Бир кечада тирилган гуллар
Гулларим сўлий бошлади.
Мана шу хаёллар билан Мадина дераза олдидаги гулларга қаради.Уларга тонгда сув қуйиб,тагини яна юмшатганди.Дугона тавсия этган дориларни ҳам топиб келди.
Бироқ ҳаммаси ўша ўша.
Бу гуллар унга қанчалар қадрдон,қанчалар азиз эди.Доим парвона бўлиб юрарди.
Бир ҳафтадан ошди унинг гуллари сўлий бошлаяпти.
Негадир янги барглари энг аввалида қурияпти.
Хона ҳавосини ҳам дам дам алиштириб туради.
Эрталаб ўқишга кетган ўғлонлари дарвозани очиб кириб келди.
-Келдиларингми?Кўча чангитиб юрсаларинг бўларди яна?Қанча юриш мумкин кўчада?
-Ойи...
-Ёп оғзингни.Бир нима десам шарт гап қайтармасаларинг бўлмайди.
Кийимларингни алиштириб ол иккаланг ҳам.
Кейин музлатгичда тухум бор қовуриб ерсанлар.Бўйинг чўзилиб қолди.Ўзларинг пишириб куйдириб ейишни ўрганадиган пайт ахир.
Кейин шовқин қилма иккаланг ҳам.Сериал кўришга халал берасанлар.
Икки ўғлон лом-мим демай бош эгиб эшитишди.
Ҳа шу охирги бир ҳафтада онаси ўзгариб қолди.Қанақадир асабий.Бировни гапиртиргани қўймайди.
Эгизаклар бир амаллаб электор печни қўшишди.Ахир иккинчи синф дегани бу овқатни ўзи таййорлай олади дегани эмаску.
Мана қўшнининг қизи Назира ҳам энди,бешинчи синф бўлганида картошка пиёз арчиб беради онасига.
Ахир булар ўғил болаларку.
Шу гапни Мадинага айтганингиздами.Нақд гапнинг тагида қолардингиз.
-Товани қўй.
-Сен қўй.
Товани секин печга қўйишди.Мойни қизишини кутишмасдан тухумни чақишди.
Тухумни ҳам эзғилаб эзғилар товага туширишда.
Бир амаллаб куйдириб бўлсада тухумни пиширишди.
Ҳусанжонни бармоғи куйганини ҳисобга олмаса ҳаммаси бинойидек.
Гулларимга нима бўлди экана?
Ҳамон шу хаёл банд этарди хаёлини.
Севимли сериали ҳам қўнглига сиғмайди.
Нима қилсам экан дея чуқур ўйга ботади.
-Товани нега печдан олиб қўймадиларинг.Идишни чала ювибсанлар қайтадан юв қайси биринг бўлса ҳам.
Ўғлонлар қовоқлари осила осила онасини сўзларига қулоқ осади.
Улар билишмай сарсон.Нега онаси бунчалар ўзгариб қолди.
Кечга яқин ишдан келган Сафарали ҳам хотиннинг заҳридан уйга кирибоқ тотиб олди.Овқат йўқлигику дард устига чипқон бўлди.
-Шокир билан чойхонага кирсам бўлар экан.
Бу хотинга нима бўлди билмай қолдим:дерди ўзига ўзи.
Ҳа ҳақиқатда бир ҳафта бўлди Мадина ўзгариб қолди.Ҳамма дарди ичида.
Дугонасига эри машина олиб берибди.Бўйнида,қўлларида тиллодан занжирлар-у билагузуклар.
Нега?нимага менда бу нарсалар йўқ.?
Қаерим кам эди ундан.
Ортиқ бўлсам ортиқман кам эмас.
Ҳа ортиқлиги бор эди.Дугонасининг фарзандлари йўқ.Ҳамма нарсаси бор.
Мадина ич-этини ейди.
Гулларим негадир ўзгариб қолди.Гулларимни нима қилсам экан а?
Бир ҳафта бўлди тилидан заҳар томади.
Эри ҳам жуда яхши инсонлиги бор гап.Шунча қайсарлигига чидайди.
Топганини уйига ташийди.Келтириб хотиннинг қўлига топширади.
Ҳамма пул хотинида.Бироқ рўзғордан ортмайди пули.
Мадина пули камлигини ўйлайди.Қачон машина оларкинман деб ўйлайди.
Дугонасига секин шипшитиб кўрди.
-Бундоқ бир бойроқларидан топиб бер менга ҳам.
-Ахир эринг борку.
-Нима қилибди.Билдирмайманда.Балким ёқиб қолса ажрашиб кетишим ҳам мумкин.
-Болаларингчи?
-Эҳ уларни ўйлашга вақтим борми.
Мени ҳам ҳаётдан завқ олишга ҳаққим борку.
Дугонаси ҳам ҳайрон қолди.Мадинага нима бўлди экан?Балки мени шунақа йўл билан пул топади деб ўйладимикан.
Ахир у қаердан билсин фарзандсизликдан озор чекмасин деб шу совғаларни олиб берган эрини кўнгли ўксимасин деб шу тилло тақинчоқлар-у машина миниб юрганини билармикин.
Ахир кези келса ҳаммасини битта фарзандга алишмасмидим:дейди дугонаси ўзига ўзи.
Секин келиб Мадинага тушунтирган бўлди.
-Истайсанми шу тақинчоқларни сенга бераман.Машинани ҳам ол.
Фақат дуо қилгинки Яратган фарзанд берсин.
-Йўқ йўқ керак эмас.Шундоқ ҳам дуо қиламан.
Мадинанинг кўзлари очилгандек бўлди.Нафси кўзига парда тортганини сезди.Ўғлонларини маҳкам қучиб,эри ёқтирадиган қовоқ мантини таййорлади.
Ҳаммаси эски ҳолига қайтди.
Тонгда кўз очиб кўрдики гуллари ҳаётга қайтибди.Бахт гули бир кечада гул ҳам очибди.
Нуриддин Зиё @nur_ziyo_uz
@TAFAKKUR_UZ 🌸🌸