Чойчақа тўғрисида.
Мен деярли 20 йилдан бери меҳмонхона соҳасида фаолият юритаман. Фаолиятимнинг илк 8 йили ўтган Гранд Мир меҳмонхонасида 126 та хона бор эди ва йилига 30 000 киши/кеча бўлар эди. 8 йилда 240 000 кишига яқинлашади.
Ундан кейин турли даврларда 30 дан ортиқ меҳмонхоналарнинг ишини йўлга қўйдик, бошқардик.
Бу меҳмонхоналарда йиллар давомида яшаган меҳмонлар билан қўшиб ҳисоблаганда миллионга яқин, балким ортиқроқ меҳмонларнинг баъзилари билан тўғридан тўғри кўришган бўлсак, бошқаларининг қандай яшаб кетганини кузатиб, хабардор бўлиб келдик.
Уларнинг ичида ўта турфа хил миллатлар ва кўплаб ватандошларимиз ҳам бўлган.
Демак, миллатлар ҳақида, инсонлар ҳақида фикр юритиш учун бизда катта маълумотлар баъзаси ва тажриба бўлган.
Биз кўрганча миқдорда чет элликларни кўриб, таниши учун бу болалар яна 20 йил давлат кезсаям камлик қилади.
Чунки, бир давлатда 2000 одам билан танишган тақдирдаям, 10 та давлатда 20000 одам бўлади. Бу бир меҳмонхонанинг ярим йиллик меҳмонлар сонига ҳам етиб бормайди.
Шу тажрибадан келиб чиқиб айтишим мумкинки, чойчақа бериш мутлақо миллатга боғлиқ эмас ва "фалон миллат чойчақа беради, фалон миллат эса чойчақа бермайди" деган фикр ҳеч қаерда йўқ.
Исталган миллат ичида қўли очиғи ҳам, хасиси ҳам, кўнгли кенги ҳам, инжиғи ҳам топилади.
Видеодаги блогер айтаётган "арзимаган 50$ ми, 100$ ми, имкониятга қараб" деб айтилаётган сумма Америкаликкаям, бошқа ривожланган давлат вакилларигаям умумий олганда катта сумма ҳисобланади. Тўгри, индивидуал, нодир ҳолатларда 1000$, 2000$ ҳам чойчақа қилиб берилганларини эшитганмиз. Уям ўўўўта бойларга хизмат қиладиган люкс ресорт жойларда учрайди.
Пули яқиндагина кўпайиб қолган, аввал пул кўрмаган инсонлар бировга ўзини назарида каттароқ чойчақа бериб қўйса, буни мақтаниб, бошқаларни пастга уриши яхши иш эмас.
Ўзбеклардаям бошқа миллатлардагидан кам бўлмаган миқдорда чойчақа бериб юрилади. Ўзимиздаям, чет элдаям. Шундай инсонларнинг кўпчилигини шахсан танийман.
Жуда кўпчилик одамлар ресторанларда қайтим олмайди, официантларга пул қолдиради.
Чойчақа қолдирмайдиганларимизнинг фоизи эса бошқа миллатлардаги чойчақа қолдирмайдиганлар фоизидан катта фарқ қилмайди.
Гапнинг қисқаси, булар бир чойчақа бермасин экан-да!))
Авваллари ҳам бот-бот таъкидлаганимдек, оёқ ҳамиша ерда туриши шарт!
P. S. Қайси видео эканлиги кейинги постда
@tanishgaplar