Фильтр публикаций


Ўзбекистон бу Африка ëки Ҳиндистон эмас. Билганимиз, 100 йиллардан бери шу иқлим. Ҳар доим қаттиқ қиш бўладиган юрт. Аммо ëз бўйи лаллайиб юрганлар қиш келиши билан додлашга тушади. Тезда бесўнақай печка ўрнатгани расмларини қўйишади. Уй қишга мос қилиб қурилмаган. Том юпқа ëпилган. Ғиштни аяб, деворлар ҳам ориқ қилинган. Деразалар бир қават. Термоизоляция йўқ. Аммо олтин сувли гулқоғоз¸ гибкий камень каби кераги йўқ безакларга катта пул сарфланган. Селпи қилганда чиройли кўринсин, деган китч декорация. "Бу уй ҳашаматли", деган ëлғон бир сўз билан айтганда. Бу уйнинг ичида атом бўмба пўртиллатсанг ҳам исимайди. Чунки сизлар ўқимаган ва ҳеч қачон ўқимайдиган физика қонунлари бор.
Термосдаги чой нега иссиқ туради? Чунки махсус ва қалин изоляция пўстлоғи бор. Ҳозир газ йўқ, деб додлаëтган ҳовлиларда яшайдиганлар тўяна берган¸ умрага борган¸ чойхонада ош еган, аммо термоизоляция, уйни мустақил иситиш, мустақил электр энергия олиш ҳақида ўйламаган. Ўйламайди ҳам.
Бу совуқ уйда яхши емай, ичмай, бидъат хурофотга тўла чўпчакни илм деб ўйлаб ўсган боллар ота энасидан баттар бўлиб, қашшоқлик оқибатида биологик тур ўлароқ йўқ бўлиб кетади. Йўқ бўлиб кетмаса қандайдир мутантга айланади.
Мани айтадиган гапим маълум. Баттар бўлиш. Олтин гулқоғоз уйни иситмайди.

https://t.me/telegraf_uzb


Telegraf uz каналига хакерлар ҳужумини ташкиллаштирган очкарик ва уни командасиниям қўшиб сиҚаман.

@telegraf_uzb


Ану мадвазир отарчини бир ашласи бориди. сиҚишимни соғинди кимлар дейилармиди валлоҳу аълам ёки бошқачамиди эслолмийман. Эслаганим Қ ҳарфи эсдан чиқиб қолиши эҳтимоли энди жуда юқори бўлади 🤣

Энангни ўрис итаргур, коррупционерларни, кучсизларни қон қақшатаётган ҳаромхўрларни, юртимиз хоинларини, орамизда юрган чет эл кўппакларини ва энг асосийси бюджетимиз каламушларини бирма-бир сиҚишда давом этаман
👌👋

@telegraf_uzb


Ассалому алайкум, ҳурматли обуначиларим, TELEGRAF UZ канали яна сизлар билан 🤗

@telegraf_uzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДАВРБАНК фуқароларнинг дарвозасини қўпориб кетиши, Шиферларини шилиб олиши, Уйдаги холодильник, ТВ, ва бошқа ускуналарни олиб кетаётгани етмагандек, энди жонлиққа ҳам осила бошлабди.

Баракатопгур масъуллар, расмий даромади йўқ камбағалга кредит бериб, уларни эзишни тўхтатайлик. Оддий одамларда молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик йўқ! улар, банкнинг ҳийлаларига чув тушишиб, ўз жонини ҳам гаровга қуйиб юбораверади.

Айтмоқчи, жойларда пенсионерларни даврбанкдан пластик карта очтиришга мажбурлашаётган экан. Халқ банкини уйиндан чиқариш ҳаракатлари бошланган шекилли...

@telegraf_uzz


Адлия вазирини ишдан олиниб, ўрнига замон билан ҳамнафас кадр қуйилиши бироз кечиктирилди

Боиси, адлиянинг айни пайтда ҳеч кимга фойдаси ҳам зарари ҳам тегмаётганида экан.

Ижтимоий тармоқлардаги адлияга нисбатан негативларлар кўпайган. Аммо бу негативларга майда муаммо ўлароқ қаралаётгани ҳар қандай ақли бор инсонда шубҳа уйғотади.

Шахсий фикрим: Адлияни зудлик билан ислоҳ қилиш шарт! Мамлакатда қонун ишлаши учун локомотив вазифасидаги давлат ташкилоти мудраб қолган

@telegraf_uzz


Х.Тураходжаев барибир Рақобатни ривожлантириш қўмитасига раҳбар этиб тайинланибди

Унинг янги лавозимини Республика даражасидаги бошқарув ўнлигига кириши учун тажриба тўплашига имконият деб тушундим мен.

GENERALISSIMUS телеграм каналидаги чатда юристларнинг бири олиб, бири қуйиб Тураходжаевни олқишламоқда. Демак ўзига нисбатан кенг жамоатчиликда ишонч уйғота олган, ўзи раҳбар бўлган соҳани ривожлантириш қобилияти бор.

@telegraf_uzz


Ниғматилла Йўлдошевни Бош прокурор этиб қайта тайинлангани билан табриклайман.

Шахсан ўзини ҳам оиласини ҳам биладиганлар айтишади:
- Ҳалол одам, давлат моёнасидан бошқасидан умид қилмаган, қимматбаҳо совғалар олишни хушламайди. Кўнгилчан, оқил ва одил инсон
Қўл остидаги ходимлар эса:
- Иккинчи Матлюбов дейишади. (Не рыба и не мясо)
ОАВ ва блогерлар :
- Замон билан ҳамнафас, керак бўлса Избоскан ҳақиқати газетаси мухбирини ҳам саволларига жавоб берадиган, яхши раҳбар.
Халқ:
- Яхшими, Ёмонми қонунни ишлата олса бўлди дейди.
TELEGRAF UZ:
- Светлана Ортиқовани прокуратура соҳасидан четлаштириб, Шахсий таркибни сифати ва самарадорлигини оширишга ҳаракат қилади деб, умид қилади.

@telegraf_uzz


Давлат иши кимга орзу- кимга қайғу

Дазмолланган оппоқ куйлак, галстук, виқорли тус берадиган костюм шим, ялтираган туфли ва шахдам қадамлар…

Шинам ва муздеккина кабинет, соат тўққиз бўлмай ишга келиш, тунги соат биргача шу кабинет асири бўлиб, компютерга термулиб ўтириш, раҳбарият ёки тошкентдан телефон бўлса юрак ҳовучлаб ўтириш, шахсий ҳаётни унутиш, ёғли-калорияли овқатлар, мажлисбозлик, ҳақорат, камситиш, геморрой, язва, юрак касали, инфаркт….

Ишга кечагина келган ходим ҳам жиззаки, сўконғич, псих…

Ошналар, улфатлар ва бошқа яқин давраларга кечки 9-10 даям бирор жойга кел дейилса, ишдаман, дейди. Ўшандаям телефонини кўтарса. Телеграмдан ёзса селектордаман, дейди.

Кўплари ойлаб боласини кўрмайди. Улар ухлаётганда келади, уйғонмасидан чиқиб кетади. "Ану ишлар" ҳам ўлда жўлда. Кейин нима бўлади? Мияга уради.

Хуллас, дам олмаган одам, шахсий ҳаёти йўқ одам асабий, жиззаки бўлади. Томи кетиб қолади. Битта гап кам, иккита гап кўп бўлади.

АРГОС ҳам АНТИКОРРУПЦИЯга ўхшаган тишсиз ташкилот. Қўлидан ҳеч нарса келмайди. Давлат хизматчиларидан камчилик излайди, ўзида йўқ билимларни бошқалардан талаб қилади. Давлат ишига кириш учун тести ҳам суҳбати ҳам кўзбўямачилик учун. Йўқ ҳеч қандай танлов. Буйруқ бўлса кўчадаги аравакашни опкелиб давлат ходимига айлантиришади.

TELEGRAF UZ


Менимча, давлат хизматчиларининг иш графигини ҳам белгилаб қўйиш, дам олишига ҳам шароит яратиш ҳақида ўйлаш керак.

Бўлмаса, ухлаб ётган сенаторлар, эснаётган вазирлар, осилиб қолган ҳокимларни кўришда давом этамиз.

Раҳбар ишхонада ўтирганидан кейин ўйига кетишга духи етмайдиган ходимларга ҳам шу ҳолат таъсир қилади.

Амалдорларга ҳар замонда дам бериш керак. Ўмарганларининг ҳузур-ҳаловатиниям кўришсин ахир. Давлат хизматчиларини автопилотга қуйганимиз билан ҳеч қандай ривожланиш йўқ. Қайтанга чўкиб кетаяпмиз.

Агар Бош Прокуратура назоратида АРГОС марказий аппарати ва барча ходимларини IQ даражасини текширса, жавоб бераман умумий саводхонлиги Ўртачирчиқ тумани ёки Бандихон тумани адлия бўлими ходимлари билан бир хил чиқади.

TELEGRAF UZ


Айтишларича, жуда яқин кунларда амалдаги Бош прокурор, Олий суд раиси, Адлия вазири ишдан олиниб, ўрнига замон билан ҳамнафас кадрлар қуйилади.

TELEGRAF UZ


Президент админстрацияси собиқ раҳбари Сардор Умрзоқов Саудия арабистони Қироли Салмон Ибн Абдул-Азиз таклифи билан ҳаж зиёратини амалга оширмоқда

Унинг ҳали ҳамон Қирол оиласи назарида эканлигидан англаш мумкинки, Умрзоқов тез орада Ўзбекистонда муҳим постлардан бирини эгаллайди.

Барчага маълумки, Саудлар оиласи яқин шарқда ҳал қилувчи куч-қудратга эга. Марказий Осиё давлатлари эса саудлардан кўпроқ инвестиция кутади.

Чунган чунди короче)

TELEGRAF UZ


Солиқ порахўрлари

13 нафар солиқчи пора олаётиб қўлга олинибди, йил бошидан бери 100 га яқини қамоққа ташланган.

Аслида яширин иқтисодиётга қарши кураш деган шиорни ўзи керак эмас эди. Буни баҳонасида департаментчила худога! солиқчилар пайғамбарга тенглашадиган “Парпиев усули” ривожланиб кетаяпти.

Наҳот солиқ сиёсатини одилона юргазадиган яхши мутахассис топилмаса, масалани ечими оддийку, майда тадбиркорликни эркинлаштириш керак бўлди. Бюджетга тушадиган маблағларни чўнтакларга йўналтириш учун чиқариладиган қарорларни ким ишлаб чиқаяпти ?

TELEGRAF UZ


~ Бу жамиятни ҳали узоқ манипуляция қилиш мумкин. Чунки уни умумий манфаатлар эмас, балки, сурункали ўзаро гиналар ва ҳуқуқий саводсизлик бирлаштиради...

Агар гапирсанг тилингни кесишади, фикрласанг думингни..

Ёзсанг қаламингни кетингга тиқишади

TELEGRAF UZ


Ўзбекистон суд соҳаси эрозияга учраши мумкин

Х.Тўраходжаевни Антимонополияга раҳбар этиб тайинлаш таклифини ким олиб кирган билмадиму, ҳар ҳолда унинг суд тизимини ислоҳ қилишдаги ишлари кимларгадир ёқмагани аниқ.

Масалани жайдари тилда тушунтираман, Қандай қилиб, қандайсига, қайсидир тумандаги ягона жарроҳни ишдан олиб, уни солиқ идорасига бошлиқ қилиб тайинлаш мумкин.

Худди шундай Суд соҳасида энг либерал қарашга эга, кўплаб ҳуқуқшунослар ва матбуотчиларда судларга нисбатан ижобий кайфият уйғота олган раҳбарни, қандай қилиб рақобатни ривожлантириш қўмитасига раҳбар қилиш мумкин ?

Мантиқ қани ?

TELEGRAF UZ


Тошкент шахар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг пора билан қўлга тушмаётгани танқид остига олинди. Порахўрлик қилолмаётган раҳбарчаларга дакки берилиб, келгусида бундай шармандаликка чек қуйиш белгиланди.

Тошкент бозорларида ва автостоянкаларида соққа қилолмаётган қўрқоқ раҳбарлар ишдан олиниб, кабинетни ўзида соққани босадиган эпчил кадрлар қуйилмагани афсус билан ёдга олинди.

Ўтган уч ой мобайнида Тошкент шаҳри буйича 26 та маъсул шахсга жиноий иш қўзғатилгани кулгу билан қайд қилиниб, бу кўрсатгични йил сўнггига қадар беш баробарга кўпайтиришга келишиб олинди.



TELEGRAF UZ


Антикоррупцияни папаси ҳалиям "комплеанс назорат" деб юрибдими. Кўрсанглар айтиб қуйинглар,Тоға жиянлар босди менинг боғимди 🤣

TELEGRAF UZ


Kun uz томонидан ҳозирги пайтгача 48 та мошенник фирмалар реклама қилинган. Бунинг оқибатида ўн минглаб одамлар чув тушишган.

- Нега кун.уз ни жавобгар қилиб бўлмайди, ахир улар ҳам шерикку одамларни ухлашига ?

TELEGRAF UZ


Бу фуқарога раҳмат айтаман!

У Ўзбекистонда қонунлар ишламай қуйганини бутун дунёга яхшилаб кўрсатиб қўйди. Бу аёл, 15 сутка қамалишдан ҳам жиноий иш қўзғалишидан ҳам қўрқмайди.

Чунки у судяни ҳам прокурорни ҳам сотиб олса бўладиган давлатда яшаётганини яхши тушунади.

Ҳалима қизиқчи, Шукур қизиқчи каби масхарабозлар, ҳар қанча халқни сўкишмасин барибир уларга минбар берилаверади. Ўтган йили пора билан қўлга тушган одам бу йил яна лавозимга қўйилаверади. Қонун ижодкорлиги институтларига “ғирт ҳарип”ларни апкеволиб, любой қонунни тасдиқлаттириб оловуришади.

Кушербаев, Хушнудбек, Давлетов уз, Бакиро, каби фаоллар  донга ўргатилиб, хонакилаштирилган.🐔🐔🐔🐔

TELEGRAF.UZ


Солиқ тўловчи ахолига меъёр, талаб, жарималар қўявермасдан амалдорларнинг мол-мулкларини декларация қилишни хам ўйлайлик? Бу лойихагаям кўп эмас ўн йил бўлдиёв?

Вилоятлар бўйича рейтингларни кўрайлик, яширганлиги учун икки баробарлаб жарима тўлаганларни кўрайлик, даромад манбаларини кўрайлик. Аниқлик киритиш учун ДХХ, МИБ лар тер тўкиб ишласинлар. Хуллас, кимнинг ким эканини кўрсин солиқ тўловчилар!!!

   Реестрларда сақлансаям майлига. Яхши кунлар келганида тиниқ тафтиш ўтказишга асос бўлиб қолар эди.

TELEGRAF UZ

Показано 20 последних публикаций.