TADBIRKOR.UZ 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Instagram.com/Tadbirkoruzb
Facebook.com/Tadbirkoruzb
Youtube.com/Tadbirkoruzb
📈 Biznes, Iqtisodiyot
💎 Boylik va Muvaffaqiyat sirlari
🌐 ТАДБИРКОРЛАР ва ИШБИЛАРМОНЛАР канали
REKLAMA BO'LIMI:
👉 @biznesmen_007
Takliflar bn:
@SapayevTG

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#яхши_ҳабар

🇺🇿🇰🇿 Орол денгизига сув келиши йил давомида қарийб 10 баравар ошди

Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазирлигининг маълум қилишича, 2024-йил бошидан буён Шимолий Орол денгизига 1,1 миллиард куб метр сув келиб тушди.

“Ҳозир секундига 50 куб метр сув денгизга тушмоқда, бундан бир йил олдин сув оқими сониясига 6 куб метрни ташкил этган”, — дейилади хабарда.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


⚡️🇺🇿 Ўзбекистонда илк бор Телеграм банки очилиши ва TON криптовалютаси савдо учун бепул бўлиши мумкин

Маълум қилинишича, Телеграм асосчиси Toncoin (TON) криптовалютасини қонунийлаштириш ва Wаллетъга (Телеграм ҳамёнига) киришни очиш масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистонга учиб келган.

ОАВ хабарларига кўра, TON Ўзбекистондаги биринчи қонуний криптовалютага айланиши мумкин. Бундан ташқари, миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашган мамлакатдаги биринчи Телеграм банки ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇲🇳🇺🇿 Кўксаройда Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇲🇳🇺🇿 Мўғулистон президенти Ўзбекистонга 40 дан ортиқ миллий ишлаб чиқарувчилар, кичик ва ўрта корхоналар раҳбарлари мамлакатга янги бозор очиш учун келганини маълум қилди


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Урганч халқаро аэропорти 2024 йил 20 июль 00:01 дан 7 август 23:59гача ёпилади.

Бу муддат ичида учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон дунёда илк бор углерод молияси олди

Жаҳон банки мамлакатга 7,5 млн доллар ажратди.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Дунёнинг турли давлатларида сув 1 метр/куб сувнинг нархи

Сув нархи энг қиммат бўлган давлатлар:

🇩🇰 Дания — 9,70 доллар (123 190 сўм);
🇧🇪 Белгия —7,54 доллар (95 758 сўм);
🇳🇴 Норвегия 7,09 доллар (90 043 сўм);
🇩🇪 Германия 6,6 доллар (83 820 сўм).

Сув нархи энг арзон давлатлар:

🇪🇬 Миср (Қоҳира) — 0,05 доллар (635 сўм);
🇨🇺 Куба (Гавана) — 0,04 доллар (508 сўм);
🇺🇿 Ўзбекистон 0,18 доллар (2 332 сўм);
🇵🇰 Покистон (Карачи) — 0,04 доллар (508 сўм);
🇮🇩 Индонезия (Жакарта)0,03 доллар (381 сўм).


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇲🇳🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.  


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


⚡️Энди “свет” ва газ нархи ҳар уч йилда ўзгаради

Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун нархлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади.

Аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормасини қўллаш ҳамда улар учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланади.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Айни вақтда заргарлик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.

Унда Савдо-саноат палатаси, бизнес-омбудсман, “Ўзмиллийбанк” ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.

19 июнь куни Президентга заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимот қилинган эди. Тадбиркорларнинг таклифлари асосида тегишли қарор лойиҳа ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Мулоқотни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Статистик маълумотларга кўра, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаса, 2024 йил якунига қадар давлат бюджети бундан 700 млрд сўм йўқотиши мумкин экан.

Бунга қарши жиддий курашни назарда тутган "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳам июнь ойидан бошлаб кучга кирди.

Ушбу фармон билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди. Инспекция лицензия бериш ва ушбу жараёнларни мониторинг қилиш, ноқонуний айланмани олдини олиш ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиш ва янги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш билан шуғулланиши белгиланган.

Манба


Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзоси Зафар Ҳошимов овқатланиш шохобчалари ташқарисида йилнинг маълум вақтларида қўшимча жойлар қўйилишини қонунийлаштириш таклифини илгари сурди.

Бунда тадбиркор мавсумий ер учун маълум миқдорда солиқ тўлаб фойдаланиши мумкинлигини айтган.

Тўлиқ мулоқотни бу ерда кўриш мумкин.


#Тезкор #Хушхабар

❗️Ва ниҳоят, Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Яъни, ниҳоят фуқаролар фойдасига ҳал бўладиган бўлибди.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️"UzAuto Motors" тенгдир "UzAuto Motors"га...

Сайт ишлади, лекин сотувда "Кобальт" йўқ, катта эҳтимол билан 25000 та "Кобальт" аллақачон ўз эгасини топиб бўлди!

“Эски ҳаммом, эски тос...”



http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида бизнес эгаларининг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Республика штаби ўз фаолиятини бошлади.

Улар ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали йўллаши мумкин.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

Кредит олишда кафил бўлган шахс кредитор олдида қарздор билан баравар жавобгар бўлади

Кредит олувчи, кафил ва кредиторнинг қандай
мажбуриятлари бор?


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


Ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашга раислиги бекор қилинмоқда – қонун лойиҳаси

Конституцияга киритилган ўзгартиришга асосан айрим қонунларга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани айтилмоқда.

Янги қонун лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилган:

– маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган Раис бошчилик қилиши;

– Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги;

– кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги назарда тутилмоқда.


Шунингдек, “Кенгаш сўрови”, “Кенгаш текшируви” каби янги институтлар ҳам янги қонун лойиҳасига киритилган.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


#диққат

БУГУН СОАТ 12:00 да 1-СИНФГА ОНЛАЙН-ҚАБУЛ ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ!

Ҳурматли ота-оналар!

2024-2025 ўқув йилида фарзандингизни умумтаълим мактабининг 1-синфига жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишингиз мумкин.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, дастлаб жорий йилнинг 20 июн санасидан 31 июлига қадар фақат микроҳудуд доирасида аризалар қабул қилинади.

Ота-оналарга юбориб, хабардор қилинг!


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A


#диққат

Энди коррупция ҳақида хабар берган фуқарога 8.500.000 сўм мукофот берилади

Коррупция ҳақида Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A

Показано 20 последних публикаций.