Репост из: Врачи Узбекистана
Ҳурматли ватандошлар!
Охирги кунларда тиббиёт ходимларига уюштирилаётган ҳужумлар, таҳқирлаш ҳолатлари ҳар бир ўзини онгли инсон деб билган юртдошимизни ўйлашга мажбур қилади.
Сизу бизнинг энг қиммат бойлигимиз бўлган - саломатлигимизни ҳимоя қиладиган тиббиёт ҳодимларига бўлган муносабат мустақил Ўзбекистон тарихида бу қадар ёмон даражага тушмаган.
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 85 мингдан ортиқ шифокорлар 350 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ҳодимлари туну кун халқимиз саломатлиги йўлида ҳизмат қилишади. Барчамизнинг ҳаётимиз - туғилишимиздан бошлаб (туғилгунимизча бўлган даврда ҳам хатто) то вафот этгунимизга қадар бўлган умримиз тиббиёт ходимлари фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини эсдан чиқариб қўяётганга ўхшаяпмиз!
Тиббиёт ходимлари беморга унинг қариндошлари кўрсата олмайдиган инсонийлик, меҳрибончилик қилишади.
Аёл 13 йил деганда ҳомиладор бўлди. Шу ҳомиласининг тушиш ҳавфи бор. Шифокорга эр - ҳотин дунёнинг зорини қилиб ёлворишади - боламни сақлаб қолинг!
Ота клиник ўлим ҳолатида. Ортидаги 5 нафар фарзанди шифокорга ёлворади - отамни сақлаб қолинг!
5 та қиздан кейин дунёга келган яккаю ягона ўғил фарзанд операция столида. Ота шифокорга ёлворади - ўғлимни сақлаб қолинг!
Ўзига тўқ 3 ўғилларнинг онаси диабетик комада. Шифокорга ялинишади - отамдан эрта ажраганмиз, онамни хажга обормоқчи эдим, онамни сақлаб қолинг!
Бу каби мисоллар ҳар куни кузатилади. Юртимиздага ҳар бир шифокор - бир қаҳрамон! Ҳар кунлик фаолияти - бу қаҳрамонлик! Нима учун ватандошларимиз ўз қаҳрамонларини ҳурматини жойига қўйиша олмаяпти?
Ҳеч бир шифокор даволаётган беморига ёмонлик раво кўрмайди. Касали оғирлашсин, ўлиб қолсин демайди. Ҳар бир олдига нажот излаб келган беморга бор куч-ғайратини, билимини ишга солган ҳолда ёрдам кўрсатади. Бу қаҳрамонлик эмасми?
Азиз ватандошлар!
Шифокорларга қилинаётган бугунги муносабат келажакда халқимиз саломатлиги, фарзандларимиз саломатлиги, фаровонлигига бўлган таҳдиддир!
Ўз юртида ҳурмат кўрмаган малакали шифокор ўзга юртга чиқиб кетяпти. Ўз халқидан ҳурмат топмаган шифокор - шифокорлик касбини қилмай бошқа касбларга ўтиб кетяпти. Миллатнинг ўз шифокорига бўлаётган муносабатини кўрган ёш фарзандларимиз - шифокор касбини танламаяпти!
Қадрли юртдошлар!
Келинг ҳар қандай оғир вазиятда ҳам эҳтиросларимизга эрк бермаган ҳолда, ақл - идрокни ишга солиб, аждодларимизга хос вазминлик билан, шифокор билан суҳбатлашайлик. Агар шифокорни айби бўладиган тақдирда, ўзбошимчалик билан ҳукм чиқармай (самосуд) - ҳукмни қонуний эгаларига (судьялар) топширайлик.
Ўз саломатлигингизга, фарзандларингиз, ота-оналарингиз, дунёга келажак зурриётларингиз саломатлигига масъул бўлган шифокорларни ҳурматини жойига қўяйлик! Ўқитувчисини ҳурмат қилган миллат билимли бўлса, шифокорини ҳурмат қилган халқ саломат бўлишини эсдан чиқармайлик!
Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат билан бир гуруҳ шифокорлар!
Врачи Узбекистана канали учун махсус.
Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг