Энергетикадаги "тарихий ишлар" ёки тарихий чўкиш тўхтамай давом этмоқда
Октябрда 3,6 млрд.куб ёки ўтган йилнинг октябрига нисбатан 189,7 млн.куб кам газ қазиб олинган. Йил/йил қирқимидаги қулаш 1,9 млрд.кубга етган.
5 йил аввалги кўрсаткичлар билан солиштирганда газ қазиб олиш қисқариши 12 млрд.кубдан ошган. Бу бутун Ўзбекистон аҳолисига бир йилга етиб ортадиган газ. Мана буни ростанам шонли энергетикларнинг ҳеч ким унутмайдиган "тарихий иши" деса бўлади.
"Қазиб олишни оширади" деган тўқима ҳисоботлар билан Saneg назоратига ўтказилган нефть конларида нефть қазиб олиш ҳам тўхтамай қисқармоқда. Октябрда 59,8 минг тонна нефть қазиб олинган, бу ўтган йилнинг октябрига нисбатан 3,5 минг тонна кам.
Бензин ишлаб чиқариш ҳам навбатдаги тубга 94,9 минг тоннагача тушган (-5,4 минг тонна).
Энергосеҳргарлар қулашни ўсиш деб кўрсатмасликлари ва яна Тарих учун уларнинг газ ва нефть қазиш бўйича берган ваъдаларини эслатиб туриш мақсадида, шу ойдан тескари ҳисоб юритишни бошлаймиз:
62 млрд.куб газ қазиб олинади, дейилган ваъда учун белгиланган муддатгача 5 йил-у 2 ой қолди.
Ўзбекистон нефть мустақиллигига эришишини ваъда этишган муддатгача роппа-роса 2 йил вақт қолди.