🆖 ❗️
18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас
Ҳукумат қарори билан
(290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди
🔰 Рўйхатга кўра,
қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:
▫️Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
▫️Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
▫️Ер ости кон ишчиси;
▫️Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
▫️Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
▫️Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
▫️Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
▫️Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
▫️Газ тақсимлаш станцияси оператори;
▫️Тиббий препаратларни дозаловчи;
▫️Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
▫️Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
▫️Гипсни қиздирувчи;
▫️Асфальтбетончи;
▫️Новвой;
▫️Хамир қорувчи;
▫️Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
▫️Музқаймоқ тайёрловчи;
▫️Наққош;
▫️Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
▫️Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.
👉 NODIRA | YouTube | Facebook