🇺🇦🇺🇸🇷🇺
АҚШ билан нодир металлар бўйича келишувни имзолашга тайёрман — Володимир Зеленский Украина президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Бизни Трамп билан муносабатларимиз давом этади;
◾️ Ғарб давлатларидаги ҳамкорлар Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатишмайди;
◾️ Украинанинг NATO'га қабул қилиниши эвазига истеъфога чиқишим мумкин. Агар мамлакатимиз алянсга аъзо бўлса, мен ўз мақсадимга эришган бўламан;
◾️ Урушни тугатиш бўйича келишувга эришишга ҳали анча бoр, бу йўналишда ҳеч қандай реал қадамлар ташланмаган;
◾️ Биз Россия билан тинчлик келишуви учун ҳудудий ён беришларга рози бўлмаймиз;
◾️ Украина учун хавфсизлик кафолати сифатида Ғарб қўшинларининг “денгизда, қуруқликда ва ҳавода” бўлиши варианти кўриб чиқилиши мумкин.
@tez_kor24 • Барчаси бизда!