Ўзбекистон бош вазирининг Венгрияга расмий ташрифи
“Ўзбекистнон бош вазири Абдулҳошим Муталов Венгрияга расмий ташриф буюрди. Бугун савдо битими имзоланди... Бу йил Венгрия билан Ўзбекистон ўртасидаги товар обороти ҳар бир томондан 100 млн долларга етиши мумкин...
Бугунги кунгача Венгрия Россия, Украина, Беларусь, Литва, Коми Республикаси ва Бошқирдистон билан савдо-иқтисодий битимлар имзолади. Эстония, Латвия, Арманистон, Озарбайжон ва Татаристон билан ҳам шундай ҳужжатларни имзолашга тайёргарлик кўрилмоқда”
“Халқ сўзи” газетасининг 1992 йил 4 март сонидан @tarixkart