Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, Акмал Муратов Шароф Рашидов тумани “Туёқли” МФЙда сайёр қабул ўтказди. Очиқ мулоқотда фуқаролар сектор раҳбарларидан ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди.
Хусусан, томорқа учун оқар сув олиб келиш, ер олиш, йўл белгилари ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаси қўйиш, эскирган симёғочларни темир-бетон таянчларга алмаштириш, табиий газ тармоғига уланишга оид масалаларга мутасаддилар иштирокида ечим изланди.
Сайёр қабул сўнггида кўтарилган масалаларни изчиллик билан ҳал этиш орқали аҳолига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, бир гуруҳ эҳтиёжманд оилалар ва мурожаатчи ёшларга маиший техника, олий таълим муассасасида ўқиши учун шартнома пули тўланганлиги ҳақидаги сертифиакатлар ва 16 ёшга тўлган 5 нафар ёшларга ID карталар топширилди. Бир гуруҳ ташаббускор ёшлар вилоят ИИБ бошлиғининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Tergov.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram