The mag (UZ)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мода, услуб, одамлар, ютуқлар тарихи ва Тошкент шаҳридаги қизиқарли воқеалар тўғрисидаги журнал.

Наш канал на русском языке: @themaguz
Сайти: https://themag.uz/uz/

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


​​Коронавирус бугунги кунда: 14 сентябрь ҳолатига пандемия ҳақида муҳим янгиликлар

Мақоламизда 14 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда ва дунёда коронавирус пандемиясининг тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг муҳим янгиликларни ўқинг.

@themaguz


​​Илҳом Бобомуродов: «Биз кутиб ўтирмадик, балки ҳаракат қила бошладик»

Erkatoy дўконлар тармоғи операцион директори Илҳом Бобомуродов мамлакатнинг асосий ўйинчоқ дўкони ҳамон рақобатбардош бўла олаётганига нималар ёрдам бераётгани ҳақида гапириб берди.

@themaguzb


​​Коронавирус бугунги кунда: 7 сентябрь ҳолатига пандемия ҳақида муҳим тафсилотлар

Мақоламизда 7 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда ва дунёда коронавирус пандемиясининг тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг муҳим янгиликларни ўқинг.

@themaguzb


Испания ва АҚШ демографлари 19 мамлакатдан бўлган 13426 киши ўртасида сўровнома ўтказдилар. Сўралганларнинг 70% дан ортиғи СОVID-19 вакцинасини олишга розиликларини билдирган. Энг юқори фоиз Хитой аҳолиси орасида аниқланди – 712 кишидан 87% эмлашга рози. Энг паст кўрсаткич Россия аҳолиси орасида: сўралган 680 кишининг атиги 55% эмлашга рози.

Қизиғи шундаки, рози бўлганларнинг аксарияти 60 ва ундан катта ёшдагилар. 18 ёшдан ошган ёшлар орасида эмлашдан бош тортиш эҳтимоли кўпроқ.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу натижалар уларни хавотирга солмоқда, чунки вакцинанинг дунё мамлакатлари ўртасида нотекис тақсимланиши пандемия ва унинг оқибатларини бартараф этиш жараёнини кечиктириши мумкин.

Манба: MedRxiv илмий кутубхонаси

@themaguzb


​​Коронавирус бугунги кунда: 2 сентябрь ҳолатига кўра пандемияга оид муҳим тафсилотлар

Мақоламизда 2 сентябрь ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва қизиқарли янгиликларни ўқинг. 

@themaguzb


​​Наталья Дудкова: «Қарорларни ҳар доим юракдан қабул қилиш керак»

Ёрқин, замонавий ва мақсадга интилувчан — SwissLab компаниясининг бош директори Наталья Сергеевна Дудковани худди шундай таърифлаш мумкин, у журналимизга берган интервьюсида уни олдинга интилишга нима мажбур қилиши, таслим бўлишига нима имкон бермаслиги ва севги бу дунёда нега жуда муҳимлиги тўғрисида сўзлаб берди.

@themaguzb


​​28 августдан Riviera СКМда Eurasia Group’нинг қайси дўконлари очилади

Colin’s, USPA ва Yves Rocher — Riviera янги савдо кўнгилочар марказининг бир қисмига айланган брендлар. Улар қаерда жойлашгани ва ташриф буюрувчиларни нималар билан хурсанд қилишлари ҳақида сўзлаб берамиз.

@themaguzb


​​Саидазим Фозилов COVID-19 дан кейинги мода саноати ҳақида

Мода COVID-19 пандемияси туфайли жиддий йўқотишларга учраган саноатлардан бирига айланди. Тошкентлик ижодкор, Podium Italia компаниясининг ижодий директори ва Тошкентдаги Сингапур институтининг Мода бўлими лектори Саидазим Фозилов йўқотишлар ва мода дунёси қандай қилиб тикланиши ҳақида гапирди.

@themaguzb


​​Абдурашид Иминов: «Биз ўйинда қолганлар қаторидамиз»

GŌSHT GROUP бош директори Абдурашид Иминов овқатланиш соҳаси қандай қийинчиликларга дуч келгани ва уларни қандай енгиш кераклиги ҳақида гапириб берди.

@themaguzb


​​Коронавирус бугунги кунда: 24 август ҳолатига пандемия ҳақида муҳим тафсилотлар

Мақоламизда 24 август ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва энг қизиқарли янгиликларини ўқинг.

@themaguzb


​​Пунит Тандон: «Кеча бу бўлмаган эди, лекин эртага рўй беради»

Hyatt Regency Tashkent бош директори Пунит Тандон ўз интервьюсида пандемия даврида олган сабоқлари ва меҳмонхона ишини ташкил қилишдаги туб ўзгаришлар ҳақида гапирди.

@themaguzb


Бу йил абитуриентлар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини 2 сентябрдан бошлаб 16 сентябрга қадар топширадилар. Тестлар 2 сменада очиқ ҳавода: парклар, ботаника боғи ва стадионларда ўтказилади. Аммо, об-ҳаво шароити ёмон бўлса — кучли шамол ёки ёмғир ёғса, имтиҳонлар кейинга қолдирилиши мумкин. Агар шундай ҳол содир бўлса, абитуриентларга имтиҳон санасини кейинга қолдириши тўғрисида SМS-хабарлар юборилади.

22 августдан бошлаб абитуриентларга имтиҳон топшириш учун рухсатномалар тарқатиш бошланади. Уларни dtm.uz сайтидан юклаб олиб, чоп этиш мумкин. Рухсатномада имтиҳон ўтказиладиган манзил, сана ва вақт, шунингдек абитуриент ўтирадиган жой кўрсатилади. Рухсатномасиз абитуриент имтиҳонга киритилмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, абитуриентлар имтиҳон бошланишидан камида ярим соат олдин, қайд этилган манзилда бўлишлари керак. Биринчи смена соат 6:30, иккинчиси 16:30 да бошланади.

@themaguzb


​​Паскаль Пуйе: «Бу – дунё фэйшн-саноатига кучли таъсир кўрсатган ноёб ҳолат»

Eurasia Group бошқарувчиси Паскаль Пуйе инқироз компаниянинг фаолияти ва мижозларнинг харид қобилиятига қандай таъсир кўрсатгани ва юзага келган йўқотишларни қоплаш учун қандай чоралар кўрилиши ҳақида гапириб берди.

@themaguzb


Мамлакатимизда карантин тадбирлари юмшатилмоқда. Бугундан бошлаб кўплаб ташкилотларнинг фаолияти қайта тикланди.

Савдо-кўнгилочар марказлари:

• Parus
• Atlas
• Next
• Compass
• Samarqand Darvoza
• Mega Planet
• Vega Centre
• Eski Shahar
• Atrium

*Кўпчилик СКМларда болалар майдончалари ва фудкортлар ишламаяпти.

Фитнес-марказлар:

• Magic Galaxy
• Ozone
• Chekhov
• Be Flex
• Challenge
• Power
• Status Fitness
• ReForma
• Nika Sport
• Proform
• BeFit
• SlimFit
• Aesthetic Island
• Shaping Club
• Orange

Бассейнлар и аквапарклар:

• Aqualand
• Тошкент аквапарки
• Malibu Sun Club
• Alex
• Aqua Blue
• Acapulco
• Grace Garden
• New Wave
• Yoshlik

Ушбу барча муассасалар эпидемияга қарши меъёрларга мувофиқ ишлайди: ташриф буюрувчилар тиббий ниқобда бўлишлари, ҳароратларини ўлчатишлари ва қўлларини антисептик восита билан артишлари керак.

@themaguzb


​​Халқаро ва хусусий мактаблар бўйича шарҳ: фарзандингизни қаерда ўқитганингиз маъқул?

The Mag таҳририяти Тошкент шаҳридаги халқаро ва хусусий мактабларнинг сараланган рўйхатини эълон қилади ва 1-синфга борадиган фарзандингиз учун ўқув муассасасини танлашда эътиборга олиш керак бўлган энг муҳим маълумотларни сиз билан баҳам кўради.

@themaguzb


​​Зоҳид Ўлмасбоев: «LeBazar хизматидан республиканинг барча бурчакларида фаол фойдаланила бошланди»

LeBazar компаниясининг ҳаммуассиси ва директори Зоҳид Ўлмасбоев омон қолиш учун ҳар кунги кураш, дўконларнинг бўш пештахталари ва карантиндан кейин онлайн-савдо майдони қандай бўлиши ҳақида сўзлаб берди.

@themaguzb


​​Коронавирус бугунги кунда: 17 август ҳолатига пандемия ҳақида муҳим тафсилотлар

Мақоламизда 17 август ҳолатига кўра коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва энг қизиқарли янгиликларини ўқинг.

@themaguzb


​​Роман Сайфулин: «Makro онлайн платформасини янги босқичга олиб чиқишни режалаштиряпмиз»

Чакана савдо соҳаси пандемия ва қаттиқ карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатиш тугул, маълум маънода бизнинг ҳаётимизда ўз иштирокини кенгайтира олди. Бироқ бу унинг пандемия ҳолатига осонгина мослашганини англатмайди. Makro супермаркетлар тармоғининг бошқарувчиси Роман Сайфулин бизга ушбу даврда савдо вакиллари дуч келадиган қийинчиликлар ва уларни қандай ҳал қилиш ҳақида гапириб берди.

@themaguzb


Жамоат жойлари ва транспортда ўзимизни қандай тутишимиз керак

15 августдан бошлаб жамоат транспорти, метро, парклар ва кафеларнинг ёзги айвонлари ишлашига рухсат этилади. Бироқ ушбу ўзгаришлар янги шартларни тақозо этади: сиз жамоат жойларида ўзингизни кераклича тутишингиз керак, акс ҳолда сизни у ерга қўйишмайди.

Метро:

• Вестибюлларда, станцияларда ва метро вагонларида бўлган вақтда йўловчилар шартли равишда:
• Бурун, оғиз ва иякни тўлиқ қоплайдиган ниқоблар тақиши керак. Ниқобсиз метрога сизни киритишмайди;
• Жтимоий масофани сақлаш. Қулайлик учун метрода стикерлар ва белгилар мавжуд;
• Профилактика чораларига риоя қилиш: дезинфекция туннелидан ўтиш ва ҳароратни ўлчаш, қўлларингизни антисептик билан ювиш.

Жамоат транспорти:

• ниқоб тақиш — метрода бўлгани каби, автобусга ҳам сизни ниқобсиз қўйишмайди;
• автобусга фақат олд эшик орқали кириш;
• ижтимоий масофани сақлаш.

Парклар:

• аттракционлар иши тақиқланади;
• ташриф буюрувчилар бурун, оғиз ва иякни ёпиб турадиган ниқоб тақишлари керак;
• ижтимоий масофани қатъий сақлаш;
• қўлларингизни санитария воситалари билан тозалаш;
• ҳароратни ўлчаш ва ўрнатилган жойда дезинфекция туннелидан ўтиш.

Кафе ва ресторанлар:

• фақат очиқ ёзги айвонлар ишлашига рухсат берилади;
• ташриф буюрувчилар дезинфекция туннелидан ва ҳарорат ўлчашдан ўтишлари керак;
• ижтимоий масофани қатъий сақлаш;
• қўлларни антисептик билан ювиш.

@themaguzb


​​Эркин Мусабоев: «COVID-19 — бу синтетик ёки тасодифан пайдо бўлган вирус эмас»

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институти директори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекционисти Эркин Мусабоев журналимизга берган интервьюсида янги коронавируснинг пайдо бўлиши, унинг хавфи ва яқин келажакда нималарни кутиш мумкинлиги ҳақида гапирди.

@themaguzb

Показано 20 последних публикаций.

12

подписчиков
Статистика канала