🚨Tez yordam_103 va Terapiya 👨‍⚕


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Eng kerakli bot @MedXperiencebot
Bu kanal orqali siz shoshilinch holatlarda birinchi yordam ko'rsatishdagi bilimingizni oshirasiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: 💉Tibbiyot prezentatsiya🩸
2_5361795558388287654.docx
121.4Кб
Oilaviy shifokorlik mutaxassisligi bo'yicha shakllantirilgan 
TEST savollari JAVOBLARI bilan

#documents
#familypolyclinic

∆∆∆∆∆∆∆∆∆
@medicina_ppt




Smart Business’dan tadbirkorlar uchun onlayn-kassa

Smart Business’dan onlayn-kassa bilan oson soting!

A-Pay P10 onlayn-kassasi — biznesda ishonchli yordamchingiz:
✅ Humo, Uzcard (yagona QR orqali), Visa kartalarini qabul qiladi
✅ Oʻrnatilgan professional skaner
✅ Tovarlar markirovkasi va yaroqlilik muddatini nazorat qilish
✅ Qoldiqlarni avtomatik hisoblash

A-Pay P10 onlayn-kassasini xarid qilish uchun ariza qoldiring

Taklif olish

#reklama


#III Авлод Хондропротекторлар

Таркибида 3 та компонент мавжуд: хондроитин сульфат + глюкозамин гидрохлорид (сульфат) + НПВС - ибупрофен диклофекнак или хондропротектор метилсульфанилметан (МСМ).

1.Мовекс актив - таб. 500 мг глюкозамин сульфат, 400 мг хондроитинсульфат, 50 мг диклофенак калий. Ушбу воситалар 2 баробар кам бўлган Терафлексдан фарқли равишда 3 ой мобайнида 1таблеткадан кунига 1-2 маҳал.

2.Терафлекс Адванс- таб. 250 мг глюкозамин сульфат, 200 мг хондроитинсульфат, 50 мг
диклофенак калий. 3 ой давомида кунига 2 таб. 2 маҳал.

3.Артрон триактив форте – таб., 500 мг глюкозамин гидрохлорид, 400 мг хондроитин сульфат
натрия, меилсульфанилметан (МСМ) 300 мг, 3 ой давомида кунига 1 таб. 1-3 маҳал. Артрон
триактив дозаси Артрон триактив форте дозасидан 2 баробар кам.

4.Хондроксид–таб, хондроитин сульфат, таб. 250 мг. 30, 50, 60, 90 ёки 100 таб. Мазь кўринишида
30 ва 50 г. бўлади.Гель кўринишида 20, 25, 30, 35, 40 г ҳам бўлади.

5.Хондро-риц–капс., хондроитин сульфат (200 мг), глюкозамин сульфат (250 мг).Катталарга дастлабки 3 ҳафта ичида 2 капсуладан кунига 3 маҳал, сўнгра 2-3 ой давомида 2–4
капсуладан кунига 2 маҳал.

6.Хондролон – амп., хондроитин сульфат (А ва C) Йирик шохли чорваларнинг тоғайларидан
олинган натрий тузлари 100 мг. М/о га юборилади.Қўллашдан олдин лиофилизат инъекция учун 1 мл сувда эритилади. 100 мг дан (1 амп.) кунора; 4 инъекциядан кейин бир марталик дозани 200
мг (2 амп.) гача кўтариш мумкин. Даволаниш курси — 25–30 инъекция; Қайта даволаниш —6
ойдан кейин.

7.Алендроновая к-та – таб. 70 мг. Лондромакс, Алендра, Фороза, Осталон, Фосомакс,Остерепар, Теванат, Алендрокерт, Стронгос – Тавсия этиладиган доза 70 мг (1 таб.) ҳафтасига 1маҳални ташкил этади.

8.Дростоп– хондроитин натрий сульфат, амп. 100 мг. М/о га юборилади. Препарат 1 мл.дан
(100 мг хондроитин сульфат натрий) кунора тайинланади. Бемор препаратни яхши қабул қилса, 4 – инъекциядан кейин дозани 2 мл гача кўтариш мумкин (200 мг хондроитин сульфат натрий).Даволаниш курси — 25–30 инъекция. Зарур ҳолларда 6 ойдан сўнг қайта даволаш курсларини олиш мумкин.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Уткир стенозловчи ларинготрахеит ёки сохта круп (ложнуй круп)

3-7 ёшли болаларда учрайди.



Сабаби:

1. Уткир респиратор вирусли касалликлар асорати.
2. Экссудатив–катарал диатез, асоратли аллергик фон, аввалда утказилган уткир ларинготрахеит хам сабаб булади.


Белгилари:

­ Тун ярмида тусатдан бола уйгониб, куллари билан огзини чангаллаб, кув-кувлаб, каттик йуталиши.
­ Нафас олишни кийинлашуви, чикаришда хириллаш эшитилиши.
­ Болани рангини окариб, лабларини кукариши.

Биринчи ёрдам

 Бола уринга ёткизилиб, кукрагининг оркасига горчичник куйилади, оёкларига горчицали ванналар килинади.
 Хавони сувга камфора ёки эвкалипт барглари солиб кайнатиб намланади
 Болага купрок иссик чой, сув, мева шарбатлари, илик минерал сув берилади, овкат содаси билан ингаляция килдирилади.
 Бурун ичига гидрокортизан эмульсияси билан 1%- Навокаин эритмаси 0,5 млдан юборилади.
 Эфедрин 5% ли т/о га, 2% ли Папаверин т/о га, Эуфиллин 2,4% ли 0 в/и га, Адреналин 0,1%, Димедрол 1% ли, Пиполфен 2,5% ли ёшига караб мос равишда юборилади.
 Антибиотиклардан ингаляция килинади.
 Бурун, туш, оёк панжалари сохасига УВЧ куйиш.
 Тинч шароит яратиб, хонани шамоллатиб туриш.
 Ахвол огирлашса, трахеостомия килиш.
 Зудлик билан реанимация булимига ёткизиш.
━━━━━━━━━━━━━━━
Сиз кутган тиббий блог:
➡️ @Tez_tibbiyyordam_103


#II Авлод Хондропротекторлар

Таркибида иккала компонент бор: хондроитин сульфат+глюкозамин гидрохлорид (сульфат)

1.Терафлекс - таб., 500 мг хондроитин сульфат натрий таб. + 500 мг глюкозамин сульфат, 1 таб.кунига 1- 2 маҳал.Узоқ муддат, 3 ойдан кам эмас.

2.Артра – таб., 500 мг хондроитин сульфат натрий таб. + 500 мг глюкозамин сульфат, 1 таб.
кунига 2 маҳал. 3 ҳафтадан кейин -1 таб. кунига 1 маҳал. 2-6 ой мобайнида.

3.Хондроитин комплекс - таб., 500 мг хондроитин сульфат натрий таб. + 500 мг глюкозамин сульфат, 1 таб. кунига 2 маҳал. 3 ҳафтадан кейин - 1 таб. кунига 1 маҳал. 2-6 ой мобайнида.

4.Артрон комплекс – таб., 500 мг хондроитин сульфат натрий таб. + 500 мг глюкозамин сульфат,1 таб. кунига 2 маҳал. 3 ҳафтадан кейин кунига 1 таб. 1 маҳал 2-6 ой мобайнида.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#I Авлод Хондропротекторлар

Хондропротекторлар I авлоди таркибида фақат 1та компонент ёки хондроитина сульфат ёки
глюкозамина гидрохлорид бўлади.

1.Алфлутоп - амп. 10 мг/1,0 денгиз балиқларининг 4 туридан иборат (1,0 мл препарат 10 мг экстрактни ўз ичига олади). Концентрат таркибида мукополисахаридлар (хондроитина сульфат), аминокислотлар, пептидлар бор. Схема: препаратни бўғин орасига 2,0 мл дан ҳар 3-4 кунда (ҳафтасига 2 маҳал) 5 та инъекциядан киритилади, кейинчалик 3 ҳафта давомида м/ога кунига 1,0 мл дан юборишга ўтилади.

2.Румалон – глюкозамин сульфат – бузоқчаларнинг тоғай тўқимаси ва суяк илигидан олинган
экстракт. Амп. 1,0 ва 2,0 мл. Фақат парентерал юборилади (протеаза ва амилаза билан бўлиниб).м/ога 0,3-0,5 мл дан 2 кун интервал билан юборилади, кейин 2-3 маҳал, 25-30 мл. курс учун ҳафтасига 1,0-2,0 мл.дан.

3.Мукосат - хондроитина сульфат. Ичга, м/о, таб. 500 мг, кунига 2 маҳал. Дастлабки 3 ҳафта давомида 0,75 г.дан, кейин – кунига 2 маҳал 0,5 г.дан. 5 ёшдан ошган бўлган болалар 0,5-0,75 г.
дан олишлари керак. 1-5 ёшли болалар - 0,5 г.дан олишлари керак. Ёшга тўлмаган болалар учун - 0,25 г дан буюрилади.
Амп. 10%-1,0 мл, 2.0 мл. м/о 100 мг (1,0); 4 инъекциядан бошлаб дозани 200 мг гача кўпайтирилади, 25-35 инъекция.

4.Структум – хондроитина сульфат 250 мг ва 500 мг, 3 капсула (750 мг) дан дастлабки 3 ҳафта давомида кунига 2 маҳал, ундан сўнг кейинги хафта ва ойлар давомида эса 2 капсуладан 2 маҳал қабул қилинади.

5.Дона – пак. 1,5 г глюкозамин сульфата, таб. 750 мг. Пакет ичидагини стакандаги сувда эритиб, 6 ҳафта давомида суткада 1 маҳал қабул қилинади. Таб. 1 таблеткадан кунига 2 маҳал. 2-3 ой.

6.Эльбона – Комплект таркибида: А Эритма – м/ога юбориладиган 2 мл эритма таркибида:глюкозамин сульфат натрий хлорид 502.5 мг (глюкозамин сульфат 400 мг, натрий хлорид 102.5 мг. таркибига мос келади). Ёрдамчи воситалар: трометамол рН 2,0-3,0 гача, лидокаин гидрохлорид 10 мг, сув д/и 2 мл гача. Эритма Б (эритувчи) - 1 мл эритма таркибида:диэтаноламин 24 мг, инъекция учун сув 1 мл.гача.
Мушак ичига юборилади! Препарат в/и га юборишга мўлжалланмаган. Қўллашда олдин Б эритмани (эритувчи) А эритма билан (препарат эритмаси) билан бир шприцда аралаштириш керак.Тайёр бўлган эритмани м/ога 3 мл (А + Б эритмалар) 4-6 хафта мобайнида хафтасига 3 марта юборилади

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#ХОНДРОПРОТЕКТОРЛАР

Хондропротекторлар таъсири асосан тоғай тўималари метобализми,бўғим тўқималари дегенерациясини чақирувчи ва уларга нисбатан бўғинларнинг чидамлилигини оширувчи ферментларни бартараф этиш (эластаза,гиалуронидаза)нормаллаштириш ҳисобланади.Улар тоғай тўқималари заифлашиши олдини олади.Хондроитин сульфат тоғай тўқималари субстрати бўлган глюкозаминогликанларнинг
шаклланиши учун асосий восита ҳисобланади.Хондротин ва глюкозаминни бирлаштириб, протеогликанларни ва синовиал суюқликнинг гиалурон кислотаси кинтезини рағбатлантирадиган, бўғим капсуланинг ўтказувчанлигини оширадиган, синовиал мембрана ва бўғим тоғайи ва синовиал мембрана хужайраларидаги фермент жараёнларни тиклайдиган воситаларни бирлаштириш мақсадга мувофиқдир. Глюкозамина сульфат, сульфо гуруҳ манбаи сифатида,хондротин сулфатнинг синтези вақтида олтингугурт мустахкамлашини таъминлайди суяк тўқимасида кальцийни анъанавий бирикишига ёрдам беради. Бундан ташқари, тоғай матриксининг эластик бўлиши ва сувни ушлаб қолиш қобилиятини таъъминлаш учун ҳам муҳимдир. Бундан ташқари, глюкозамин шикастланган тоғайни глюкокортекостероидлар ва НЯҚБ таъсирида юзага келадиган метобалик емирилишдан ҳам асрайди..

📌Хондропротекторлар остеартрозда (остеоартиритда) – бўғимлар шикастланадиган, тоғайлар емириладиган, атрофдаги суяк тизимлари бирикмасига зарар етадиган, халқ орасида “туз йиғилган” деб номланувчи ён тарафдан суяклар ўсиб чиқиши (остеофитлар) ўзгаришларига сабаб бўлувчи сурункали дегенаратив касалликларда қўлланилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Селектив ингибиторлар ЦОГ-2

1.Мелоксикам- Ревмоксикам, Камелот, Локсидол, Мелбек, Меларт, Мелофлам,Мовалис–таб. 7,5 ва ва 15 мг; супп. рект. 15 мг; эритма м/оюбориш учун 10 мг/мл (амп. 1,5 мл).Қўллаш усули ва дозалар: Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун (энтерал қабул):7,5 – 15 мг/сут кунига 1 маҳал, м/о15 мг/сут, 1 супп. кунига 1 маҳал.

2.Нимесулид– Форсил NIKA PHARM, Нимесил, Нимид, Суарон, Кокстал, Нимилид, Найз–таб.
- 100 мг; ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар 100 мг.Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 100 мг кунига 2 маҳал, суткалик максимал доза – 200 мг.

Г) Юқори селектив ингибиторлар ЦОГ-2

1.Целекоксиб - Целебрекс, Целокс – таб. 200 мг
2.Эторикоксиб – Аркоксиа – таб. 60, 90 ва 120 мг; катталар: 60 – 120 мг кунига 1 маҳал; максимал
суткалик доза – 120 мг.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 носелектив ингибиторлар

1.Ибупрофен- Ибупрофен NIKA PHARM, Ибумакс , Ибуфен, Нурофен, Миг, Изигел, Долгит,
Фаспик, Педеа, Бурана, Ипрен, Максиколд, Артрокам, Солпафлекс, Ибусан, Брудол – таб. 200 мг,400 мг, сусп. (100мг/5 мл, 100 мл, 200 мл), ташқи қўллаш учун гель 5%-20 г, 30 г, 50 г, супп.
ректал.

2. Ацеклофенак - Аэртал, Диклотол–Таб. 100 мг. Ичга. Касаллик ва беморнинг ёшидан келиб чиқиб препаратни суткасига 100 – 200 мг тавсия этилади. Бир марталик қабул учун 100 мг,бутунлай, бўлакларга бўлмасдан ва чайнамасдан кўп миқдорда сув билан қабул қилинади.

3. Лорноксикам - Ксефокам, Ларфикс, Лорнадо - таб. 4 мг, 8 мг. ичга, овқатдан олдин,сув билан қабул қилинади.Жиддий оғриқлар юз берганда: суткасига 8–16 мг дан 2–3 марта бўлиб қабул қилинади. Максимал суткалик доза – 16мг.Яллиғланиш ва дегенератив ревматик касалликларда:тавсия этиладиган бошланғич доза – 12 мг. стандарт доза беморнинг ҳолатига қараб суткасига –
8-16 мг/сут.

4.Декскетопрофен – Дексалгин, Сертофен, Кейвер, Роталфен – вена ичига ва мушак ичига
юбориш учун эритма, амп.2 мл, 25 мг/мл.Катталарга тавсия этиладиган доза: 50 мг хар 8–12 соатда.Зарур ҳолларда препаратни 6 соат интервал билан қайта киритиш мумкин. Суткалик доза 150 мг ни ташкил этади.

5. Флурбипрофен – Мапрофен, Флугалин, Стрепсилс интенсив, Ракстан-Сановель, Мажезик –
сановель– капс. 20 мг. Ичга, 1 капс. Кунига 1 марта (кечқурун), овқатдан кейин.

6.Этодолак-Этодин, Этодин форте, Нобедолак, Эльдерин– таб. 400 мг,овқатланиш вақтида
ичилади —200–300 мг эрталаб ва кечқурун; максимал суткалик доза — 1–2 г.

7. Пироксикам - Рупрокс, Эразон– таб. 10 мг, 20 мг - Ичга. Ревматоид артридда, остеоартрозда ва Бехтерева касаллигида узоқ муддат давомида - 10-30 мг/сут битта қабул қилиш учун. Склет
мускулларининг ўткир касаллигида – кунига 40 мг бир ёки бир неча дозада – 2 кун, кейинги 7-10 кун – кунига 20 мг.
Подагра касаллиги хуружини даволашда бошланғич доза - 40 мг, дастлабки 2 кунда бир марта,
сўнгра 4-6 сутка давомида - 40 мг 1 марта ёки 20 мг суткасига 2 марта.Альгодисменореяни даволашда дастлабки симптомлар пайдо бўлганда даволашни 40 мг/сут.
дозасида бир ёки бир нечта дозада 2 кун давомида қабул қилиш билан бошлаш керак. Кейинги 1-3 кунда кунига 20 мг дан. Балоғат ёшидаги ревматоид артритда кунига 1 марта буюрилади:14 ёшдан катта болаларга 46 кг ортиқ вазнда – 20 мг/сут.

8. Теноксикам - Окситен, Артоксан, Тексикам, Теноктил, Тобитил, Теникам - Лиофилизат м/о ва в/и юбориш учун эритма тайёрлашга, фл. 20 мг.м/о инъекцияси чуқур қилинади. В/и юбориш муддати 15 секунддан кам бўлмаслиги керак. м/о
ёки в/и га юбориш қисқа муддат (1–2 кун) даволашда қўлланилади ва унинг дозаси 20 мг/сут. Зарур ҳолларда кейинги даволаш учун теноксикамнинг оғиз орқали қабул қилинадиган формаларига ўтилади.Капс 20 мг. ичга, 20 мг (1 капс.) кунига 1 марта (Иложи борича бир вақтда). Подагранинг ўткир хуружлари дастлабки кунларида кунига 1 марта 40 мг, кейинги 5 кунда кунига 20 мг дан.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#НЯҚВ-ностероид яллиғланишга қарши воситалар

А) Юқори селектив ингибиторлар ЦОГ-1

1.Ацетилсалицил кислотаси Суткасига 75-150 мг дозада.Таб. 50 мг, 75 мг, 100 мг, 150 мг.
Ацекард NIKA PHARM, Акард, Анопирин, Асацил-А, Аспекард, Аспенорм, Аспикард, КардиоАспирин, Ацекор Кардио,КардиоАцекардин, Ацекардин 75, Годасал, Кардиомагнил,Кардиомагнил Форте, Кардисейв, Комби-Аск 150, Комби-Аск 75, Кормагнил 150, Кормагнил 75,Лоспирин, Магникор, Полокард, Реокард, Сановаск, Терапин, Тромбо Асс 100,Тромбо Асс 50,Тромбо Асс 75, Тромбогард, Тромболик-Кардио, Тромбопол, Экорин Бу дозада ацетилсалицил кислотаси антиагрегант сифатида қўлланилади.Дозлар: катталарга 50 мг-150 мг/сут. Кунига 1
марта кечқурун.

Б) Асосий ЦОГ-1 ингибиторлари
1.Ацетилсалицил кислотаси– Аспирин (325-500 мг), Упсарин УПСА, Аспинат, Полидол,
Анопирин (400 мг), Буфферин (325-500 мг), ичга. Қўллашдан олдин оз миқдорда сувда эритилади – кунига 2-3 марта 400-800 мг, лекин 6 г дан ошмаслиги керак.; 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун - 150-200 мг, 6 ёшдан 15 ёшгача – кунига 3 марта 250-500 мг. Ўткир ревматизмда – кунига
100 мг / кг 5-6 марта қабул қилинади.

2.Кетопрофен – таб. 50, 100, 150 мг, капс.100 мг, 150 мг, 200 мг, гели (1 г- 25 мг), шамчалар (160
мг), ичга қабул қилиш учун эритмалар, инъекция учун ампулалар, пластирлар – Никапрофен NIKA PHARM, Кетонал, Фастум гель, Биструм гель, Кефентек пластир, Фасталгин, Кетопрофен,
Феброфид, Флексен, Артрокол, Артрум, Профенид, ОКИ (гранулалар, шамчалар, ичга қабул қилиш учун эритмалар).
В/и, м/о, ичишга, ректал, трансдермал.Ичга 1 таблеткадан., капс. Кунига 1-2 марта, Кетонал УНО (200 мг) – кунига 1 марта. м/о- 100 мг (1 амп.) суткасига 1-2 марта.В/и томчилаб фақат стационар шароитда амалга оширилади. Қисқа муддатли в/и инфузия: 100-200 мг (1-2 амп.) 100 мл 0,9% натрия хлорида эритмасида эритилади ва 0,5-1 соат давомида юборилади; 8 соатдан сўнг қайта юбориш мумкин.Давомий в/и инфузияси: 100-200 мг (1-2 амп.) 500 мл инфузион эритма (натрий
хлорид 0,9% эритмаси, Рингер эритмаси, декстроза 5% эритмаси) да эритилади ва 8 соат мобайнида киритилади.

3.Кеторолак – оғриқ қолдирувчи таъсири морфин гидрохлоридга тенг - Долак, Кеторол, Кетанов,
Шайлок, Кеторолак, Торадол, Кеталгин, Кетокам, Кетолак, Доломин, Торолак, Ваторлак,
Акьюлар – амп. 1 мл, 30 мг/мл, таб. 10мг. В/и, м/о1 мл кунига 1-2 марта., ичишга 1 таб. Кунига 1-
2 марта.

4.Напроксен - Аксен форте, Нальгезин, Напроксен, Напрофф, Напроксен, Пронаксен, Апранакс,
Наприос, Алгезир форте, Санапрокс, Тералив, Мотрин, Алив, напробене – таб. 275 мг. Оғриқни бартараф этиш учун ишлатиладиган суткалик доза 2–4 таб. (550–1100 мг) ни ташкил этади.

5.Индометацин – Метиндол, Индоцид, Индобене, Индоколлир, Индовис, Индотард – таб. 25, 50
мг, мазь 10% -30 г, 40 г., супп. рект. (50 мг, 100 мг). Ичга, рект., ташқи.Дифметре(комбинирланган) эрувчи таблеткалар шаклида чиқарилади

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Марказий таъсирга эга воситалар

А) Опиоид анальгетиклар – бизнинг тармоқ дорихоналарда сотилмайди! Опиоид (наркотик)
анальгетиклар — кучли оғриқларни енгиллатиш учун, асосан марказий асаб тизимига таъсир кўрсатади, психик (ақлий) ва жисмоний қарамликка олиб келиши мумкин, катта дозаларда қабул қилиши, доза кўпайиб кетиши сабабли ўлимга олиб келиши мумкин. Шу сабали опиоид анальгетиклар маълум миқдорда қўлланилади ва ва шифокор назорати остида сақланади.

1.Морфина гидрохлорид - амп. 1%-1,0 (10 мг), м/о, в/и , кучли оғриқли синдромида, жарроҳлик амалиётлардан олдин,
премедикация сифатида, дозалаш индивидуал, давомийлиги врач
томонидан белгиланади.

2.Омнопон– 1 мл эритма таркибида: морфин гидрохлорид – 5,75 мг ёки 11,5 мг, наркотин – 2,7 мг ёки 5,4 мг, папаверин гидрохлорид – 0,36 мг ёки 0,72 мг, кодеин –0,72 мг ёки 1,44 мг, тебаин – 0,05 мг ёки 0,1 мг. Амп. 1%-1,0 мушак ичига, томирга, кучли оғриқларда, жарроҳлик амалиётидан олдинги премедикацияда, оғриқни келтириб чиқарувчи шок шароитларида,индивидуал дозировкада белгиланади. Даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

3.Трамадол– трамал, трамадол, синтрадон, трамундин, трамалин – таб. 100 мг, амп. 50 мг/мл.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Анальгетиклар

Анальгетиклар (қадимги грек тилидан таржима қилинганда ἀν- «ҳоли» λγησις «оғриқ», яъни оғриқдан ҳоли ёки “оғриқсиз” деган маънони англатади) –оғриқ қолдирувчи ёки оғриқни камайтирувчи табиий, синтетик ёки ярим синтетик дори воситалари тушунилади.

📌Анальгетиклар – тиббий дори воситалар гурухи бўлиб, улар
тўқималарнинг,тана аъзоларининг шамоллаши ва яллиғланиш билан боғлиқ бўлган оғриқ таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш учун ишлатилади. Оғриқ қолдирувчи натижага турли гуруҳга мансуб дори воситалари таъсирида эришиш мумкин.

1. Анестизия воситалари (наркоз) – чакана савдо дорихоналарида амалга оширилмайди.
2. Наркотик анальгетклар– чакана савдо дорихоналарида амалга оширилмайди.
3. Наркотик бўлмаган анальгетиклар.
4.Махаллий анастетиклар.
5. Спазмолитиклар.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Мигренда қўлланувчи препаратлар

📌Мигрень – бу энг муҳим симптомлардан бири бўлиб хуружли бош оғриғи билан кечадиган касалликдир. Оғриқ бошнинг маълум қисмида бўлади, шунинг учун лотинчада мигрен
гемикрания деб аталади.Чарчоқ сабабли ёки қандайдир касаллик симптоми бўлган оддий бош
оғриғидан,мигрень уни чақирувчи органик сабаб бўлиши билан ўзига хос сурункали оғриқ билан
фарқланади.Мигреннинг бош симптоми – бу кучли пульс билан урувчи бош оғриғидир. Одатда
бошнинг бир томонида бўлади ва пешона чакка соҳасини эгаллайди, бироқ оғриқ ўчоғи бошқа жойларда ҳам бўлиши мумкин.Гемикраниянинг оғриқдан ташқари яна бошқа симптомлари бор:кўнгил беҳузур бўлиши ёки қусиш, иштаҳа пасайиши, ёруғлик, овоз, ҳид, таъмга таъсирчанлик ошиши, бош айланиши, уйқучанлик, жиззакиликдан агрессивликкача бўлиши.

💊Мигренни даволаш.
Агар оғриқ синдроми кучсиз бўлса, одатда ностероид яллиғланишга қарши воситалар буюрилади.Агар анальгетиклар ёрдам бермаса ёки тез-тез қабул қилиниши кераклигига кўра қўллаш мумкин бўлмаса, унда серотонин (5-гидрокситриптамин) ҳосиласи бўлган триптан препаратларидан бири танланади, у мигрень патогенезида муҳим роль ўйнайди.У томир торайтириш хоссасига эга бўлиб,периваскуляр шишни қайтариш орқали бош мия тўқималарига босимни камайтиради. Мигренни даволашда триптанни бошқа томир торайтирувчи препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Триптан таркибли препаратлар Ёки триптан синфи ёки гуруҳи мансуб препаратлар:

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Мия шишида ишлатиладиган дори воситалари

1.L -лизина эсцинат - амп. 5 мл. 1 мл эритма L-лизин эсцинат (100% модда бўйича) 0,001 г;Катталар учун кунлик доза 5-10 мл.ни ташкил этади.5-10 мл препарат 15-50 мл натрий хлорид,инъекция учун эритма 0,9% эритилади ва фақат вена қон томири ичига юборилади.(артериал томирга юборишга рухсат этилмайди).

2. Маннитол – Маннит, Маннитол, Aerosmosol, Diosmol, Isotol –Лиофил. Флоконлардаги кукун
- 30 г; 200 ва 400 мл ампулаларда 15% эритма ва 20% эритма 500 мл. ампулаларда Вена ичига
секин томчилатиб юборилади. Тайёр 15% ва 20% эритмалар қўлланилади. Суткалик доза 140— 180 г.дан ошмаслиги керак.

3. Ацетазоламид - Диакарб, Фонурит, Acetamox. Кукун; таб. 0,25 г. (N. 10, 12, 24). 0,125—0,25
гю дан кунига 1-3, баъзида 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун). Диакарб қабул қилгандан кейин ҳар 5 кундан сўнг 2 кун танаффусолиш керак.

4.Дексаметазон – Дексазон, Декапос, Фортекартин, Мегадексан, таб. 0,5 мг, 4 мг, амп. 4 мг/мл,8 мг/2 мл, 40 мг/5 мл. Ичга, томир ичига, мушак ичига, шу жумладан конъюктивал. Дозировка индивидуал.Врач томонидан белгиланади. Фавқулодда вазиятларда, бронхоспазм ҳуружида вена
томири ичига секинлик билан 8-12 мг дан юборилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Ноотроп препаратлар

Бош мия қон таъминоти ва озиқланишини яхшилайди, хотира ва диққатни жамлашга ижобий
таъсир кўрсатади.

1.Аминалон–драже 200 мг. Кунига 1 дражедан 1-3 маҳал.

2.Холина альфосцерат - Глиатилин, Церетон,
Медотилин–капс. 400 мг. амп. 4 мл. 1000 мг/4 мл. Кунига 1 капс. 2 маҳал. в/и кунига 1 марта 4,0 млдан юборилади.

3.Цитиколин - Сомазина, Роноцит, Лира, Сертозин, Нейромак, Нейроксон, Кванил– амп. 4 мл.
250 мг/мл. Кунига в\и томчилаб 1-2 маҳал.

4.Пирацетам - Луцетам, Ноотропил, Мемотропил, Мецетам– капс. 200 мг, 400 мг, 800 мг. Кунига 1 капс. 1-3 маҳал, амп. 5 мл 50 мг/мл, в/и 5-20 мл. препаратлар венага куннинг биринчи ярмида юборилади.

5.Фенибут - Ноофен, Бифрен– таб. 250 мг. Овқатдан кейин ичга 2 ёки 3 ҳафталик курсларда қабул
қилинади. Катталарга препаратни 250-500 мг дан кунига 3 маҳал тавсия этилади. Зарур ҳолларда
суткалик доза 2500 мг гача оширилиши мумкин. 2-8 ёшдаги болаларга фенибут 50-100 мг дан буюрилади. 8-14 ёшдаги
болаларга 250 мгдан кунига 3 маҳал. Бир марталик максимал доза катталарга 750 мг; 60 ёшдан ошганларга 500 мг; 8 ёшгача болаларга 150 мг; 8-14 ёшдаги
болаларга 250 мг ни ташкил этади. Спиртли ичимликларни бартараф этиш синдроми ҳолатида даволанишнинг дастлабки кунлари фенибут кунига кундузи 250-500 мгдан 3 маҳал, кечқурун 750 мг дан буюрилади. Кейинчалик суткалик доза катталарга буюриладиган оддий дозагача камайтирилади.

6.Гопантеновая к-та - Пантокальцин, Гопантам, Пантогам– таб. 250 мг, ичиш учун сироп 10%-100 мл. Кунига 1 таб. 3 маҳал ичилади, Кунига 1 ч.қ. 3 маҳал ичилиади.

7.Пиритинол - Энцефабол –таб. 100 мг, № 50, сусп. Ичиш учун 100 мл. 1 таб. Кунига 3 маҳал.
Сусп. Кунига 1 ч.қ. 3 маҳал.

8.Фенотропил – таб. 100 мг. 1 таб. Кунига 1-2 маҳал, уйқусизликни олиш мақсадида куннинг биринчи ярмида қабул қилинади

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


Tibbiyot talabalari va shifokorlar uchun eng kerakli botni topdim. Bu bot orqali o'zingizga kerakli bo'lgan ma'lumotlarni oson va tez topa olasiz. Xullas shunchakki o'zingiz bir kirib ko'ring.
👇👇👇👇👇👇👇
@MedXperiencebot
@MedXperiencebot
@MedXperiencebot


🚨TEZ TIBBIY YORDAM KO'RSATISH TAKTIKASI🩸

🔸Юракни массаж килиш усуллари
🔸Юракни бирданига тахтаб колиши
🔸Стенокардия
🔸Уткир миокард инфаркти
🔸Юрак астмаси (сурункали касалликларда)
🔸Гипертоник криз
🔸Пароксизмал тахикардия - куккисдан юракни уйнаб колиши
🔸коринчалар экстрасистолияси
🔸Коринчалар фибрилляцияси
🔸Морганьи-Адамс-Стокс синдроми
🔸Чин кардиологик-шок
🔸Уткир юрак етишмовчилиги (юрак астмаси).
🔸Упка шиши (Отек легких)
🔸Бронхиал астма хуружи.
🔸Электр токини уриши
🔸Совук уриши
🔸Иссик ёки офтоб уриши
🔸Уткир кон томир етишмовчилиги синдроми
🔸Хушни йукотиш - (Обморок) бирданига киска муддатга хушни йукотиш
🔸Коллапс (Уткир кон томир етишмовчилиги)
🔸Шикастлангандан кейинги шок
🔸Анафилактик шок
🔸Осилиш (бугилиш)
🔸Уткир стенозловчи ларинготрахеит ёки сохта круп (ложнуй круп)
🔸Куйишда биринчи ёрдам
🔸Комалар хакида тушунча
🔸Гипергликемик кома
🔸Гипогликемик кома
🔸Жигар комаси (Печеночная)
🔸Уремик кома
🔸Эклампсик кома
🔸Мия инсультидаги кома-Чукур уйку
🔸Утиб кетувчи мия кон айланишининг бузилиши
🔸Геморрагик бош мия инсульти
🔸Ишемик мия инсульти
🔸Тутканок хуружи, талвасаси
🔸ОРВИ-нейротоксикоз
🔸Истерик талваса синдроми
🔸Гипертермик синдром
🔸Мигрень
🔸Уткир психоз
🔸Турли шикастланишларда шифохоналарга
олиб бориш усуллари

🔸Бош мия чайкалиши
🔸Лат ейиш
🔸Кул- оёк, жагни чикишлари
🔸Умуртка погонасининг синиши
🔸Сон суягининг очик синиши
🔸Кон кетиш
🔸Гинекологияда уткир корин синдроми
🔸Уткир аппендицит
🔸Уткир панкреатит
🔸 Уткир холецистит, жигар санчиги
🔸 Уткир жигар етишмовчилиги
🔸 Ошкозон ёки ичак ярасини тешилиши
🔸 Ичакни тутилиб колиши
🔸 Чуррани кисилиши
🔸 Перитонит
🔸 Бачадондан ташкари хомиладорликда
трубани ёрилиши ва кон кетиш

🔸 Уткир сийдик тутилиши
🔸 Буйрак санчиги
🔸 Уткир буйрак етишмовчилиги
🔸 Ис газидан захарланиш
🔸 Сиркадан захарланиш
🔸 Алкоголдан захарланиш
🔸 Ботулизм
🔸 Юрак гликозидлардан захарланиш

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#МАРКАЗИЙ АСАБ ТИЗИМИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ВОСИТАЛАР (ЦНС)

📌Дорилар асосий гуруҳлари:
I. Уйқу дорилари
II. Талвасага қарши воситалар
А) Тутқаноққа қарши воситалари
Б) Спастикага (тиришишга) қарши воситалар
III. Паркинсон касаллигида қўлланиладиган воситалар
IV. Психотроп воситалар
А) Нейролептиклар
Б) Транквилизаторлар
В) Седатив воситалар
Г) Антидепрессантлар
Д) Ноотроп воситалар
Е) МАТ да қон айланишини яхшилайдиган воситалар
Ж) Вестибуляр бузилишларда қўлланиладиган воситалар
И) Марказий таъсирга эга миорелаксантлар
К) Мигренда қўлланиладиган препаратлар
V.Анальгетиклар
1. Наркоз учун воситалар – чакана савдо дорихоналарида сотилмайди
2. Наркотик анальгетиклар
3. Нонаркотик анальгетиклар
4. Махаллий анестетиклар
5. Спазмолитиклар

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Сийдик конкрементларини хосил бўлишини олдини олиш ва уларни сийдик билан чиқариб юборилишини яхшилайдиган воситалар.(уролитолитики)

1.Аллопуринол – таб. 100 мг дан. Сийдик кислотасининг тузларини танадан чиқариб юборади. Кўрсатмалар – подагра,сийдикка боғлиқ диатез, сийдик тош касалликлари (урат тошлар).
Ичишга, овқатдан кейин 100 мг дан/сутки, 1 м. кунига, зарур холатда дозани ошириш мумкин.
МИТ томонидан ножўя таъсир кўрсата бошласа суткалик доза бўлиб берилади.Катталарга: 100-200 мг дан суткага, ўрта оғирликда - 300-600 мг дан суткага, оғир холатларда -700-900 мг дан суткага. 2-4мах/сут овқатдан кейин қўлланилади.
Болаларга: 15 ёшдан ошган беморларга - 10-20 мг дан/кг суткага ( до 400 мг дан суткага
максимально) қўлланилади.

2.Уроцит - К – таъсири узайтирилган таблеткалар, калия цитрат 1080.0 мг дан. Калий цитратнинг сийдикда миқдорини ошиши, сийдикда рН миқдорини ишқорий тарафга ўзгартирилишига эришилади. Уроцитом-К билан даволанишдан мақсад – сийдикда цитратлар миқдорини меъёрлаш ва сийдик рН миқдорини 6,0-7,0.гача ўзгартиришга эришиш. 2 таб. суткага хар 12 соатда ,овқат билан бирга ёки овқатдан кейин, хафта давомида. Кейинроқ 1 таб. 2м. Кунига дозада буюриш мумкин. Даволаш давомийлиги врач томонидан белгиланади. Таб. чайнаш мумкин эмас. Сийдикда цитрат миқдорини хар 24 соатда аниқлаш талаб қилинади.

3.Блемарен – Эрувчан таб. Сийдикни ишқорловчи восита. 1 таб.таркибида : лимон кислотаси - 1,197 г; калий гидрокарбонат - 967,5 мг дан; натрий цитрат - 835,5 мг дан. Қўллашдан олдин
эритма тайёрланади 200 мл суюқликда (чой, мева шарбати ёки минерал сув) эритилади. Суткалик доза овқатдан кейин бир неча қабулга бўлиниб ичилади. Сийдикнинг рН миқдори текшириб борилади ва 6,0-7,0 даражагача етказилади.

4.Литрен – Кукун холида эритма тайёрлаш учун 3 г. Чиқарилади. Таркиби: лимон кислота, калий
гидрокарбонат, тринатрий цитрат. Нефролтиазни даволаш учун қўлланилади. Сийдикни рН
миқдорини рН 6,6-6,8 даражагача етқазиш туфайли сийдикни ишқорлаб сийдик кислота ва
кальций тузларини ва тошларини хосил бўлишини олдини олади ва мавжуд тошларни парчалайди. Буйрак орқали чиқариб юборилади.Қўллашдан олдин кукундан эритма тайёрланади 200 мл суюқликда(чой, мева шарбати ёки минерал сув) эритилади. Суткалик доза 6-18 г (2-6 пак.) овқатдан кейин бир неча қабулга бўлиниб ичилади. Хар бир пакетча 3гр кукун сақлайди.Агар сийдикнинг рН миқдори 6,2-7,0 етказилса сийдик кислота тузларини эритиш учун, 7,5-8,5 етса цистин тузларни эритиш учун , 7,2-7,5-порфирияни даволаш учун, камида 7,0-цитостатиклар билан даволанишда эришилган бўлса доза тўғри танланган саналади.Агар рН миқдори учун доза етарли бўлмаса дозани ошириш лозим. Даволаш муддати 4-6 ойни ташкил қилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

Показано 20 последних публикаций.