Электромобиль/автомобиль ва маиший техника импорти янада қийинлаштириладими?
Техник тартибга солиш агентлиги ва унинг уртўқмоғи UzTest'нинг тадбиркорлар устидан садомазохизми янги босқичга чиқмоқда.
Ўтаётган ҳафтада CA Store (собиқ Credit Asia) тармоғининг маиший техникалари UzTest'нинг энергетик самарадорлик синовларидан ўтказилмай, 180 кундан кўп вақт давомида атайин ушлаб турилгани, солиқ идоралари CA Store'ни валюта қонунчилиги талабларини бузганлик учун судга бериб, 4,5 миллиард сўм жарима ундирмоқчи бўлаётгани абсурднинг навбатдаги босқичига кирганимизни кўрсатди.
Манипуляциялар тўхтамаган, электромобиль ва автомобиль импорт қилган моккилар ва истеъмолчиларнинг навбат кутиши яна Пискент полигонидан божхона омборларига қайтган. Оворагарчилик ва харажатлар янада ошган.
Исталган ҳуқуқий давлатда бизнесга нисбатан бундай бюрократик тўсиқ ва зўравонликлар ортидан UzTest каби заракунанда занжирлар тугатилган, унинг олигарх лоббистлари ва ҳомий оталари маҳкамага тортилган бўларди. Декин бу Янги Ўзбекистон. Ва айнан шу ҳафтада электромобиль/автомобиль ва маиший техника импортини чеклаш ташаббускорлари бўлган ҳукумат аъзолари дастёр параламентда бирон саволсиз яна тасдиқдан ўтишди. Ўзларини халқдан мандат олган деб ҳисобловчилардан биронта мард чиқиб, шу халқни азоблаётган UzTest ҳақида сўраб кўришни лозим кўрмаган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улкан божлар, шунча ғов ва тўсиқ, чеклов ва мазозистик сансалорлик камдек, электромобиль/автомобиль ва маиший техника импортини янада қийинлаштирувчи, мустақил ўйинчиларни бутунлай сиқиб чиқарувчи навбатдаги чоралар тайёрланаётгани айтилмоқда.