Tegib Ketdimi | Nishondagi gaplar | Devonayi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Биз тирикмиз,
Демак, ҳали имконимиз бор.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Oilamizga e'tibor beraylik☝️

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қачонки сен бу қабрга кирганингда, яхши амаллар қилишликни орзу қилиб қоласан, ҳаттоки бир тасбеҳ айтишни орзу қиласан

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃Жаннат ҳақида жуда гўзал гаплар.
👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Солиҳасини танланг! | Устоз Козимжон Иброҳим

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дунё — ўткинчи мато (лаззат, неъмат). Дунёнинг энг яхши матоси эса солиҳа аёлдир.»

Имом Муслим

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❌ Гуноҳларни қилиб бир ҳафтадан ёки бир ойдан ёки бир йилдан кейин тавба қиламан, кейин ибодат қиламан деб турган эдингиз...

🚫Шу пайт бирданига ўлим келиб қолди...

🔘 Шу ҳақда тафаккур қилинг
!

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
- Oхиригача кўриб тафаккур қилинг!

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Abdulloh Domla - HAQIQIY TAVBA

👉 @TegibKetdimi


Репост из: насиҳаҳ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қачон қалбдаги доғлар йўқ бўлади?

Устоз Ҳусайн Бухорий ▪️

🌟@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гунохдан кайтиш 😭😭😭

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсон ўзига сарфлагандан кўра, бировга сарлашдан қизғонади. Лекин бу аксинча бўлиши керак!

Инсон ўзига сарфлаганда, эхтиёт қилиб, Аллоҳ йўлида сарфлаганда, ҳимматли бўлишлари керак!

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўрқиб кетябман гуноҳларимдан..😭😭

👉 @TegibKetdimi


Репост из: Dilshod Bahrom | Iqtiboschi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining kun tartiblari…


– Mendan hazratning virdlari haqida ko‘p so‘rashadi. Hazratning asosiy virdlari ilm edi. U kishi: «Oddiy mo‘minning virdi zikr, qorining virdi Qur’on, tolibi ilmning virdi talabi ilm, olimning virdi ilm tarqatish», deb qo‘yardilar.

Kun tartiblariga kelsak, hazrat qishin-yozin saharlab turardilar. Biroz tahajjud o‘qib, so‘ngra ishga o‘tirardilar. Bomdod vaqti kirganda namozni o‘qib, virdlariga o‘tirardilar. Virdlari sunnatda kelgan tonggi zikrlar, Yosin tilovati va o‘zlari ixtiyor qilgan muayyan zikrlardan iborat edi. Voqea surasini ham har kuni o‘qirdilar.

Ko‘pincha ertalab soat 7 larda marosimga borishlari kerak bo‘lardi. Hazratni olib ketgani kelgan kishining kelganini xabar qilishi yoki darvoza qo‘ng‘irog‘ini chalishi hazratning nazdlarida katta beodoblik hisoblanardi. Ular aytilgan vaqtga kelib turar, hazrat ham kelishilgan vaqtga tashqariga chiqardilar. Marosimga olib ketadigan mashina 6:30 ga yaqin kelardi. Hazrat 3 daqiqada kiyimlarini almashtirib, roppa-rosa 6:30 ga tashqariga chiqardilar. Vaqtni tejaganlaridan kiyimning tugmasini ham yo‘l-yo‘lakay taqib borardilar.

Marosimdan keliboq, yana ishga kirishardilar. So‘nggi bir yildan beri parhezda bo‘lganlari uchun ko‘pincha marosimdan kelib, uyda choy ichardilar. Choy ichishlari uzog‘i bilan 15 daqiqaga borardi. Keyin tushgacha ishlardilar. O‘zlari uchun kunda 10 sahifa kitob ta’lif qilishni vazifa qilib olgandilar. Vazifalari tugamaguncha to‘xtamasdilar, ne bo‘lmasin, uni bajarardilar. Hatto safarda ham imkon topdi deguncha ishlarini davom ettirardilar.

Odatda, peshindan keyin haftaning ba’zi kunlari dars halqalari bo‘lar, ba’zi kunlari esa suzishga borar edilar. Shuningdek, yana ba’zi kunlari shomdan keyin dars bersalar, boshqa kunlari shomdan keyin basketbolga borardilar. Haftada ikki marta suzish, ikki marta basketbol, beshta dars va bir nechta majlis bo‘lardi. Bu bardavom va bir maromdagi tadbirlar bo‘lsa, undan tashqari, turli yig‘inlar, safarlar ham ketma-ket bo‘lib turardi.

Hazratning vaqtiga Alloh taolo baraka berib qo‘ygan edi. Buni u kishi bilan hamnafas bo‘lgan inson ham o‘z vaqtidagi o‘zgarishdan seza olardi. U kishining vaqtga bo‘lgan e’tiborlaridan Alloh taolo u kishini bu karomat bilan siylagan bo‘lsa, ajab emas. Hazratning virdlaridan yana biri – har doim tahoratli yurardilar va har bir tahorat ketidan ikki rak’at nafl o‘qirdilar.

Kechqurun soat o‘nda, kechikib ketsa, o‘n yarim-o‘n birlarda uyquga yotardilar. Ba’zan xuftonni ertaroq o‘qib, keyin yotish oldidan tahoratni yangilab, vitrni o‘qirdilar.

Hazrat biror lahzani ham zoye qilmas edilar. Vazifalarni o‘tab bo‘lgan paytlari Qur’on tinglar edilar. Qur’oni karimni ko‘p o‘qir va eshitar edilar. Ozgina fursat bo‘sh bo‘lib qolsalar, zikr qilib o‘tirar edilar. U kishi badiiy adabiyotga ham qiziqardilar. Ilmiy ishlardan bo‘shagan paytlari turli badiiy asarlar bilan ham tanishib turar, hikmatli she’rlarni o‘qishni, tinglashni yaxshi ko‘rar edilar.

Ismoil maxdum qizi Fotima hoji ona
Shayx hazratlarining umr yo‘ldoshlari


Manba: Islomuz

Ilova: Ba'zida nasihatli so'zlar emas, bir solih insonning hayoti haqida o'qish yoki eshitish insonni harakatga undaydi.

@Dilshod_Bahrom


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўлим кутмаган вақтингизда келади, ҳамма ўлади мен ҳам сиз ҳам...
Ибратли фойдали насиҳат

Рус тилида

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
У кунда ҳар бир азолариз тилга киради. Оғизлар муҳурланиб қўйилади ҳар бир қилган ишизга баданлариз жавоб беради Сиз тайёрмисиз шу кунга.....☝️

👤🎙 Абдуллоҳ домла🎤
➖➖➖➖➖➖➖➖
✔️Видеони албатта кўринг

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тафаккур қилсангиз психологянинг ҳам кераги йўқ!

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉 @TegibKetdimi


Репост из: Дуога муҳтож қул
Зинонинг турлари

ФАҲШ НАРСАЛАРНИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ, ИНТЕРНЕТ ВА БОШҚА ВОСИТАЛАР ОРҚАЛИ
• КЎРИШ,
• ЭШИТИШ,
• СУҲБАТЛАШИШ,
• ФАҲШГА ОИД ТУРЛИ ЁЗУВ ВА АДАБИЁТЛАРНИ ЎҚИШ

❗️Зинога олиб борувчи йўллардан энг кўп тарқалгани ва ҳамманинг қўли етадигани телевидиние, интернет ва бошқа воситалар орқали
• Фаҳш нарса кўриш,
• Фаҳшга доир турли ёзувлар ва адабиётларни ўқишдир.
• Бу нарсанинг ҳам ҲАРОМ эканида шак-шубҳа йўқдир.
❗️Зеро, Исломда ҳаром нарсага олиб борувчи йўллар ҳам ҲАРОМДИР.
• Ш
унингдек шахс ва жамиятни маънавий ва моддий жиҳатдан бузилишига сабаб бўлувчи ҳар қандай нарса ҳам ҲАРОМДИР.
• Бу мавзуга номаҳрамлардан кўзини тиймаслик ҳақида баҳс қиладиган бўлсак,
• Ҳозирги кунимизда ушбу муаммо жуда долзарб бўлиб тургани учун
• Алоҳида ўрганиб чиқсак катта фойда бўлади Иншааллоҳ!.

❗️
Турли воситалар орқали фаҳш нарсаларни кўрган, эшитган, ўқиган, суҳбатлашган инсоннинг нияти қандай бўлмасин барибир у Исломда таъқиқланган ҲАРОМ ишни қилган бўлади
.

Келинг ушбу мавзуга боғлиқ ҳукмлар билан қисқагина танишиб чиқсак:
- Телевидение орқали турли фаҳш кўрсатув ва филмларни кўриш - ҲАРОМ.❌

- Ҳаётда номаҳрамларга қараш ҳаром бўлган ҳолатлар
телевизор,
интернет,
журнал,
суратлар ва турли хил маҳсулотларнинг қадоғида ва реклама баннерларида бўлганда ҳам - ҲАРОМ.❌
- И
нтернет орқали фаҳшга чорловчи турли веб саҳифаларга кириш -ҲАРОМ.❌
-
Комп
ьютер ва телефонда интернет орқали ижтимоий тармоқларда номаҳрамлар билан шаръий заруратсиз суҳбатлашиш, “дўстлашиш” ва шу каби ишлар -
ҲАРОМ.❌
- Ота–оналар ўз фарзандларини бу каби ишларнинг барчасидан қайтаришлари ва назорат қилиб туришлари - ВОЖИБДИР✅


"Ҳикматлар хазинаси" китобидан

🕊Дуога муҳтож қул


Бир дақиқада қандай зикрларни қилиш мумкин, биласизми?

1. “Фотиҳа” сурасини қироат билан беш маротаба ўқишимиз мумкин.
(“Фотиҳа”ни бир марта ўқиганга 1400 савоб берилишини ҳисобга олсак, беш марта ўқиб 7000 савобга эга бўламиз).

2. Ўн марта “Ихлос” сурасини ўқиса бўлади.
(Бу сурани уч марта ўқиш Қуръонни бир марта хатм қилишга тенгдир.
Демак, кунига бир дақиқамизни “Ихлос” сурасини ўқишга ажратсак, ойига 300 маротаба, йилига эса 3600 марта “Ихлос” ўқиган бўламиз.
Бу эса, 1200 марта Қуръонни хатм қилиш деганидир).

3. Қуръони каримдан бир саҳифа ўқиш мумкин.

4. Қисқароқ битта ҳадис, қисқа оят ёдлаб олиш имкони бор.

5. Ўттиз маротаба “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини айтсак бўлади.

6. 100 маротаба “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни такрорлаш мумкин.
(Бу зикрни мунтазам айтиб юрган кишининг гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса-да, кечириб юборилади).

7. Қирқ маротаба “Лаа ҳавла ва лаа қуввата”ни айтиш мумкин.
(Мазкур зикрни қанча кўп айтсак, жаннатга кириш имконига шунчалик яқин келамиз).


8. Олтмиш маротаба “Астағфируллоҳ ал-аъзим”ни қайтарса бўлади.
(Бу зикр ортидан Раббимизнинг афвига умид қилишимиз мумкин).


9. “Аллоҳ”, “Аллоҳ”, “Аллоҳ” деб ўртача 150 маротаба зикр қилишимиз мумкин.
Чунки, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур.


10. Йигирма беш маротаба салавот айтиш мумкин.
(Бир марта салавот келтиришда 250 савоб бор.
Кўп салавот айтиш орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан баҳраманд бўлишимиз мумкин).


👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу:
"Ер юзида хеч ким танимаган, ва ҳеч ким билмаган инсонлар борки, самоларда улар олий мақом соҳибидирлар”.

Аллоҳ барчамизни шундайлардан қилс
ин

👉 @TegibKetdimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қалбларни ларзага соладиган илтижо...

❗️Видеони савоб учун яқинларингизга ҳам улашинг

👉 @TegibKetdimi

Показано 20 последних публикаций.