Ўзбек аёллари паранжини қачондан бошлаб кийишган?
Ўзбек аёллари паранжини асосан XIX асрда кенг тарғиб қилинган ва бу ҳолат ХХ аср бошларигача давом этган
Ислом келганга қадар Марказий Осиёда (ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида) туркий ва эроний халқлар яшаган
Аёлларнинг юзини ёпиш урфи мавжуд эмас эди. Улар эркаклар билан бирга ишлаб, жангларда ҳам иштирок этган
Марказий Осиёда Ислом VIII-IX асрларда тарқала бошлади
Аёллар кийинишида ўзгаришлар рўй берди
Бироқ, аёлларнинг юзини тўлиқ ёпиш урфи ҳатто Темурийлар даврида ҳам кенг тарқалмаган
XIX асрда, айниқса Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида, аёлларнинг юзини тўлиқ ёпиш анъанаси кучайди ва айнан шу даврда у қатъий қоидага айланди
Бу анъана асосан шаҳарларда тарқалган. Қишлоқ аёллари эса оддий рўмол ўраб юришган
Совет ҳукумати 1927 йилда Ҳужум ҳаракатини бошлаб, аёлларни паранжидан воз кечишга буйруқ берди
1930-йилларга келиб, паранжи кийиш деярли тўхтаган
Кўпроқ миллий анъанавий либослар ва рўмол ўраш одати сақланиб қолган
https://t.me/Tarix3377