Тафаккур соҳили


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда!
Бизни кузатишда давом этинг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Бахтли инсонларнинг 7 та махфий сири!!!

1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг
(Эркинлик сири).

2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади
(Воқелик сири).

3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг
(Гўзаллик сири).

4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг
(Аҳиллик сири).

5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг
(Севги сири).

6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг
(Бадавлатлик сири).

7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг
(Бахт сири).


Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Нега Бомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдин ўқилади?

Қуёш чиқишидан олдин ер сиртидан баландликда жойлашган озонли атмосфера (озоносфера) қатлами ерга тушади. Ундан тарқаладиган ҳаво инсон саломатлигига жуда фойдали бўлиб, инсонга ҳузур-ҳаловат беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдод намозидан кейин шу вақтда ташқарига чиқар ёхуд ҳужраларининг деразаларини очиб бу ҳаводан нафас олар эдилар.

Ибодат қилётганимизда ҳам саломатлигимизни ўйлаган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Адолатнинг кучи ҳақида

Оғзидан шоди кириб, боди чиққан ҳокимлар битта узр билан қутулса, ўзининг ваколати доирасидан чиқиб, қонунларга тупуриб қўядиган айрим масъуллар оддий огоҳлантириш билан чеклансаю, лекин узоқ вақт метанда навбат кутиб, энди навбати келганда «заправка» ёпилиб қолганидан фиғони кўкка чиққан ботинкаси тешик оддий бир халқ вакилини қамаб қўйишса, бечора Янги йил байрамини оила даврасида эмас, панжара ортида кутиб олса, бунда халқ адолатсизлик кўради.

Ва бу адолат ҳам эмас, албатта.
Йилни катта хато билан бошладик. Афсус, минг афсус. Зиғирчалик фойдаси бўлмаган, аммо халқнинг давлатга бўлган ишончи нуқтайи назаридан жуда катта зарар олиб келадиган ушбу ташаббус кимдан чиққани билмайман.

Аммо бу хатонинг ўрнини қоплаш учун жуда кўп иш қилиниши кераклигини аниқ биламан.
Афсус...

✍️Хушнудбек

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

✍️Ўткир Ҳошимов

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


РАФИҚАНГИЗГА ЭГИЛСАНГИЗ...
🕊️
Шуни унутмангки, сиз оила раҳбарисиз ва барча масъулият сизда туради. Лекин шундай бўлса-да, баъзан аёлингиз тарафга ҳам қараб туринг. Доим муноқаша, тортишувларда сиз устун келаверманг. Кучингизни унга кўрсатманг, енгларингизни унга қарата шимарманг. Ахир, у заифа ва мискина бўлса. Ниманидир муҳокама қилсангизлар унинг гапи устига у ҳақ бўлиб турган ҳолатда ҳам ҳужжат, далилингизни тахлаб ташламанг. Яхшиси, сиз, бироз таслим бўлиш оҳангида гапиринг, сохтакорона бўлсада, енгилганингизга ишонтиринг.

Чекинганингизни кўрсин. “Одам боласи хатодан холимас”, дегандай афсусланиб ҳам қўйинг. Гапларига қулоқ солинг. Оранггиздаги ҳақ ва мажбуриятларингизни унутманг. Бироз шу муҳит давом этгач, қарабсизки, ҳолат сизнинг фойдангизга ҳал бўла бошлайди. Рафиқангиз гапларингизни қабул қилса ва муносабатлар ислоҳ бўлса не ажаб!

Сизга айтмоқчи бўлганим шуки, аёлингизга ғалаба нашидасини туйишига қўйиб беринг. Зеро, сиз шундоқ ҳам ҳеч нарса ютқазмайсиз, балки, унинг қалбини одамийлик жиҳатидан ром этасиз. Оилангиз ва турмушингизни сақлаб қоласиз. Мабодо, бунинг аксини қўлламоқчи бўлсангиз, шундоқ ҳам аксар эр йигитлар мана шунисини афзал, деб биладилар, яъни, баҳодирлигингиз тутиб қолса ёки оила юганини измингизга олмоқчи бўлсангиз ёҳуд турли хил филмларда кўриб турганингиз ҳолатларни ҳаётда қўлламоқчи бўлсангиз, унутмангки, бу тасарруфлар барчаси сизнинг зиддингизга хизмат қилади.

Пировардида, жанжаллар оилангиз бузилган, фарзандлар сарсонлиги, осудалик йўқолгани, хуллас, сизнинг мағлубиятингиз билан тугайди.

Рафиқангизга ғалаба қилишига имкон беринг. Уйингиз сакинатга, бирдамликка, нур ва сурурга тўлганини ҳис қиласиз.

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Оналар уч хил бўлар экан:

Биринчиси,
боласига бир пайпоқ ёки қанд олиб берганида, “қани айтчи, болам, буни сенга ким олиб берди?” деб сўрар, шу тариқа боласини ўзига йўналтирар, ўзини кўрсатар экан;

Иккинчиси,
ҳар совға олганида, “болам, буни мен олиб бердим, лекин даданг соғ бўлсин, унинг пулига олдим. У ишлаб пул топмаса, ололмасдик” деб болани отасига боғлар экан;

Учинчиси, “
буни мен олган бўлсам ҳам, пулини даданг ишлаб топган бўлса ҳам, аслида Аллоҳ бизни, сени шу билан ризқлантирди. Ҳаммаси унинг марҳаматидир” деб, Аллоҳни эслатар экан. Миннатни, шукрни ёлғиз Аллоҳга қолдирар, иймон ва тақво учун жиддий бир пойдевор қўяр экан!

Биринчиси Онадир, иккинчиси вафоли ва ақлли Онадир, учинчиси эса вафоли, ақлли ва эътиқодли Онадир!
У ҳам Она, ҳам тарбиячи, ҳам буюк ўқитувчидир...

Тафаккур қилинг!


Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надоматни келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.  

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


​​ОҚИЛА КЕЛИН

Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
-Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб...
Келин:
-Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Неъматга шукр этиш ўша неъматнинг ўзидан ҳам яхшироқдир.

✍️Жалолиддин Румий

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик
3. Кўп савол бермаслик
4. Касал бўлганда кўргани бориш
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрда бўлиш
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш
7. Хатоларини кўрмасликка олиш
8. Уйини жосусларча кузатмаслик
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ
19. Хизматчисига қарамаслик
20. Боласига ширин сўзлар айтиш
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айтганча, сал қолса эсдан чиқай дебди. Конституция куни билан!

Тафаккур қилиб қўярсиз

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЁТ  САБОҒИ

Болалигимдан ота-онам билан яшардим. Ўшанда улардан хеч қачон ажралмайман, уларсиз бир он хам яшолмайман деб ўйлардим. Аммо бир кун келиб улар вафот этишди.
Кейин ака-укаларим билан яшадим. Улардан хам ажралмайман дердим, лекин улар оилали бўлишди ва ўз оилалари билан яшай бошлашди...
Мен хам уйландим. Қизлар, ўғиллар кўрдим, улардан хам айро яшолмайман деб ўйлардим. Улар хам оилали бўлиб, ўз йўлларига равона бўлишди.

Шунда билдимки, одам билан Парвардигоридан бошқа хеч ким абадий қолмас, Одамнинг Роббисига бўлган алоқадан бошқа  барчаси  узилиши  мумкин экан.

©Алий Тантовий

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани
:
@tafakkur_sohili


ТАЯНЧ...
Автобус бекатида бир чол ва бир ҳомиладор аёл автобус кутиб ўтиришар эди. Чол аёлнинг қорнига бир неча марта термулиб қарадида, сўнгра сўради:
- Нечанчи ойдасиз?
Аёлнинг хаёли паришон эди. Бунинг устига юзида қандайдир маҳзунлик ҳукмрон эди. У аввалига чолнинг саволига эътибор бермади. Бироз туриб унга жавоб берди:
- Мен йигирма учинчи ҳафтадаман!
Чол сўради:
- Бу биринчи фарзандингизми?
Аёл деди:
- Ҳа!
Чол деди:
- Хечқиси йўқ. Хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади!
Аёл қўлини қорнига қўйди. Унинг кўзларидан ёш оқар эди. Шу ҳолда чолга деди:
- Мен ҳам шуни умид қиламан!
Чол деди:
- Гоҳида инсон ўйламаслиги керак бўлган нарсалардан кўпроқ ташвишланади!
Аёл маҳзун ҳолатда деди:
- Эҳтимол!
Чол эзмалана бошлади:
- Афтидан қаттиқ асабийсиз. Нега эрингиз ёнингизда йўқ?!
Аёл деди:
- У мени тўрт ой олдин ташлаб кетган!
Чол сўради:
- Нега ташлаб кетади?
Аёл деди:
- Ишимиз бироз чалкашроқ!
Чол сўради:
- Оилангизга нима бўлган? Дўстларингиз, сиз билан бирор киши йўқми?
Аёл чуқур нафас олиб деди:
- Фақатгина бемор отам билан бирга яшайман!
Чол деди:
- Тушундим. Уни ёшлигингизда бўлганидек бугун ҳам ўзингизга суянч, таянч деб биласизми?
Аёл кўзларидан ёши оқиб туриб деди:
- Албатта. Ўзлари бир аҳволда бўлсалар ҳам...!
Чол сўради:
- Отангизга нима қилган?
Аёл деди:
- Менинг кимлигимни эслай олмайдилар!

Аёл охирги гапларини автобус келганида гапирди. Сўнгра ўрнидан туриб автобус томон йўналди. Чол эса ўтирган жойидан қимирламади. Аёл келиб чолнинг қўлидан тутиб деди:
- Туринг дада, автобусимиз келди!

© Антон Чехов

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


ТАСЛИМ БЎЛМАНГ!

Жангларнинг энг қийини кишининг қалбини тозалаш борасида қиладиган жангидир.
Бу ҳаёт қалбларга талофот етказади. Қандай зарар кўрманг, қалбингизни йўқотишдан сақланинг. Қалбини йўқотганлар гарчи дунёнинг эгаси бўлишсада, мағлубдирлар.
Мўъмин бу дунёда худди жангдаги жангчига ўхшайди. У турган жойини ўзгартириши мумкин, аммо фронтни ташлаб кетмайди.
Баъзи жанглар кишини майдалаб ташлайди. Бунга ҳар қандай аскар ҳам туриб бера олмайди.
Агар мақсад охирида жангда ғолиб бўлиш бўлса керакли вақтда бироз чекинишнинг зарари йўқ.
Агар ибодатда шамол билан мусобақа қилсангиз-у, сўнгра нафсингиз дангаса бўлиб қолса ўзингизга бошқа майдонни очинг.
Агар Аллоҳга олиб борадиган битта йўл юзингизга ёпилса, афсус бармоғингизни тишлаб ҳайрон бўлиб ўтирманг. Бошқа кирадиган эшик очинг.
Кечаси қоим бўлар эдингиз. Аммо бу эшик ёпилди. Энди садақа эшигини очинг.
Кундузлари рўза тутар эдингиз. Чарчадингиз. Энди ўзингизни Қуръон ёдлашга мажбурланг.
Агар бу нафсимизни ҳақ ила машғул қилмасак ботил билан машғул бўлиб қолади. Шунинг учун уни доим ҳаққа ундашимиз керак. Худди сафдошлари олдига қайтишни истаётган жароҳатланган аскар каби бўлишимиз керак. Жароҳатга таслим бўлиб қолиб кетмаслигимиз лозим. Таслим бўлсак ҳалок бўламиз!
Банда қилган гуноҳлари сабаб ибодатдан маҳрум бўлиши мумкин. Аммо бу гуноҳни ҳар сафар ибодат қилмоқчи бўлганингизда сизни савалайдиган шайтон қўлидаги қамчига айлантирманг!
Жангда мағлуб бўлиш ҳаммаси тугади дегани эмас. Осмондан битта пат тушиши қуш тушди дегани эмас. Дарахтнинг битта шохи синиши шамолнинг ғолиблигини англатмайди. Нафснинг чарчоқларига сабр қилинг, аммо жойингизни тарк қилманг!

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Эрта тонгда машинани ўғирлашди. Кеч кирганида машинанинг эгаси машинасини топ-тоза ҳолида ўз жойига қўйиб кетилганини топди. Ичида эса ўғирлаган шахсдан мактуб бор эди. У мактубда:

"Узр сўрайман биродар. Аёлимни зудлик билан шифохонага элитишим зарур эди, машинангизни ўғирлашга мажбур бўлдим. Яна бир бор узр сўраб ичимлик ва бодроғи билан кинога икки чиптани сизга ҳамда оилангизга ҳадя қиламан", деб ёзиб қолдирган.

Ҳеч қандай машаққатсиз савоб ишлаганини пайқаган машинанинг соҳиби беихтиёр табассум қилди ва оиласини олиб кинотеатрга жўнади. Кинодан қайтганида уйини шип-шийдон қилиб кетилган ҳолида топди. Уйда бир мактуб қолдирилган эди:

"Хўш, "кино" ёқдими оғайни?"

P.S.: Содда бўлманг, биродар!!!

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Aмал тегмаганлар ичидан бўзлаб,
Мартаба завқини тотсам, дер экан.
Aмалга минганлар юксакни кўзлаб,
Қадамни каттароқ отсам, дер экан.

Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб,
Вазир илож топса шоҳни ўлдириб,
Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб,
Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан.

Шоҳ нима истайди, унга нима кам?
Улус ғавғосидан боши тўла ғам,
Тинч кулба бўлсаю ёвғон ичсам ҳам,
Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан.

©️ Эркин Воҳидов

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Бир араб ҳикоя қилади:
(ҳазил лавҳа)
- Мен демократиядан 1988 йилдаёқ қўлимни ювиб, қўлтиғимга урганман. Ўшанда пайшанба куни бўлиб, барчамиз - ака-укаларим, дадам, ойим кечки овқат устида суҳбат қураётган эдик.
Дадам:
- Нима дейсизлар, эртага амакингларникига борсакми ё тоғангларникига? - деб қолди.
Болалар ҳаммамиз бир овоздан амакимникига боришни танладик. Ойимдан бошқа. Ойим тоғамларникига боришни танлади.
Кўпчилик овоз амакимникини танлагани учун иш битган, биз ғалаба қозонган эдик.
Жума куни эрталаб туриб ойимнинг хурсанд, кулиб юрганини кўрдик. Бизга: "Тезроқ ҳозирланинглар, болалар, тоғангларникига кетамиз" дер эди..
Дадам эса ерга қараб олган, қўлига газета олиб, гўё ўзини газета ўқиганга олар эди..
Ўшанда билганман: "демократия", "шаффофлик", "халқ иродаси" деган нарсалар ухлаб ётган бечора "халқ" овозидан узоқда - қоронғи пана жойларда, куч орқали амалга оширилар экан.

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


#ибрат

Ўлик қалбнинг ўнта белгиси

1. Аллоҳни таниб туриб, ҳақини адо қилмайди.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севамиз, – деб даъво қилади, бироқ суннатни тарк қилади.

3. Қуръон ўқийди, лекин амал қилмайди.

4. Аллоҳнинг неъматларини еб туриб, шукрини адо қилмайди.

5. Шайтонни душман – дейди, лекин у билан келишиб кетаверади.

6. Жаннат ҳақ – дейди, аммо унга яраша амал қилмайди.

7. Дўзах ҳақ – дейди, лекин ундан қўрқмайди.

8. Ўлимни ҳақ дейди, лекин унга ҳам тайёргарлик кўрмайди.

9. Уйқудан турубоқ одамларнинг айби билан машғул бўлади, ўз айбига боқмайди ҳам.

10. Ўлик кўмади, бироқ ибрат олмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Муҳим эслатмалар

1.Иш учун вақт топинг – бу муваффақият баҳоси.

2.Ўйлаш учун вақт топинг – бу куч манбайи.

3.Ўйин учун вақт топинг – бу ёшликнинг сири.

4.Ўқиш учун вақт топинг – бу билим пойдевори.

5. Оллох учун вақт топинг – бу диёнат йўлидир.

6.Дўстлик учун вақт топинг – бу бахт манбайи.

7.Севги учун вақт топинг – бу ҳаётнинг муқаддас совғаси.

8.Орзу учун вақт топинг – шунда кўнгил юлдузларга етади.

9.Кулгу учун вақт топинг – бу ҳаёт қийинчиликларини енгишга ёрдам беради.

10.Гўзаллик учун вақт топинг – бу нарса ҳамма жойда мавжуд.

11.Соғлик учун вақт топинг – бу ҳаёт хазинаси.

12.Режалаштириш учун вақт топинг – бу олдинги 11 ишларни бажариш учун вақт топиш сиридир.

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

Показано 20 последних публикаций.