Репост из: Ўқитувчи | Мактаб таълими
#Биласизми
⚡️Ота-оналарнинг таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашишига йўл қўйилмайди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғига мувофиқ ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.
Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай баҳсли вазиятлар фақатгина мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда мактаб психологи билан дарс жараёнига ҳалақит бермаган ҳолатда ҳал этилиши лозим.
Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ҳушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига камситувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди.
Томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этишлари керак.
❗️Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун:
👉 фуқароларга 1 млн 500 минг сўмдан 2 млн 100 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши мумкин.
❕Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
👉 фуқароларга 2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 3 млн сўмдан 4 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy