⚡️
Президент мактаблари сонини 1-2 йилда камида 10 баробарга ошириш керак экан. 10 йилда эса қабул квотасини 100 баробарга ошириш керакИқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ўзининг Телеграм каналида "Бемаъни лойиҳалар ўрнига юзлаб янги Президент мактабларини қурсак бўлади", - деб ёзмоқда. Иқтисодчи ёзган фикрларини сизга тўлиқлигича ҳавола қиламиз:“Президент мактаблари ҳақидаги дискуссиядан ягона қиладиган хулосам —
мактаблар сонини бир-икки йилда камида ўн баробарга ошириш керак экан. Ўн йилда эса қабул квотасини
юз баробарга ошириш керак.
Бу нарса қимматми? Ҳа, қиммат. Лекин давлат пул кетказаётган бошқа жойлардан иқтисод қилайлик.
Бир Президент мактабини қуриш — 40 миллиард сўм атрофида экан. Бу тахминан 3.5 миллион доллар. Биздек камбағал мамлакат учун катта пулми — албатта. Лекин солиштириш учун Тошкент шаҳридаги бир дона Hyatt меҳмонхонаси учун давлат
200 миллион доллардан кўп харажат қилган эди
(ер учун харажатлар ҳисобга олинмаган). Бу
70 та янги Президент мактаби нархи. Худди шундай, яқинда молиявий муаммоларга учраган Тошкент металлургия заводини қуришга
400-500 миллион доллар кетган. Президент мактаблари сонига чақсак рақамлар тушунарли.
Бундай зарар келтирувчи юзлаб саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари мавжуд. Айримлари, ҳозирги келтирилган мисоллар каби — бухгалтерлик даражасида манфий фойда келтиради, айримлари эса, масалан автосаноат каби, мусбат рақамларга чиқиш учун
яна бир неча юз миллион долларга истеъмолчиларга зарар келтиради.Лекин умуман олганда ҳаммаси бюджетимиз ва иқтисодиётимиз учун тешик. Шунинг учун
, бошқа харажатларимизга қарасак, юзлаб янги Президент мактабларини қурсак бўлар экан. Нотўғри иқтисодий сиёсатдан пулни тежасак бас.
Мен Президент мактабларини мисол келтиришимнинг сабаби — бугунги кунда уларга кириш кўп мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Аслини олса, Ўзбекистонга
минглаб оддий мактаблар ҳам керак, аксар мактаблар капитал ремонт талабида — бу ҳақида кўп ва хўб гапирилди
.Мен айтмоқчи бўлганим, ҳатто Президент мактаблари даражасидаги “яхши” юзлаб мактаблар қурсак бўлар эди, бемаъни лойиҳаларда бюджет ва аҳолини пулини исроф қилмасак”.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgyhttps://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy