❗️Меҳнат кодексидаги янги ўзгаришлар: меҳнат таътили ва иш ҳақи бўйича муҳим янгиликларПрезидент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим узгаришлар киритилди.
Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли.
Қуйида бу ўзгаришларни аниқ мисоллар билан тушунтириб берамиз:
1️⃣
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:
▪️Иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилаётганда, охирги марта олинган таътилдан ҳисоблаб бир йил ичида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
▪️Илгари иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак эди.
▫️
Мисол: Агар ходим 2025 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 12 ойлик таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун 2026 йил июнгача иш ҳақи сақланмаган таътил ололмайди.
2️⃣ Таътил учун ҳақ тўлашда якшанба кунлари ҳисобга киритилмайди:
▪️
Илгари: Ҳамма кунлар, жумладан, якшанба кунлари ҳам таътил кунлари сифатида ҳисобланган.
2️⃣
Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди:▪️Агар ходим ишдан бўшаса ва унга ишлаб бермаган таътил кунлари учун компенсация тўланса, эндиликда бу ҳисоб-китобда якшанба кунлари олиб ташланади.
▫️
Мисол: Ходимда 12 кунлик меҳнат таътилидан фойдаланмаган кунлари бор ва унга компенсация тўланиши керак. Агар ушбу 12 кунлик даврда 2 та якшанба куни бор бўлса, унга фақат 10 кунлик компенсация ҳисобланади.