Tezis | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


O‘zbekiston va dunyodagi muhim xabarlar qisqa satrlarda.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон харид қилган вакциналар нархлари - Gazeta.uz

@tezisuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кеча Токио-2020 олимпиадасида мамлакатимизга иккинчи медални тақдим этган навоийлик Давлат Бобонов хонадонидан олинган видео.

@tezisuzb


Кунлик хабарлар тезиси:

• Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Кореяга боради.
• ​​Тошкентнинг ҳар бир маҳалладаси жамоат экоинспекторлари пайдо бўлади.
• Ўзбекистонда 2022 йилдан ўлимни қайд этиш билан боғлиқ электрон тизим ишга тушади.
• АҚШ Ўзбекистондаги боғчалар учун 21 млн доллар ажратади.
• Япония Ўзбекистоннинг олис қишлоқларидаги аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 2,7 млн доллар грант ажратади.

@tezisuzb


Марказий банк бошқаруви асосий ставкани яна ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдирди.

@tezisuzb


❗️Кеча юртимизда 879 нафар кишида коронавирус, 529 нафар кишида пневмония аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди

@tezisuzb


Олимпиадада яна 24 одамда коронавирус аниқланди, улардан 3 нафари спортчи. Ўйинлар билан боғлиқ инфекцияларнинг умумий сони 198 тага этди.
Шунингдек, 2 киши касалхонага ётқизилган, бироқ ташкилий қўмита бунинг ковид билан боғлиқлигини аниқлашдан бош тортган.‌‌

@tezisuzb


Дунё хабарлари тезиси:

• Грузияда пандемия бошидан буён энг оғир вазият кузатилмоқда, Исроилда болаларни беш ёшдан эмлашга рухсат берилди.
• БМТ: Ерга рекорд даражада кўп астероидлар хавф солмоқда.
• Россия Aфғонистондаги зиддият сабабли Тожикистонга қурол-яроғ юборди.

@tezisuzb


​​«Болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қиляптими? Афсуски, йўқ». Президент меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳақида.

@tezisuzb


Ўзбекистонда 5 июлдан бери пневмониядан 60 киши вафот этди

2021 йилнинг 5 июлидан бери юртимизда 8723 нафар беморларда пневмония аниқланган бўлса, уларнинг 2770 нафари соғайиб чиқди. Шу кунгача беморларнинг 60 нафари вафот этди.

@tezisuzb


Таниқли журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Бойбўта Дўстқораев 79 ёшида вафот этди.

@tezisuzb


• Тожикистон президентининг жиянлари онасининг вафотидан кейин соғлиқни сақлаш вазирини дўппослади.
• Саудия Aрабистони чет элликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берди.

@tezisuzb


Яна антирекорд: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди.

@tezisuzb


Дунё хабарлари тезиси:

• Ню-Ёркда мажбурий ваксинация жорий қилинади, Саудия Aрабистонида эмланмаганлар учун тақиқлар киритилади.
• Тунисда намойишлар туфайли комендантлик соати киритилди. AҚШ Тунис раҳбарини мухолифат билан музокараларга чақирди.
• Тожикистон “Толибон” билан музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди.

@tezisuzb


Туркманистон ўз тарихидаги биринчи Олимпия медалини олди - оғир атлетикачи Полина Гурева кумуш медални қўлга киритди‌‌.

@tezisuzb


• Мурод Хонтўраев вафот этган ЙТҲ бўйича жиноят иши қўзғатилди.
• “Болалар тегишли шароитлар билан таъминланиши керак эди”. Ўзбекистон болалар омбудсмани Президент мактабига имтиҳонлар жазирамада очиқ жойда ўтказилгани ҳақида.

@tezisuzb


• Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлиси 30-июл куни ўтказилади.
• Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний эмаслиги маълум қилинди.
• “Толибон” билан тўқнашувлардан кейин 46 нафар Aфғонистон ҳукумати ҳарбийсининг Покистонга қочиб ўтгани ва бошпана сўрагани маълум бўлди.

@tezisuzb


Ўзбекистонда молиячилар энг кўп, ўқитувчи ва шифокорлар эса энг кам маош олувчи касб эгалари экани маълум қилинди.

@tezisuzb


2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125784 (+789) нафарни ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.

@tezisuzb


Ўзбекистонда 6 ойда 79 мингта ўлим ҳолати қайд этилди, 156 минг киши мамлакатдан кўчиб кетди.

@tezisuzb


Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси 29 июлда келади.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси.

@tezisuzb

Показано 20 последних публикаций.

146

подписчиков
Статистика канала