон барҳаёт. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли журналист ва шоир Саъдулла Ҳакимов ёдига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов устоз билан боғлиқ хотираларини сўзлаб берди.
✍️ Батафсил:
Ўзбек (кирилл) |
O‘zbek (lotin)✅
Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬
YouTube 📷Instagram 🔵Facebook