Репост из: QURAN.UZ
#Мақола
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
Қуръон хатмидан сўнг дуо қилиш фазилати
Ирбоз ибн Сория (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Ким фарз намозини ўқиса, унинг дуоси ижобатдир. Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси ижобатдир» (Табароний «Кабийр»да ривоят қилган. Ривоят санади заиф[1]).
Ушбу ривоятда дуонинг ижобат қилинишига сабаб бўладиган икки амал зикр қилинмоқда.
Баъзи амаллар дуонинг тезда қабул қилинишига сабаб бўлади. Ана ўша амаллар сирасига фарз намози ва Қуръон хатми киради. Демак, ким фарз намозлари ёки Қуръонни ўқиб тугатгандан сўнг ихлос билан дуо қилса, унинг дуоси Аллоҳ даргоҳида қабул қилинади. Фарз намозини ўқиганда ёки Қуръон хатм қилганда банда Аллоҳга яқинлашади, унинг гуноҳлари тўкилади, қалби нурга тўлади, иймони зиёда бўлади. Бу ҳолатда қилинган дуо, шубҳасиз, мустажоб бўлади.
Батафсил…