#Шеър
#Талабалар_ижодидан
♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!
#Талабалар_ижодидан
Нафси бад
Ҳар ким жиловлаб нафсин, етишади бахтига,
Дунё-ю охиратда, давлат ила тахтига.
Кимки қул бўлиб қолса, доми шаҳват пойига,
Икки дунё хор бўлиб, отилур дўзах сойига!
Ҳар кимда бор журму қусур, ким ул гуноҳдан фориғ?!
Нафси бад бор ҳар бандада, тинмай санчар ичдан тиғ!
Тўймас нафсни тўйдиришга, бел боғлаган ғофиллар,
"Инсон" аталмиш зотнинг, шанига алар доғ солар!
Менда ҳам бор шум амаллар, баён этмак мушкулдир,
Ул амаллар узра юрсам, дўзах чўғин ютгумдир.
Хоҳларман воз кечишни, тополмасман иложин,
Нафс домига боғланган, ожиз танам тутқундир!
Бўларман шармандалар, ул Қиёмат - Маҳшарда,
Гар тиймасам нафсимни, гуноҳдан шом-саҳарда,
Сўрарман Аллоҳимдан,"Ўзинг паноҳ бер" дея,
"Бу нафсимга Сен Ўзинг, бирор чора кўр" дея!
Раҳматидан умидворман, ҳам қўрқаман Қаҳридан!
Ҳар кун қалбим бўлар бемор, гуноҳларим заҳридан!
✍️ Назаров Масъуд – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-босқич талабаси
♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!