ИҚРО | IMOM HUSAYN JOME MASJIDI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🕌Косонсой тумани Тергачи қишлоғидаги "Имом-Ҳусайн" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали.
✅Саволлар учун: http://savollar.muslim.uz
🔍Манзил: Косонсой тумани Тергачи қишлоғи Гузар МФЙ.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#кун_ояти

جَنَّاتِ عَدْنٍ مُفَتَّحَةً لَهُمُ الْأَبْوَابُ.

"Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир".
(Сод сураси, 50-оят).

Тафсир: Бу қиссалар эслатмадир. Уларни эслаб, ибрат ва ўрнак олиб туриш керак. Яна шуни ҳам унутмаслик кераки: «Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат» бордир. Нима бўлса бўлсин, бу дунёда тақво билан яшаган кишилар учун энг гўзал оқибат бордир. Ўша гўзал оқибат фақат тақводорлар учун эканини унутмаслик керак. Ҳа: «Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир». Адн жаннати истиқомат жаннатидир. Охиратда тақводорларни эшикларини очиб кутиб олади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Йўлдан кераксиз нарсаларни олиб ташланг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Йўлдан тошни, тиканни ва суякни олиб ташлаш сен учун садақадир".
Имом Термизий ривояти.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Одамлар қайнаган катта шаҳарда
Одамларни соғиниб юрсанг...

Шавкат РАҲМОН

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
“Билгинки, одамзотнинг энг тўғри иши – нажоти Аллоҳ таолони танишдадир. Унинг яратганларини билиш эса яхшилик ва тақводорликдир. Ҳеч бир нарса одамзот учун адолатдан, илмли бўлишдан ва эзгу амалдан кўра яхшироқ эмас. Билимсиз яхши амалга эришиб ҳам бўлмайди. Шунга, яхшиликни аъло даражада билиб олмоқ лозим. Ундан кейин уни бажо келтириш мумкин бўлади. Демак, билим ҳамма ҳолатда лозим, токи нажотга етишишнинг иложи бўлсин. Агар билим йўл кўрсатса, одамзот энг яхши нарсаларга қодир бўла олади”.

Абу Али ибн Сино роҳматуллоҳи алайҳи

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Илм талаби фарз

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмоннинг зиммасига фарздир”, – дедилар.
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, ҳар бир мусулмон илм талаб қилишни ўзи учун фарз деб билиши керак. Ҳар бир мусулмон илмга эга бўлиб, кишиларни ҳидоятга даъват қилувчи шахс бўлишга уринмоғи лозим. Исломда илм талаб қилиш бешикдан то қабргача фарз қилинган. Аввал ҳам бир неча марта айтиб ўтилганидек, фарз Аллоҳ таолонинг қатъий амри бўлиб, уни бажариш ҳар бир мўмин учун мажбурийдир. Фарз амални бажармаган одам катта гуноҳ иш қилган бўлади, охиратда иқобга учрайди.

“Мукаммал саодат йўли” китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Мақола

Совуқлик тушган кўнгил — қирқ йил ёз кўрса ҳам илимас...

https://t.me/Kosonsoy_masjidi




Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Тафаккур

Ҳар нарсага вақтимиз бор, Лекин, вақтни берганга вақтимиз йӯқ !

НИМА УЧУН..!

@Kosonsoy_masjidi




Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Ман Oнодин туғдум эрса, кулгоним йўқ,
Бу дунёнинг ишратларин билгоним йўқ,
Умрум ичра ҳаргиз хушнуд бўлғоним йўқ,
Ҳақдин қўрқуб йиғлай-йиғлай ўттум маъно.
😢😢😢

Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратлари

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
“ “Уйинул ахбор” деган асарда ШАҚИҚ БАЛХИЙнинг шундай дегани келтирилади:

Инсонлар оғизларида баъзи бир гапларни кўп айтадилар, лекин феъл-атворларида бу гапларга қаршилик қиладилар:

1. Аллоҳнинг бандасиман, Аллоҳнинг қулиман дейдилар-у, ҳаётда банда – қул каби эмас, жуда эркин, бетизгин, ҳур каби тутадилар. Ўзларини дунёда абадий бойваччалар деб билишлари Аллоҳ ўртага қўйган гўзал аҳлоқ асосларига тўғри келмайди.

2. Аллоҳ ҳар кимнинг ризқи-насибасини кафолатлаган дейдилар-у, қалблари фақат дунё молини орттириш билангина шодланади.

3. Дунёда ҳаммамиз ўткинчимиз, ҳаммамиз ҳам ўламиз дейдилар, лекин ҳеч қачон ўлмайдигандек дунё билан ўралашиб, Аллоҳнинг буйруқлари билан ишлари бўлмай қолади.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Мукошафат-ул қулуб” китобидан

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

ЖАМОАТ ФАЗЛИ

Абу Умомадан қилинган ривоятда: «Қоронғуда масжидга борувчиларга қиёмат кунида нурдан бўлган минбар бўлишининг хабарини хурсандлик ила бер. Кишилар қўрққанида улар қўрқишмайди», - дейилган.
Имом Табароний ривояти.

Шарҳ: Биз бу дунёда қоронғуда масжидга боришга қодир бўлмаймиз-у, лекин унинг фойда ва самараларини, иншааллоҳ, қиёмат даҳшатлари пайтида кўрамиз. Кечасида масжидга бориб орттирган баъзи қийинчилик ва машаққатларимиз нурдан бўлган қубба ва нур сочувчи қуёшга айланиб қолади. Қиёмат зулумотида қаерга борсак, у нур ҳам биз билан бирга юради.

«Фазоилул аъмол» китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Асрлар ўтади, ўтар кўп йиллар,
Ҳаммамиз кетамиз дунёдан аста.
Тириклар қадрини билинг одамлар,
Умр тугаб қолар бир кун, бир пастда..!

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАНГА МУҲАББАТ – ЮКСАК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдуғаффор Нишанов,
Поп тумани “Сой” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАРБИЯ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Юнусхон Умаров,
Косонсой туман “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ - ОЛИЙ МАҚСАД.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани “Умарбой ҳожи” жоме масжид имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР

ЁШЛАРНИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Икромжон Раҳмонов,
Поп тумани “Якк тут” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИНТЕРНЕТ

ИНТЕРНЕТ “ЎРГИМЧАК ТЎРИ”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР БЕРАЙЛИК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Тожиддин ХЎЖАХАНОВ,
Янгиқўрғон тумани, “Ёрилган” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Сукутнинг ҳам овози бор, фақат уни тинглайдиган юрак керак!

Шамс Табризий ҳазратлари

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

Показано 20 последних публикаций.