بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلَا يَغُرَّنَّكُم بِاللَّهِ الْغَرُورُ {5}
Эй инсонлар, Аллоҳнинг ваъдаси албатта ростдир. Шунинг учун, дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин. Ўша алдоқчи (Иблис) ҳам сизларни Аллоҳ ила алдаб қўймасин*. (Фотир:5)
* Шайтонни Аллоҳ номи билан алдаши турли хил бўлади. масалан; Аллоҳ ваъда қилмаган нарсаларни ваъда қилиб, динда бўлмаган ишларни ўртага қўйиши, Аллоҳ буюрмаган ишларни диндан деб васваса қилиб, натижада уни муҳим ва асл ишлардан чалғитиб қўйиши, Қуръонда келтирилмаган дуо ва ибодатлар билан алдаб, уни қилсанг ёки буни ўқисанг фалонча гуноҳинг кечирилади, каби ёлғон тушунча ва ваъдалар билан алдаб қўйиши мумкин. Бу йўл билан у Аллоҳга ишонган бандаларни йўлдан оздиришга уринади.
@TariqatUz