⚡️
2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисидаги Президенти Фармони лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Фармони лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.
▫️Давлат дастури лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган мазкур жамоатчилик муҳокамасида Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари, докторант-тадқиқотчилар, мустақил-изланувчилар, “Тараққиёт маркази” маркази ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
🔰Ҳозирда Давлат дастури лойиҳаси 2025 йил 8 январдан бошлаб “Тараққиёт стратегияси” марказининг махсус
www.uzbekistan2030.uz порталига кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
📃Қизғин баҳс-мунозаралар бой тарзда бўлиб ўтган мазкур жамоатчилик муҳокамаси якунида 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасини атрофлича муҳокама қилиш орқали уни янада такомиллаштириш ва белгиланган вазифалар ижросини самарали мониторинг қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
➡️
Батафсил ўқиш⬅️
🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube