Инсон ақли англашга ожиз сирли мавжудотлардан бири илонлардир. Бу совуқ ва қўрқинчли мавжудотлар орасида учраб турадиган ўзиданда даҳшатли бир ҳолат борки фанда буни “УРОБОРОС” дейишади. Илонлар баъзан ўлжани ютгани каби, ўз думидан бошлаб ўзини ея бошлайди ва бу ҳолат токи жонивор ҳалокатига қадар давом этади. Олимлар буни илон миясидаги бузилиш деб ҳисоблашади.
Инсон ўз хусусиятига кўра доимо бошқарилувга муҳтож. Асрлар давомида юқори турувчи элита бу хусусиятдан фойдаланиб, турли хил ғоялар ёрдамида жамиятни бошқаради. Аксар инсонлар тафаккур неъматидан бебаҳра бўлганлигидан, уларга нимани сингдиришса шуни ҳақ деб ҳисоблайди, базан бу ақл ва мантиққа тўғри келавермасада. Ўтган асрда босқинчилар халқимиз ҳақида айтган сафсаталарнинг бугун айрим миллатдошларимиз томонидан такрорланаётганлигини шундан деб биламан. Афсуски ғоя, фикр шундай даҳшатли кучга эга. Унинг таъсирига тушган оломон ўз жаллодини худо деб, сиғиниши ёки ўз отасидан нафратланиши мумкин.
https://t.me/Tomaris_zakovat